Банк агенти лавозимида ишлашни истайсизми?

Ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва уларнинг хоҳиш-истакларини амалга ошириш мақсадида янги «Банк агенти» тизими ишга туширилди. Микрокредитбанк «банк агенти» лавозимига ишга таклиф қилмоқда.

Ходимлар жойлардаги меҳнатга лаёқатли, маҳаллани биладиган ижтимоий фаол ёшлар ичидан танлаб олинади ва улар махсус ўқув-тайёрлов босқичидан ўтказилади. Агентларга қуйидаги вазифлар юклатилади:

  • Тадбиркорлик қилиш бўйича тушунчалар беради;
  • Банк билан ҳамкорликда тайё намунавий лойиҳаларни ёшларга тарғиб қилади;
  • Уй шароитида ўзини оқлаган бизнес лойиҳаларни оммалаштиради;
  • Мавжуд бўлган бизнес лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштирилишда кўмаклашади;
  • Ёшлар томонидан берилган таклиф ва ташаббусларни ўрганиб, уларга маслаҳатлар беради;
  • Фаол ёшларни бирлаштирган ҳолда кооперацияларни ташкил этиб, тўлов интизоми, ҳамкорлик муносабатлари ва ижтимоий масъулият каби тушинчаларни шакиллантиради.

«Банк агент»лари бутун Республика бўйлаб танлаб олинади. Истовчилар олий маълумотга ёки иш стажига эга бўлиши шарт эмас.

Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки (998) 71-202-99-99 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

1000 сўмлик купюралар муомаладан чиқарилиши ростми?

Марказий банкнинг нақд пул муомаласи бошқармаси 1000 сўмлик купюраларни муомаладан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Бугунги кунда пул купюралари муомалага асосан банкоматлар орқали чиқарилмоқда. Банкоматларда йирик номиналдаги купюралар жойлаштирилганлиги сабабли 1000 сўмлик купюралар миқдори камайиб бормоқда. Бироқ 1000 сўмлик купюралар ҳанузгача чоп этилиб, талабларга биноан муомалага киритилмоқда. Бу табиий жараён, муомаладаги банкноталар сони талабга, шунингдек товарларга қараб камаяди.

Банкоматларда 1000 сўмлик банкноталар жойлаштирилмайди?

Банкоматнинг сиғими чекланган, аммо банкоматлар имкон қадар кўпроқ одамларга хизмат қилиши лозим. Пуллар тез тугаб қолмаслиги учун банкноталар асосан катта номиналда жойлаштирилади.

Марказий банк 1000 сўмлик векселларни муомаладан олиб қўймайди. 1000 сўмлик купюралар 2001 йилда муомалага чиқарилган ва ҳанузгача амал қилади. Табиийки, ушбу банкноталар аҳоли томонидан фаол ишлатилиши туфайли ташқи кўриниши тезда ёмонлашиб қолади. Давлат эски банкноталарни янгиларига оддий ва мунтазам равишда алмаштириш туради ва улар муомиладан чиқарилмайди.

Нақд пуллар қачон яроқсиз ҳисобланади?

Марказий банкнинг Нақд пул муомаласи департаменти қандай ҳолатларда нақд пуллар яроқсиз ҳисобланиши ва пул муамоласида қабул қилинмасилиги ҳақидам маълумот берди.

Қандай пуллар тўловга яроқли ҳисобланади ва қабул қилинади?

Шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар яроқли ҳисобланади. Жумладан:

  • ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, ёзувлар мавжуд бўлган пуллар;
  • йиртилган ва елимланган пуллар;
  • бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар ҳам.

Бир-бирига елимланган пуллар яроқли ҳисобланадими?

Агарда елимланган банкнот қисмлари битта банкнотга тегишли бўлса, яъни серия, рақамлари бир хил бўлганда “яроқли пул” сифатида тўловга қабул қилиниши лозим.

Эскирган пулларни банкларда алмаштириб олиш мумкинми?

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунида банклар шикастланган пулларни қоидаларга мувофиқ чекловларсиз алмаштириб бериши қайд этилган.

Банкларда қоғоз пулларни кичик қийматдаги купюралар ва тангалар кўринишида алмаштириб олиш мумкинми?

Марказий банк маҳаллий банкларни тангалар билан таъминлаб боради, шу туфайли фуқаролар ва савдо шохобчалари банклардан қоғоз пулларни ҳеч қандай тўловсиз ёки воситачилик ҳақисиз кичик қийматдаги купюралар ва тангалар кўринишида айирбошлашни олишлари мумкин. Бундан ташқари, савдо шохобчалари ҳисоб рақамларидаги маблағлар доирасида нақд пулларнинг бир қисмини танга кўринишида олсалар ҳам бўлади.

