DV-2023: Грин Карта натижаларини қандай текшириш мумкин?

Грин карта натижалари 2022 йил 8 майда Тошкент вақти билан соат 21:00 да эълон қилинади. Ғалаба ёки мағлубият ҳақида маълумотларни олти ой давомида билиб олиш мумкин. Аммо, ғалабадан сўнг дарҳол DS-260 шакли тўлдириб, кейинги босқичлар бошланмаса, виза олиш эҳтимоли пасайиб кетади. Бунга сабаб 100 минг ғолибдан фақатгина 50 минг киши виза олиш имконига эга бўлади.

Грин Карта натижаларини фақатгина расмий сайт орқали билиб олиш мумкин.

Сайтни очгач аввал Check Status, сўнг Continue тугмасини босинг.

Энди ушбу формани тўлдириш керак бўлади. «Confirmation Number» қаторига анкета тўлдирилган вақтда берилган кодни ёзинг. «Last/Family Name» бўлимида фамиялиянгизни ёзинг. Агар анкета тўлдираётганда фамилиянгизни кўрсатиб кетмаган бўлсангиз «No Last/Family Name»ни танланг. «Year of Birth» графада туғилган йилингизни қўшинг. Кейинги босқичда «Authentication» қаторига расмда кўрсатилган ҳарф ёки сонларни киритиш керак бўлади. Энди «Submit» тугмасини босиш қолди.

Рўйхатдан ўтиш рақами нима?

Confirmation Number – Грин Карта ва аризангизни боғлаб турувчи 16 рақамдан иборат муҳим код ҳисобланади. У АҚШ Давлат департаментининг расмий веб-сайтида муваффақиятли ариза тўлдиргандан сўнг автоматик равишда чиқиб туради. Фақатгина ушбу код орқали сиз натижаларни текширишингиз мумкин. Агар сиз рўйхатдан ўтиш кодини йўқотиб қўйган бўлсангиз, уни тиклаш имкони йўқ.

Агар сиз ғолиб бўлган бўлсангиз, қуйидаги маълумот пайдо бўлади ва сайтнинг пастги қисмида DS-260 шаклини тўлдириш учун ҳавола мавжуд.

Агар бу сафар омад кулиб боқмаган бўлса, «Based on the information provided, the Entry HAS NOT BEEN SELECTED for further processing for the Electronic Diversity Visa program at this time.» ёзувли ойна очилади.

Бироқ ғолиблар ўз вақтида ҳужжатларни топширишмаса, яна бир маротаба ғолиблар аниқланади. ушбу натижаларни эса ёз ойларида билиб олиш мумкин.

Грин карта учун фотосуратга қўйиладиган талаблар

Олдинроқ 6 октябрдан Грин карта дастури бошлангани тўғрисида маълумот бердандик. Аризада жойлаштираётган фотосуратингиз грин карта дастури томонидан қўйилган талабларга мос келиши шарт. Лотереяга дунё бўйлаб минглаб анкеталар келиб тушганлиги сабабли, улар компьютер дастури томонидан текширилади. Шунинг учун кичкина бир хатолик ҳам сизнинг аризангиз рад этилишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга оид: хорижий сафар учун паспорт олиш тартиби қандай?

Энди грин карта суратлари талаблари билан яқиндан танишсак:

  • фото электрон ёки рангли санер кўринишида;
  • сурат ҳажми 240 Кб (килобайт), формати JPEG (JPG) шаклида;
  • бошнинг юқори қисмидан соқол ости ёки жағ қисмигача бўлган масофа умумий суратнинг 50% дан 69% гача;
  • кўзларлардан тасвирнинг пастки қисмигача бўлган баландлик фотосуратнинг 56% дан 69% гача бўлиши зарур.
  • 600 пиксел кенглик х 600 пиксел баландликдаги квадрат шаклидаги сурат бўлиши керак;
  • фотосурат фони яхши ёритилган, оқ ёки оч сарғиш рангда бўлиши керак;
  • расм оддий юз ифодасини ва камерага қаратилган кўзларни ифода этиши лозим;
  • фотосуратга оддий кийимда тушиш маслаҳат берилади. Шунингдек, диний кийимдаги расмлар қабул қилинади;
  • кўзойнак, тақинчок ва бош кийимлар ман этилади;

Ҳайдовчилик гувоҳномасидан ёки бошқа расмий ҳужжатлардан сканер қилинган фотосуратлар қабул қилинмайди.

