Банк ходимларига қарздор истеъмолчиларга кечки пайт қўнғироқ қилиш тақиқланди

2021 йил 14 январда Марказий банк «Тижорат банкларининг истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларидаги фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (№ 3030-6  14.01.2021 й.) қарорини тасдиқлади.

Унга кўра банк ходимлари мижозларга маҳаллий вақт бўйича тунги соат 20:00 дан тонгги соат 8 га қадар қарздорликни оғзаки равишда эслатиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Шунингдек, эндиликда банкларга қуйидагилар тақиқланади:

  • Микрокредит бўйича йиллик кредит миқдорининг ярмидан кўп бўлган суммада фоизлар ва жарима(пеня) ундириш, шунингдек бундай шартномалар учун бошқа жавобгарлик чораларини қўллаш;
  • Жисмоний шахслар ва кичик бизнес субъектларидан кредит аризаларини кўриб чиқиш, ҳисобварақларини юритиш учун маблағ, жарима ёки пеня олиш;
  • Маҳаллий вақт билан соат 20.00 дан 8.00 гача бўлган даврда мижозга мавжуд бўлган қарз тўғрисида оғзаки равишда эслатиб туриш.

Бундан ташқари банк томонидан кредит берилишини тасдиқловчи шартнома, баёнот ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кундан 5 иш кунигача қисқартирилди. Қарзларин тўлаш энг кам муддати эса 10 кунгача узайтирилди.

Шунингдек, келгусида банклар 30 кун муддат ичида қарздорлигини тўламаган истеъмолчиларга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Қарорда қуйидагилар ҳам жой олди:

  • Истеъмолчилар банк хизматларидан интернет-банкинг ва мобиль иловалар орқали фойдаланишлари мумкин;
  • Банк сервиси бўйича шартнома ўзбек тилида тузилган бўлиб, фақатгина фуқаронинг талабига кўра бошқа тилда тузилиши мумкин;
  • Истеъмолчи масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими орқали шартнома нусхасини, у тузилган кунидаёқ кўриши мумкин; Бундан ташқари фойдаланувчиларга шахсий банк депозити тўғрисида маълумотлар ҳам тақдим этилади.

Январь: Халқ банкидаги бўш иш ўринлари

Халқ банки ва унинг филиаллари томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари рўйҳатини сизга ҳавола этамиз.