Нақд пулларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун асосан нималарга эътибор қаратиш керак?

Пулларнинг ҳақиқийлигини ушбу ҳимоя элементлари орқали аниқлаш мумкин:

  • Ҳимоя ипидан. Мисол учун, 100 000 сўмликларда “3D” эффектли ҳимоя ипи ўтказилган;
  • Бармоқ учлари билан ушлаб кўрилганда сезиладиган бўртиб турувчи тасвирлардан;
  • Маълум қиялик бурчаги остида қаралганда, рангини ўзгартирувчи тасвирлардан(нақш ёки рақам кўринишида) пайқалади.

Сохта купюралар билан фуқаро кимга мурожаат қилиши зарур?

Фуқаро қўлига шубҳали ёки сохта бўлган пуллар келиб тушганда уларни ҳақиқатда қалбаки эканлигини аниқлаш ҳамда келгусида уларга қонуний баҳо бериш мақсадида тижорат банкларига топшириши тавсия этилади. 3028-сон “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома”да белгиланганидек ушбу пуллар керакли органларга топширилади ва экспертиза ўтказилади.

Вақт ўтиб нақд пуллар муомаладан чиқиши мумкинми?

2020 йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 1,6 трлн. сўмга, бошқача сўз билан айтганда 5,8 фоизга кўпайди. Ўтган йили банклар кассаларига келиб тушган нақд пуллар ҳажми эса 179,9 трлн. сўмни ташкил этиб, бу 2019 йилга нисбатан 26 фоизга кўп. Шунингдек банклардан 25 фоизга кўпроқ 180,2 трлн. сўмлик нақд пуллар берилди. Ушбу кўрсаткичлардан келиб чиқган ҳолда шуни айта оламизки, сўнгги йилларда нақд пуллар аксинча ошиб бормоқда.

Ҳақиқий доллар купюрасини қандай ажратиш мумкин?

Самарқанддаги «долларфуруш»ларга лицензия бериш кўриб чиқилмоқда

Самарқанддаги «долларфуруш»ларга лицензия бериш кўриб чиқилмоқда

2021 йилнинг 19-февралида бўлиб ўтган сессияда Самарқанддаги «долларфуруш»ларга лицензия бериш таклиф этилди.

Либерал демократик партияси депутати Азиз Аҳроровнинг фикрига кўра Самарқанд шаҳрига келаётган чет эллик сайёҳлар валюта алмаштиришда баъзи бир муаммоларга дуч келишмоқда. Хорижий туристларга янада қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликнинг олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудида «қора бозор»да фаолият олиб бораётган «долларфуруш»ларга қонуний лицензия бериш лозим.

Сессияда валюта алмаштириш шахобчаларини ташкил этиш таклиф этилди. Бу орқали нафақат туристларга кенг имкониятлар яратилади, балки «Валютчиклар» ҳисоботи назорат остига олинади.

Тадқиқот ишлари олиб борилганда банкларнинг аксарият валюта олди-сотдиси 16:00 да тўхтатилиши, баъзиларида эса сотиш 16:00 дан тўхтатилиб, сотиб олиш 18:00 гача давом этиши маълум бўлди. Бундан келиб чиқадики, тижорат банкларининг кўпчилиги сутка давомида бор йўғи 6-8 соат мобайнида валюта олди-сотдиси билан шуғулланади.

«Микрокредитбанк»дан истеъмол кредити таклифи билан танишинг

«Микрокредитбанк» 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги шартлар асосида истеъмол кредитларини таклиф этмоқда:

  • Фоиз ставкаси:
    • 12 ойгача – йиллик 23 фоиздан кам бўлмаган миқдорда;
    • 24 ойгача – йиллик 24 фоиздан кам бўлмаган миқдорда;
    • 36 ойгача – йиллик 26 фоиздан кам бўлмаган миқдорда.