Ҳамма грин-карта ғолиблари ҳам виза ололмаслиги ростми?

Грин карта анкетасини тўғри тўлдириш сирлари

Грин Карта дастурига иштирок этмоқчи бўлганлар учун 2022-йилнинг 6-октябрдан dvprogram.state.gov сайти орқали мустақил ариза тўлдириш имкониятлари яратилди. Ариза тўлдираётганда айнан нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида яқиндан танишиб олсак.

Биринчидан, анкета тўлдиришга фақатгина 30 дақиқа ажратилганлиги сабабли, қуйидагиларни аниқлаштириб олинг.

  • Электрон сурат нусхаси;
  • Почта индексингиз;
  • Электрон почтангизнинг мавжудлиги;

Мавзуга оид: хорижий сафар учун паспорт олиш тартиби қандай?

Анкета саволларини тўлдиришда ас қотадиган маслаҳатлар:

1. Last/Family Name – фамилия; First Name – исм. Middle Name – иккинчи исм, бу ўзбекистонликларга тааллуқли эмас, шу сабаб No Middle Name дея белгилаш лозим.

2. Жинсингизни кўрсатингMale – эркак; Female – аёл.

3. Туғилган сана (рақамларда киритилади): Month – ой, Day – кун, Year– йил. Эътибор беринг, биринчи бўлиб ой ёзилади.

4. Сиз туғилган шаҳар. Шаҳар ёки аҳоли пунктининг номи лотин алифбосида, «тумани», «шаҳри» каби сўзлар киритилиши лозим.

Агар туғилган шаҳрингиз номаълум бўлса, Birth City Unknown (Туғилган шаҳри маълум эмас) катакчасини белгиланг.

5. Сиз туғилган мамлакат. Рўйхатдан Ўзбекистонни танлаймиз (Uzbekistan).

6. Олтинчи банд туғилган давлати лотереяда қатнашадиган давлатлар рўйхатида бўлмаган шахслар учун. Ўзбекистон фуқароларига катак автоматик тарзда белгиланади.

7. Паспорт маълумотлари. 1-банддаги каби исм ва фамилиянгизни киритиб, No Middle Name катагини белгилайсиз.

  • Passport Number – хорижга чиқиш биометрик паспортингиз серия ва рақами;
  • Passport Expiration Date – паспортнинг амал қилиш муддати (ой, кун, йил тартибида);
  • Country/Authority of Issiance – паспорт Ўзбекистон томонидан берилган.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар 7-банднинг «B» қисми катакчасини белгилаб, биринчи вариантни (Stateless – фуқаролиги йўқ) танлашлари керак бўлади.

8. Фотосурат. Ўзингизнинг охирги 6 ой ичида тушган суратингизни жойланг. (фото JPEG форматда, максимал 240 КБ ҳажмда, ўлчами 600×600дан 1200×1200гача пиксел оралиғида, 24 бит ранг чуқурлигида бўлиши лозим);

Сурат талаблари ҳақида қуйидаги манба орқали билиб олишингиз мумкин.

9. Почта манзили. 

  • In Care Of – бу ерга почта манзилидаги шахснинг исми ва фамилияси ёзилади. Унга ўзингизнинг исм-фамилиянгизни ёзсангиз ҳам бўлади.
  • Address Line 1 – ушбу бандда кўча номи, уй ва хонадон рақами кўрсатилади. Жой ёки кўча номи биринчи қаторга сиғмаган тақдирда уни Address Line 2 ёзишингиз мумкин.
  • City/Town – яшаш жойининг номи.
  • District/Country/Province/State – туман / ўлка / вилоят / округ (штат) номи.
  • Postal Code/Zip Code– почта индекси. Агар сиз яшайдиган жойнинг почта индекси бўлмаса, No Postal Code/Zip Code катакчасини белгилаб қўясиз.

Почта индексингизни қуйидаги файл орқали билиб олишингиз мумкин.