  • Вакансия: Кредит риски мезонлари ва методикаси бўлими етакчи мутахассиси.
  • Маош: келишилади
  • Талаблар:
    • Маълумоти: Олий иқтисодий
    • Иш тажрибаси: камида 1 йил
    • Иш доираси: Банкдаги юридик шахсларга кредит бериш (Микрокредит ташкилоти ва бошқалар.)
  • Aсосий кўникмалар: банк баланси, тижорат банкининг режа-счётларини юритиш. Фикрларни қоғозга тўғри ва аниқ баён қилиш қобилиятига эга бўлиш.
    • Тиллар: ўзбек, рус, инглиз (олқишланади)
  • Манзил: Чилонзор туман ,Катортол кўчаси, 46-уй, Тошкент.
  • Контактлар: Халқ банки
  • Вакансия: Тўлов хизматлари бўлими бўлим бошлиғи
  • Маош: келишилади
  • Талаблар:
    • Маълумоти: Олий (Банк, молия ва иқтисод)
    • Иш стажи: 5 йил банк стажига ега бўлган
    • Иш соҳаси: Банк соҳаси
  • Aсосий кўникмалар:
    • Microsoft Word, Excel va Power Point дастурларида эркин ишлаш;
    • Департаментга доир амалдаги қонунлар ва меъёрий хужжатлар хамда Низомларни яхши билиш;
    • Банк хизмат турларини билиш.
  • Манзил: Чилонзор туман ,Катортол кўчаси, 46-уй, Тошкент.
  • Контактлар: Халқ банки
  • Вакансия: Тўлов хизматлари бўлими бош мутассиси
  • Маош: келишилади
  • Талаблар:
    • Маълумоти: Олий ( банк, молия ва иқтисод)
    • Иш стажи: 3 йил банк стажига ега бўлган
    • Иш соҳаси: Банк соҳаси
  • Aсосий кўникмалар:
    • Департаментга доир амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар ҳамда Низомларни яхши билиш;
    • Microsoft Word, Excel va Power Point дастурларида еркин ишлаш;
    • Банк хизмат турларини билиш;
    • Тиллар: Рус ва инглиз тилларида еркин сўзлаша олиш.
  • Манзил: Чилонзор туман ,Катортол кўчаси, 46-уй, Тошкент.
  • Контактлар: Халқ банки
  • Вакансия: Ахбарот хизмати департаменти директор ўринбосари
  • Маош: келишилади
  • Талаблар:
    • Маълумоти: Олий
    • Иш стажи: 4 йил
    • Иш соҳаси: журналистика, филолог
  • Aсосий кўникмалар:
    • Хат-хужжатлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиш;
    • Мақола, хабар, раддия ва муносабатлар ёзиш кўникмасига эга бўлиш;
    • Компьютердан фойдаланиш қобилияти.
    • Тиллар: Рус тили(Сўзлашув).
  • Манзил: Чилонзор туман ,Катортол кўчаси, 46-уй, Тошкент.
  • Контактлар: Халқ банки
  • Вакансия: Ахбарот хизмати департаменти бош мутахассиси
  • Маош: келишилади
  • Талаблар:
    • Маълумоти: Олий (Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёти универнситети бўлиши олқишланади);
    • Иш стажи: 1 йил;
    • Иш соҳаси: журналистика, менежмент;
  • Aсосий кўникмалар:
    • ПР-мақолалар, материал ва маълумотларни босма нашрларда, ижтимоий тармоқларда эълон қилиши юзасидан шартномалар тузишни таъминлаши ва хизмат фаолиятига доир масалалар юзасидан оммавий ахборот воситаларидан келган дебитор қарздорликлар билан шуғулланиш кўникмасига эга бўлиш;
    • Матбуот анжуманлари, брифинг ва бошқа матбуот тадбирларини ташкил қилиш кўникмасига эга бўлиш;
    • Компютерда ишлай олиш қобилияти.
    • Тиллар: Рус тили (Сўзлашув).
  • Манзил: Чилонзор туман ,Катортол кўчаси, 46-уй, Тошкент.
  • Контактлар: Халқ банки

Иш ўринлари ҳақида тўлиқроқ маълумотни ушбу манба орқали билиб олишингиз мумкин.

Байрам кунлари банклар иш режими қандай бўлади?

Янги йил кириб келиши муносабати билан айрим банкларда иш режимларида ўзгартиришлар киритилди:

  • Ориент Финанс Банк
    • 31 декабрда жисмоний шахсларга 13:00 гача хизмат кўрсатилади
    • 1, 2, 3 январь – дам олиш куни
    • 4 январдан – одатий иш тартиби
    • OFB24 (Android иловаси, IOs иловаси) мобиль иловаси орқали хизматлар узлуксиз кўрсатилади
  • Ипак Йўли банки
    • банк 2021 йил 4 январдан иш бошлайди
    • пул ўтказмаларини амалга оширишнинг охирги кунлари:⠀
      • Western Union — 2020 йил 28 декабрь
      • MoneyGram — 2020 йил 29 декабрь
      • UNISTREAM ва «Золотая корона» — 2020 йил 31 декабрь соат 14:00 гача
      • жисмоний шахслар учун SWIFT банк ўтказмалари — 2020 йил 31 декабрь соат 14:00 гача
    • Ipak Yo’li Mobile иловаси орқали «Золотая корона» онлайн тартибда доим ишлайди
  • Алоқабанк
    • пул ўтказмаларини амалга оширишнинг охирги кунлари:⠀
      • RIA money transfer – 28 декабргача, амалиёт 4 январдан тикланади
      • Western Union – 28 декабргача, амалиёт 14 январдан тикланади
      • Contact – 30 декабргача, амалиёт 11 январдан тикланади
      • Золотая корона, Unistream, Aloqaexpress, MoneyGram – 30 декабргача, амалиёт 4 январдан тикланади
      • Zoomrad иловасида банк онлайн хизматлар узлуксиз ишлайди
  • Хамкорбанк
    • 2021 йил 1, 2 ва 3 январь дам олиш кунлари
    • халқаро пул ўтказмалари хизмати 31 декабрь соат 16:00 гача кўрсатилади
    • Hamkor Mobile (iOS иловаси, Android иловаси) 24/7 режимида онлайн ишлайди
  • Халқ банки
    • Халқаро пул ўтказмалари – 31 декабрь 13:00 гача
    • 1, 2, 3 январь дам олиш кунлари, 4 январдан одатий иш режимида
    • Xalq mobile иловасида хизматлар узлуксиз ишлайди (IOs иловаси, Android иловаси)
  • Ипотекабанк
    • 31 декабрь – иш куни, халқаро пул ўтказмали хизмати 13:00 гача
    • 1, 2, 3 январь дам олиш кунлари, 4 январдан одатий иш режимида
    • Ipoteka mobile иловасида хизматлар узлуксиз ишлайди (IOs иловаси, Android иловаси)
  • Микрокредитбанк
    • 31 декабрь – иш куни, халқаро пул ўтказмали хизмати 12:00 гача
    • 1, 2, 3 январь дам олиш кунлари, 4 январдан одатий иш режимида
  • ЗираатБанк
    • 29 декабрь – SWIFT тизимида банк ўтказмалари учун охирги кун
    • 30 декабрь – жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари учун охирги кун (Western Union, MoneyGramm, Золотая Корона)
    • 2021 йил 4 январдан одатий график асосида.
  • Қишлоқ Қурилиш банки
    • Халқаро тўловлар бўйича – Westren Union, MoneyGram, Contact, Ria, Asia Express – 28 декабрдан 2021 йил 4 январгача тўхтатилади
    • Золотая корона- 30 декабр 13:00 дан 2021 йил 4 январгача тўхтатилади
    • 1, 2, 3 январь дам олиш кунлари, 4 январдан одатий иш режимида
    • Банк мобиль иловаси (Android иловаси, iOS иловаси) орқали хизматлар узлуксиз давом этади

Қолган деярли барча банкларда хам иш куни 2020 йил 31 декабрь тушликкача. 2021 йилнинг 1-3 январь кунлари барча банкларда дам олиш кунлари.

Қисқа сатрларла: Президентнинг Олий Мажлисга 2020 йилги мурожаати

2021 йил учун ишлаб чикариш тақвими

Аккредитив нима ва қандай расмийлаштирилади?

Аккредитив нима?

Aккредитив – томонлар ўртасида тузилган шартномага кўра амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоб тури. Унда қарз берувчи (кредитор) ўзига тегишли тўловларни Aккредитив топшириғида кўзда тутилган шартлар ва муддатларда тегишли маблағни банк орқали олиб туради. Бу томонларнинг мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ хатарларни камайтириш имконини беради.

Бу қай тарзда амалга оширилади?

Aккредитив шартномасига кўра, банк харидор томонидан сотиб олинган автомобиль, қимматли қоғозлар, кўчмас мулк, уй жиҳозлар, техника ва бошқа сотиб қилиш имкони бўлган буюмларнинг тўловини вақтида амалга оширишни ўз зиммасига олади. Бунда харидор «InFinBank»яда ҳисоб рақамини очади, унга пул қўяди ва банкдан бунинг учун аккредитив берилишини сўрайди. Банк аккредитивни расмийлаштиради, унда сотувчининг пул олиш шартлари белгилаб берилади. Харидорнинг ҳисоб-варағидаги пул маблағлари операциясиялари, шартнома якунига қадар банк томонидан блокланади. Сотувчи шартнома шартларини бажарган ҳолда, аккредитив орқали пул маблағларини олади.