Миқдори:

  • Даволаниш харажатлари учун – БҲМнинг 60 баробаригача;
  • Тўй маросимларини ўтказиш учун – БҲМнинг 100 баробаригача;  
  • Автомобилларга газ баллонлари ўрнатиш учун – БҲМнинг 50 баробаригача;   
  • Дам олиш масканларида даволаниш учун – БҲМнинг 40 баробаригача;
  • Қуёш батареялари сотиб олиш учун – БҲМнинг 150 баробаригача;  
  • Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун – БҲМнинг 50 баробаригача;
  • Уй-рўзҳор жихозлари сотиб олиш учун – БҲМнинг 100 баробаригача;
  • Уй томини ёпиш ва таъмирлаш ёки сотиб олиш учун – БҲМнинг 150 баробаригача;   
  • Сув насослари, электр генераторлари сотиб олиш учун – БҲМнинг 30 баробаригача;
  • Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун замонавий мактаб формаларини харид қилиш учун – БҲМнинг 20 баробаригача;  
  • Уй-рўзғор буюмлари сотиб олиш учун – БҲМнинг 150 баробаригача;
  • Махсус ўқув курсларида ўқиш учун – БҲМнинг 20 баробаригача;  
  • Сафарбарлик чақируви резерви хизмати тўловлари учун Ўз.Рес.МВнинг  ““Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари” махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида”ги шартномада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг белгиланган баробари миқдоригача.  
  • Мотоцикл ва мотомобил,скутерлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 150 баробаригача.

    Истеъмол кредитлари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки ташкилотнинг банкдаги ҳисоб-варағига пул маблағларини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

     Банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Паспорт нусхаси;
  • Иш жойидан 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги маълумотнома;
  • Қонунда белгиланган таъминот турларидан бирини тақдим этиши керак. 

Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки (998) 71-202-99-99 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Миллийбанкдан ипотека кредити шартлари билан танишинг

«Ўзмиллийбанк» АЖ банк томонидан молиялаштирилган кўп қаватли уйлар хариди ва янги тартиб асосида қурилган бирламчи кўп қаватли кватиралар учун қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитларини таклиф этилмоқда:

  • Фоиз ставкаси: йиллик 17%;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошлангич тўлов:
    • Шаҳардаги уй-жойлар учун – 20%;
    • Қишлоқ жойлардаги уй-жойлар учун – 10%;
  • Имтиёзли даврга эга эмас.

Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 40 та хонадонларни сотиб олиш учун:

  • Фоиз ставкаси: йиллик 14%;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошлангич тўлов: 10%;
  • Имтиёзли даврга эга эмас.

Ипотека кредити миқдори ўртача бозор қийматидан келиб чиқган ҳолда белгиланади.

  • 1 ва 2 хонали квартиралар учун – 240 млн. сўмгача;
  • 3,4 ва ундан ортиқ хонали уйлар учун – 320 млн. сўмгача.

Янги тартиб асосида бирламчи уй-жой бозорида кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити:

  • Фоиз ставкаси:
    • Тошкент шаҳрида: йиллик 19%;
    • Шаҳардаги уй-жойлар учун – йиллик 18%;
    • Қишлоқ жойлардаги уй-жойлар учун – йиллик 18%;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошлангич тўлов:
    • Шаҳардаги уй-жойлар учун – 20%;
    • Қишлоқ жойлардаги уй-жойлар учун – 10%;
  • Имтиёзли даврга эга эмас.

Тошкент шаҳрида ажратиладиган кредит миқдори:

  • 1 ва 2 хонали квартиралар учун – 264 млн. сўмгача;
  • 3,4 ва ундан ортиқ хонали уйлар учун – 352 млн. сўмгача.

«Ўзмиллийбанк» АЖ банкининг ўз ҳисобидан таклиф этилаётган ипотека кредити шартлари қуйидагича:

  • Муддати: 120 ойгача қадар;
  • Имтиёзли давр: 24 ойгача.
  • Фоиз ставкаси:
    • 25% бошланғич бадал тўлаганда йиллик – 24%;
    • 35% бошланғич бадал тўлаганда йиллик – 23%;
    • 40% бошланғич бадал тўлаганда йиллик – 21%.

Тўловлар аннуитет усулида сўндирилади

Қўшимча маълумотлар: Cотиб олинаятган уй-жой кредити гарови таъминоти сифатида қабул қилинади.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 78 148-00-10 рақамлари оркали олишингиз мумкин.

Ҳамкорбанкдан микроқарз таклифи

АТБ «Ҳамкорбанк» жисмоний шахслар учун қуйидаги шартлар асосида қулай микрокредитини таклиф этади:

  • Фоизи:
    • 12 ойга – йиллик 26%;
    • 24 ойга – йиллик 28%;
    • 36 ойга – йиллик 30%;
  • Муддати: 36 ойга қадар;
  • Миқдори: БҲМнинг 10 баробаридан 50 млн. сўмгача.

Аризалар 5 кун ичида кўриб чиқилади. Микроқарз банк пластик картасига ўтказиб берилади, қарз ойма-ой сўндириб борилади.