10. Country Where You Live Today – Сиз ҳозир яшаётган мамлакат.

11. Phone Numer –телефон рақамингизни халқаро форматда (+998901234567) киритиш лозим.

12. E-mail. Биринчи қаторга электрон почта манзилингизни, иккинчи қаторга шу манзилни қайтадан кўчириб ёзинг.

13. Бугунги кун ҳолатига сиз эгаллаган таълимнинг энг юқори даражаси қайси? Кўрсатилган вариантлардан бирини танлаш лозим.

• Primary school only – фақат бошланғич мактаб
• High School, no degree – ўрта мактаб, лекин шаҳодатномаси йўқ
• High School, degree – ўрта мактаб, шаҳодатномага эга
• Vocational School – касб-ҳунар коллежи
• Some University Courses – тўлиқсиз олий (бакалавриат талабалари шу бандни танлашади)
• University Degree – олий маълумот (бакалавр даражасига эга фуқаролар учун)
• Some Graduate Level Courses – бир қанча магистратура даражасидаги курслар (магистратура талабалари шу бандни танлашади)
• Master’s Degree – магистр даражаси
• Some Doctorate Level Courses – Тугалланмаган аспирантура/докторантура (аспирантура ва докторантура тадқиқотчилари шу бандни танлашади)
• Doctorate Degree – докторант даражаси

14. Оилавий ҳолатингиз. Кўрсатилган вариантлардан бирини танлаш лозим.

  • Unmarried – Ҳеч қачон турмуш қурмаганман.
  • Married and my spouse is NOT a U.S. citizen or U.S. Lawful Permanent Resident (LPR)  – Оила қурганман, турмуш ўртоғим АҚШ фуқароси эмас ёки АҚШда яшаш ҳуқуқига эга эмас.
  • Married and my spouse IS a U.S. citizen or U.S. Lawful Permanent Resident (LPR) – Оила қурганман, турмуш ўртоғим АҚШ фуқароси ёки АҚШда яшаш ҳуқуқига эга.
  • Divorced – Ажрашганман.
  • Widowed – Турмуш ўртоғим вафот этган.
  • Legally Separated – МДҲ давлатларида Legally Separated ҳолатининг юридик асоси йўқ, шу боис бу бандни белгилаш суҳбат жараёнида аризани рад этишга сабаб бўлиши мумкин.

15. Number of Children – фарзандлар сониБу ерга 21 ёшга тўлмаган барча фарзандларингиз сонини кўрсатасиз. Ушбу бандга фарзандларингиз сонини рақам билан ёзилиб, бўлмаган тақдирда ноль рақами киритилади.

Эслатиб ўтамиз, агар бандларда турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз кўрсатилган бўлса, аризанинг иккинчи қисми очилади. Иккинчи қисмда уларнинг маълумотларини юқоридагидек тўлдирилиб борилиши шарт

Барча жараёнлар тугаганидан сўнг, Continue тугмаси босилади. Шунда сизга аризангизни яна бир кўздан кечириш учун имкон яратилади. Барчаси жойида эканига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, яшил рангли Submit тугмасини босишингиз мумкин.

Кейинги саҳифада натижа текшириш коди жой олганлиги сабабли уни дарҳол расмга олиш ёки чоп этишингизни маслаҳат берамиз.

Лотерея натижалари тахминан 2023 йил 8 май куни dvprogram.state.gov сайтида эълон қилинади.

Ҳамма грин-карта ғолиблари ҳам виза ололмаслиги ростми?

Ўзбекистондан неча киши грин-картани қўлга киритиши мумкин?

Ҳаммага маълум бўлганидек, 6-октябрдан грин-карта дастури орқали аризаларни қабул қилиш бошланди. Аммо бу сафар қанча Ўзбекистон фуқаролари Америка Қўшма Штатларида яшаш имконига эга бўлар экан?!

АҚШ департаменти томонидан аниқ квоталар эълон қилинмаган бўлсада, олдинги статистик маълумотлар билан танишишингиз мумкин. Маълум бўлишича, 2017-йилда Ўзбекистон фуқароларидан 1,8 миллионта, 2018-йилда 1,7 миллионта, 2019-йилда еса 466 480 та ариза келиб тушган.