Ўзбекистон ҳудудида ҳисоб-китобларни амалга оширишда аккредитивларни миллий валютада очиш имконияти мавжуд.

Ҳозирги кунда банклар хам аккредитив хизматларини таклиф этишяпти. Хусусан, АТБ «InFinBank» нақдсиз ҳисоб-китобнинг қулай ва ишончли шакли бўлган аккредитивни таклиф қилмоқда.

Бунининг учун аккредтив шартномасини тўлдириб, юқорида талаб этилган ҳужжатлар билан банк филиалига мурожаат қилиш керак бўлади.

Декабрь: Банкларда иш ўринлари

Банк соҳасида таклиф этилаётган иш ўринлари, талаблар, маош ва бошқа маълумотлар билан қуйида танишинг:

Вакансия: Хотин-қизлар масалалари бўйича бошқарувчи ўринсобари
Банк: Халқ банки

Маош: келишилади.
Талаблар:

  • Маълумоти: олий (банк иши, молия, иқтисодиёт, халқаро иқтисодиёт ва менеджмент)
  • Банк соҳасида 5 йилдан кам бўлмаган малака, шундан камида 2 йили раҳбарлик вазифасида
  • хотин-қизлар ҳуқуқлари тўғрисида қонунларни билиш, гендер тенглик тушунчасига эга бўлиш

Манзил: Тошкент вилояти Оққўрғон ва Чирчиқ филиалларида
Контактлар: info@xb.uz

Вакансия: Банк трансформация офисига бошқарма бошлиғи ва менеджер лавозими
Банк: Микрокредитбанк
Маош: келишилади.
Талаблар:

  • Маълумоти: олий;
  • стратегик фикрлаш ва таҳлил қобилияти
  • катта ҳажмдаги маълумотлар тўплами билан ишлаш тажрибаси
  • компьютернинг ишончли фойдаланувчиси

Контактлар: hr@mikrokreditbank.uz, t.ofis@mikrokreditbank.uz, +99871 273 49 57

Манзил: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Лутфий кўчаси, 14-уй


Вакансия: Пластик карталар билан ишлаш бўлими бошлиғи
Банк: Садерат Банк
Вазифалари:

  • карталардан маблағларни хатосиз ечилиши ва тушишини назорати
  • савдо терминаллари ва киоскаларининг узлуксиз ишланиши назорт қилиш
  • бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар топшириш

Маош: келишилади.
Талаблар:

  • Маълумоти: олий;
  • Банкнинг пластик карталар бўлимида 1-3 йиллик иш таржибаси
  • Пластик карталар билан боғлиқ ҳисоб планини билиш
  • Периферик ускуналар (тўлов терминаллари ва бошқалар)ни созлаш ва дастурини ўрната олишни билиш.

Манзил:  Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Антон Чехов кўчаси, 10-уй
Контактлар: contact@saderatbank.uz, +998 (71) 252-68-49, +998 (71) 252-11-61

Вакансия: Юрист-консультант
Банк: Давр банк
Вазифалари:

  • банкнинг мижозлари билан ишлаш (юридик ва жисмоний)
  • мижозларга юридик саволлар бўйича консультация бериш (телефонда, сайтда ва офисда)

Маош: 3 000 000 сўмдан бошлаб
Талаблар:

  • Маълумоти: олий (юридик соҳада)
  • камида 1 йиллик иш тажрибаси

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, Навоий-Зарқайнар кўчаси, Блок “А”
Контактлар: +998 (90) 941-30-61, +998 (71) 207-40-40, zafiksyn@gmail.com

Вакансия: Кассир-операционист
Банк: Тенгебанк
Вазифалари:

  • валюта алмаштриш операцияларини амалга ошириш
  • пластик карталар билан ишлаш
  • операцион кун ҳисоботини тайёрлаш
  • пул маблағларини олиш-бериш амалиёти

Маош: 3 000 000 сўмгача
Талаблар:

  • Маълумот: Ўрта махсус;
  • Рус ва ўзбек тилларини билиш
  • касса формалари ва банк ҳужжатларини ва уларни қабул қилишни билиш
  • пул маблағларини бериш ва сақлаш
  • керакли ҳисоботлар расмийлаштиришни билиш

Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 66-уй
Контактлар:
info@tengebank.uz, +998 (71) 203-88-99+998 (71) 203-00-65

Маьлумотлар 4.12.2020 санада киритилди.