Қарз муддатидан олдин сўндирилганда қўшимча тўлов ва жарималар мавжуд эмас.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • Микроқарз олиш учун ариза;
  • Микроқарз олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳарбий хизматчилар; учун ҳарбий гувоҳнома)нинг нусхаси (аслидан нусха олинади);
  • Мижознинг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда шахсий даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар сўралиши мумкин;
  • Микроқарз таъминотига оид ҳужжатлар.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бароваригача бўлган микроқарз таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги, ундан юқори суммага кредит суммасига нисбатан камида 125%ни ташкил этадиган бошқа гаров таъминоти талаб қилинади.

Кечиктирилган фоиз учун кунига 0,4% миқдорида пения солинади.

Туликрок маълумот учун банк сайти, телеграм канали ёки 0 800-1-200-200 ракамларига мурожаат килишингиз мумкин.

2021 йилда банклардан янги инвестицион дастурлар

Матбуот хизматининг хабар беришича, 1 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев 10 та йирик тижорат банклар томонидан таклиф этилаётган 1,5 миллиард долларлик 136 та янги лойиҳалар билан танишиб чиқди.

Жорий йилнинг 11 январь куни тижорат банклари томонидан жами қиймати 1 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами қиймати 8,6 триллион сўм бўлган 9 та йирик саноат лойиҳаси тақдимот қилинган эди.

Шунингдек, тижорат банклари томонидан ҳама қуйидаги янги инвестиция лойиҳалари тақдим этилди:

  • Пахта толасини қайта ишлаш даражаси ошириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш мақсадида агробанк томонидан тўқимачилик кластерлари билан биргаликда қўшимча 43 та лойиҳа шакллантирилган. Ушбу лойиҳалар жами 501 миллион долларлга мўлжалланган.
  • Миллий банк томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш ва бошқа кўплаб чора-тадбирларни ўз чига олувчи 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
  • Ўзсаноатқурилишбанк томонидан 110 миллион долларлик 600 минг тонна пўлат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга “Ургут” эркин иқтисодий зонаси лойиҳаси йўқ қўйилади.
  • Ипотека банк томонидан, замонавий логистика фаолиятини ташкил этиш мақсадида, Қуйи Чирчиқ туманининг 27 гектардан зиёд майдонида 120 та юк машинаси ва 25 та вагонга хизмат кўрсатиш имконига эга лойиҳасига сармоя киритиш таклиф этилди.
  • Асака банк кредити иштирокида пойтахтимизнинг “Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчасини ташкил этиш мўлжалланган.

Банк хизматларидан ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида фойдаланиш мумкин

2021 йил 26 январ кунидан бошлаб “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3285-сон қарорига мувофиқ эндиликда банк хизматларидан ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида ҳам фойдаланиш мумкин.

7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги тегишли ўзгартиришлар банк хизматларини янада такомиллаштириш, шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 19 июндаги Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сонли қарорининг 6-бандига кўра янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID–карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли Фармонига асосан идентификация ID-карталарини бериш тизими жорий этилган.

AnorBank дебет ва кредит карталарини тақдим этди

«Anor Bank» томонидан «TRIA» дебит ва «ANOR» кредит карталари қуйидаги шартлар асосида тақдим этилмоқда:

TRIA картаси:

  • Ҳар бир хариддан 25% фоиз кеш-бек;
  • Йиллик устама 10% ;
  • БҲМнинг 20 баробаригача оverdraft.

ANOR кредит карталари:

  • Муддати: 12 ой;
  • Миқдор: 10 миллион сўмгача;
  • Гаров ва кафилларсиз берилади.

Картани олиш учун қандай шартлар мавжуд?

  • 21 ёшдан 60 ёшгача фуқароларга тақдим этилади;
  • Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлиши зарур;
  • Уяли телефоннинг ва қўшимча алоқа қилувчи рақамнинг мавжуд бўлиши лозим;
  • Даромаднинг етарлилиги керак;
  • Салбий кредит тарихи йўқ бўлиши лозим.

Картани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлса кифоя.

Картани расмийлаштириш қанча туради?

Расмийлаштириш ва етказиб бериш Банк томонидан бепул амалга оширилади.

Муддатли тўлов картаси учун минимал ва максимал чегара қанча?

Турли хил мижозлар учун чегара даромадга қараб 1 дан 10 миллион сўмгача миқдорни ташкил қилади.

Қўшимча маълумотни расмий сайт ёки ушбу рақам +998 55 503-00-00 орқали олишингиз мумкин.