2016-йил май ойида 4501 нафар, 2017-йил майида 4494 нафар ўзбекистонликлар АҚШ га йўлланмалар ютиб олишган бўлсада, ДВ дастури орқали Америкада домимий яшаш ҳуқуни киритланлар сони баъзи бир сабабларга кўра нисбатан камроқ. Улар 2017-йилда 3199 нафарни 2018-йилда 2058 нафарни ва 2019-йилда 823 нафарни ташкил этади.

Сўнгги 10 йил ичида ДВ лотереяси орқали 27 563 нафар ўзбекистонликка грин-карта тақдим этилган бўлса, бу рақам йилига ўртача 2755 киши ташкил этади. Бундан келиб чиқиб, 2021 йил ўртача 2755 киши грин-карта ғолиби бўлиши мумкин дея оламиз.

Ҳамма грин-карта ғолиблари ҳам виза ололмаслиги ростми?

2021 йил 8-май куни грин-карта ғолиблари дастур сайтида эълон қилингандан сўнг жараён қуйидагича кечади:

Энг аввало танланган номзодлар AҚШ консулхонасига мурожаат этишлари зарур. Сўнг ҳужжатлдарни расмийлаштириш жараёни (улардан бири консулхона томонидан бериладиган юздан ортиқ анкета саволларга жавоб бериш) бошланади.

Аммо ютуққа эга бўлган барча номзодлар ҳам грин-карталарини олишолмайди. Бунга сабаб:

  • Ҳужжатлардаги хатолар
  • Виза олиш харажатлари (консуллик – виза йиғими, тиббий кўрик, ҳужжатларни инглиз тилига таржима қилиш ва ҳоказо) ва AҚШга етиб бориб, у ерда дастлабки ойларда яшаш учун етарли маблағнинг йўқлиги;
  • Баъзида шунчаки кеч қолиш туфайли ҳам грин-карта ололмаслигингиз мумкин. Суҳбатга кириш навбатингиз келгунича сизнинг давлатингиз учун ажратилган квота тўлиб қолиши мумкин. Чунки AҚШ Давлат департаменти турли сабаблар билан кейинги босқичдан ўта олмайдиган номзодлар ҳам бўлишини инобатга олиб, ажратилган квотадан кўпроқ кишини ғолиб деб еълон қилади.

Грин-карта ғолиблари AҚШга ўзи билан бирга қонуний эр ёки хотини, шунингдек 21 ёшга тўлмаган ва ҳали оила қурмаган болаларини олиб кетиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунинг учун улар номзод билан бирга консулхонага ариза беришлари лозим.

6 октябрдан Green Card аризаларни қабул қилишни бошлайди

2021 йилнинг 6-октябридан Diversity Visa дастури (халқ тилида – «грин карта») Америка Қўшма Штатлар визаларини тақдим қилиш мақсадида янги аризаларни қабул қилишни бошлайди.

Аризалар 9 ноябрга қадар, dvlottery.state.gov портали орқали қабул қилиниб, натижаларни 2Ц022 йилнинг 8 май куни сайт эълонлари орқали билиб олишингиз мумкин. 2023 йилда DV дастури асосида 55 мингта иммиграциявий виза ғолибларига учун Америка Қўшма Штатлари эшиклари очилади.

Эслатмалар:

  • Ариза тўлдиришда ва хориж саёҳатида биометрик паспорт маълумотларидан фойдалиналади.
  • Барча номзодлар энг камида ўрта таълим димломига, ёхуд сўнгги 5 йил давомида 2 йиллик иш тажрибаси эга бўлишлари зарур.
  • Ариза инглиз тилида беҳато тўлдирилиши ва илова қилинаётган сурат талабларга жавоб бериши лозим.

Ариза тўлдирилгандан сўнг, тасдиқлов рақами (расмий номи – Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси – Entrant Status Check)га оид маълумотни чоп этиб ёки сақлаб олишингиз зарур. 

Биттадан ортиқ ариза топширган мурожаатчилар дастурдан четлатилади. Шунингдек, охирги 5 йилда 50 мингдан кўп фуқароси АҚШга иммиграция қилган давлатлар Хитой, Канада, Буюк Британия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Покистон, Бразилия ва бошқа мамлакат фуқаролари дастурда қатнаша олмайди.