Сбербанкнинг «Яшил кун» акциясиясида комиссияларсиз пул кўчириш мумкин

Сбербанк Золотая Корона, Unistream ва бошқа пул ўтказмалари тизимига ўхшаб МДҲ давлатларига пул кўчириш хизматини йўлга қуйди.

Пул ўтказмалари тизими жисмоний шахсларга тез, хавфсиз ва қулай тарзда ҳисоб очмасдан пул кучиришни ёрдам беради. Сизни қанча масофа ажратишидан қатъи назар, ҳар доим оилангиз ва дўстларингизни моддий ёрдам билан таъминлашингиз мумкин.

Сбербанк ўзиниг 179-йиллиги муносабати билан 11 ва 12 ноябрни «Яшил кунлар» деб эълон қилади.

«Яшил кун» анъанаси 2018 йилда бошланиб, хар йили Сбербанк ўзининг мижозларига туғилган куни муносабити билан пул ўтқазмаларини коммисияларсиз амалга ошириш имоконини беради.

Пулни исталган қулай усулда кўчириш имкони мавжуд:

  • Нақд шаклда – сизга Сбербанкнинг Россия, яқин ва узоқ хориж мамлакатларида жойлашган пунктлари хизмат кўрсатишади;
  • Интернет орқали – Сбербанкнинг расмий веб-сайти, мобиль иловаси банк картангизнинг махсус кодини киритган холда исталган худуддан пул кўчирмасини амалга оширишингиз мумкин;

Энг кўп ипотека кредити ажратилган вилоят қайси?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармонига мувофиқ янги тартиб асосида ўтган 9 ой мобайнида 3695 нафар фуқарога умумий қиймати 793,3 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

Янги тартиб доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари республика бўйлаб:

  • Самарқанд вилояти – 215,8 млрд. сўм;
  • Тошкен шаҳри – 153,7 млрд. сўм;
  • Навоий вилояти – 78,9 млрд. сўм;
  • Фарғона вилояти – 77,4 млрд. сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 70,8 млрд. сўм;
  • Бухоро вилояти – 35,3 млрд. сўм;
  • Андижон вилояти – 31,7 млрд. сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 28,8 млрд. сўм;
  • Хоразм вилояти – 24,7 млрд. сўм;
  • Жиззах вилояти – 19,6 млрд. сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 19,3 млрд. сўм;
  • Наманган вилояти – 16,0 млрд. сўм;
  • Сирдарё вилояти – 11,7 млрд. сўм;
  • Тошкент вилояти – 9,7 млрд. сўм.

Ипотека кредитларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиш кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри:

  • 2019 йил 9 ойи – 1 240.4;
  • 2020 йил 9 ойи – 2 619,1.

Самарқанд вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 497,0;
  • 2020 йил 9 ойи 625,0.

Сурхондарё вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 329,9;
  • 2020 йил 9 ойи – 422,7.

Жиззах вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 214,6;
  • 2020 йил 9 ойи – 248,2.

Жорий йилда ажратилган ипотека кредитларининг 4 474,1 млрд сўми “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар урилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни, 1 825,1 млрд сўми бирламчи бозордаги уйларни, 145,0 млрд сўми иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.

Банк кассаларининг иш тартиби ўзгартирилди

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор қабул қилинди.

Йўриқномага мувофиқ қуйидаги тавсифлар берилган:
  • банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган кассалар – мини банк кассаси, банк хизматлари офиси кассаси, махсус касса ва бошқа барча турдаги кассалар;
  • инкассация хизмати – хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек банклар, банкларнинг филиаллари ва алоҳида бўлинмаларига тегишли бўлган нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилиш, ташиш ҳамда кузатиб бориш хизмати тушунчалари киритилмоқда.

Қарорда банк (филиал) биносида ва бинодан ташқарида ташкил этилган кассаларнинг қурилиши, зарурий асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини тартибга солувчи тартиб-таомиллар белгиланди.

Хусусан:

  • касса очилиши тўғрисидаги қарор;
  • қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ҳамда гаров сифатида, суғурта полисларининг қабул қилиб олиниши тартиби;
  • штатлар жадвали;
  • мижозлар сони;
  • хизматлар турлари;
  • хавфсизликни таъминлаш ва бошқалар шартлари тартибга солинган.

Банк кассалари ва уларнинг фаолияти устидан масофадан туриб кунлик назорат ўрнатилади. Хўжалик юритувчи субъектлар биноларида банк (филиал) билан тузилган шартномага асосан кассалар ташкил қилиниши мумкин. Шартномада банк кассаси томонидан тақдим этиладиган хизмат турлари келишиб олинади.

Uzcard онлайн омонатлар учун комиссияларини бекор қиляпти

Uzcard хабар беришича, 2020 йил 1 ноябрдан Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази омонатга онлайн маблағ қўйиш учун банклардан 0,25 фоизни ундирмайди.

2020 йилнинг 1 майдан Uzcard онлайн омонатлар учун банклардан 0,25% коммиссия талаб қилишини эълон қилган эди. Бу хабар мижозлар томонидан норозилик билан қабул қилиниб, омонатга онлайн маблағ қўйиш ҳажмини пасайиб кетишига олиб келди.

Эндиликда, масофавий банк хизматларига эътиборни жалб этиш, шунингдек, аҳолининг бўш пул маблағларини рағбатлантириш мақсадида Uzcard омонатлар учун 0% ли комиссиясини эълон қилади. Бундан ташқари, онлайн омонатлар нақд пул билан камроқ алоқада бўлишни таъминлайди, бу эса ҳозирги пандемия даврида муҳим аҳамиятга эга.

Аниқ бўлишича, Uzcard ва Humo компаниялaри келгусида ҳамкорликда ишлашни режалаштиришaяпти. Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратовнинг таъкидлашича, ҳозирда икки компания амалдаги тўлов воситаларининг ўзаро интеграциясини амалга ошириляпти. Яқинда Uzcard ва Humo тўлов карталари фойдаланувчилари умумий терминаллар, банкоматлар ва хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Капиталбанк кичик бизнес учун кредитларни ажратаяпти

Капиталбанк кичик бизнес субъектлари учун икки турдаги кредитларни ажратмоқда:

«Асосий капитал» кредити қуйидаги шартлар асосида берилади:

  • Мақсади: асосий воситалар ҳариди учун
  • Миқдори: 1 миллиард сўмгача
  • Муддати: 36 ойга қадар
  • Фоиз: йилига 21% (тадбиркорнинг фаолиятига қараб)

«Айланма капитал» кредити қуйидаги тўловлар учун тақдим этилади:

  • Кредит мақсади:
    • Айланма маблағни тўлдириш;
    • Ишлаб чиқариш хом-ашёси, ярим тайёр маҳсулотлар, шунингдек, фунитуралар ҳариди;
    • Турли хизматлар ва бошқа ҳаражатлар;
  • Миқдори: 1 миллиард сўмгача
  • Муддати: 18 ойга қадар
  • Фоиз: йилига 21% (тадбиркорнинг фаолиятига қараб)

Мол-мулк, заргарлик буюмлари, тижорат банки ёки суғурта компаниясининг кафолати, учинчи томон кафолати, банк фойдаси учун суғурта полюси ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқалар гаров сифатида қабул қилинади.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ва (+998 71) 200-15-15 / (+998 78) 148-40-11 қуйидаги рақамлар орқали билиб олишингиз мумкин.