Дўконлардаги иш ва ўқишбоп ноутбук нархлари билан танишинг

Ўзбекистондаги таниқли Openshop.uzAsaxiy.uzMediapark.uz онлайн дўконларнинг нархларини ўрганиб чиқиб, ноутбукларнинг ҳозирги кундаги энг оптимал нархи бўйича маълумотларни бир жойда тўпладик.

Acer

Acer A315 I3-1005G1/4/1000/VGA2 MX330 – 5 599 000 сўм

Acer Aspire 5 A515-43-R19L AMD R3/4/SSD 128GB  – 5 599 000 сўм

Acer A315-56 I5-1035G1/8/SSD 256GB – 6 899 000 сўм

Acer Aspire A515-55T-59AD I5-1035G1/8GB/SSD 256GB – 7 132 000 сўм

Acer Aspire 3 A315-57G-550H / Intel i5-1035G1 / DDR4 8GB / HHD 1TB+SSD 256GB / VGA 2GB / 15.6″ IPS – 7 525 000 сўм

Acer Swift 3 SF314-58G-50BA I5/8/SSD 256GB/VGA2 MX250 –8 145 000 сўм

Acer A315-57G i7-1065G7/8/1000GB/VGA2 MX330 – 8 199 000 сўм

Acer Swift SF514-53T-77FJ / Intel I7-8565 / DDR4 8GB / SSD 256GB / 14″ – 9 514 000 сўм

Asus

Asus X515JA / Intel Core i3 1005G1 / DDR4 4GB / HDD 1TB / 15.6″ / Win 10 – 5 063 000 сўм

Ноутбук Asus X509J I3-1005G1/4/1000GB – 5 502 000 сўм

Asus F512J I3-1005G1/4/SSD 128GB (Touch Screen) – 5 599 000 сўм

Asus X515J / Intel i5-1035G1 / DDR4 8GB / SSD 256GB / 15.6″ – 6 677 000 сўм

Asus X509F I7-8265U/8/1000/VGA2 – 8 651 000 сўм

Asus VIVOBOOK X413E INTEL CORE I5 1135G7 8GB SSD256GB NO DVD 2 USB HDMI TIPO C 14 – 8 791 000 сўм

Asus S432F I5/8/SSD 512GB – 9 230 000 сўм

Dell

DELL Inspiron 3593 / Intel i7-1065 / DDR4 12GB / SSD 512GB / 15.6″ TN – 8 902 000 сўм

HP

HP AMD R3/4/1000GB (2E7D8PA) – 5 149000 сўм

HP 250 G7 I3-1005G1/4/1000GB – 5 289 000 сўм

HP 15S-DU2100TU I3-1005G1/4/1000GB – 5 299 000 сўм

HP 15-DA0015NY i3/4/1000GB – 5 500 000 сўм

HP 255 G7 / AMD Ryzen 5 3500U / DDR4 8GB / HDD 1TB / 15.6″ – 5 787 000 сўм

HP AMD R5/4/1000GB (2E7E1PA) – 5 999 000 сўм

HP 15-dy1076nr / Intel i5-1005G1 / DDR4 8GB / SSD 256GB / 15.6′‘ – 6 665 000 сўм

HP Pavilion 15-CW1039UR AMD R5/8/1000GB/AMD Radeon Vega – 7 067 000 сўм

HP LAPTOP (15-DY1076) I5-1035G1/8GB/SSD 256GB – 7 139 000 сўм

HP 15-DW3021NIA I5-1135G7/4/SSD 256GB/VGA2 MX350 – 7 955 000 сўм

HP 15-DA2180NIA I5-10210U/4/1000/VGA2 – 8 290 000 сўм

HP ProBook 450 G7 I5-10210U/8/1000/Vga2 – 8 624 000 сўм

HP 450 G7 / Intel i5-10210U / DDR4 8GB / HDD 1TB / VGA 2GB / 15.6″ HD – 8 869 000 сўм

Lenovo

Lenovo V155-15API AMD R5-3500U/4/1000GB – 5 080 000 сўм

Lenovo V130-15IKB i3-7020U/4/1000/VGA2 – 5 196 000 сўм

Lenovo V130-15IKB I3/4/1000GB/VGA2 – 5 900 000 сўм

Lenovo IP 3 15IIL05 I5-1035G1/12/SSD 256GB – 7 357 000 сўм

Lenovo IdeaPad Flex 5 14IIL05 I3/4/SSD 256GB – 7 435 000 сўм

Lenovo V15-IIL I5-1035G1/4/1000GB/VGA2 MX330 – 7 689 000 сўм

Lenovo IdeaPad Flex 5 14IIL05 I3/8/SSD 256GB – 7 767 000 сўм

Lenovo ThinkBook 15-IIL I5/8/1000/VGA2 RX 630 – 7 920 000 сўм

Lenovo ThinkBook 14-IIL I5-1035G1/8/1000GB/VGA2 RX 630 – 8 239 000 сўм

Lenovo IP L3 I7-10510U/8/1000/VGA2 MX130 – 8 457 000 сўм

Lenovo 15IML05 I7-10510U/8/1000GB/VGA2 MX330 – 8 477 000 сўм

Lenovo ThinkBook 15-IIL I5/4/1000/VGA2 RX 630 – 8 599 000 сўм

Янги eSIM картаси билан бир вақтнинг ўзида 5 тагача рақамдан фойдаланиш мумкин бўлади

Mobiuz мобил оператори абонентларига халқаро замонавий технологияларни тақдим этиш мақсадида битта смартфонда одатий SIM-картасиз бештагача рақамдан фойдаланиш имконини берадиган eSIM картаси билан ишлай бошлади.

Кўплаб абонентлар бир вақтнинг ўзида бир нечта рақамдан фойдаланиш учун смартфонларда SIM-карталар учун жой етишмаслиги масаласи билан кўп маротаба мурожаат этишган. Ушбу масалани ҳал этиш учун виртуал SIM-карта (eSIM) ишлаб чиқилган.

eSIM смартфон ёки планшетга ўрнатилган модул бўлиб, қандайдир қўшимча жой талаб қилмайди ҳамда мобил қурилмада кўплаб рақамлардан фойдаланишга имкон беради. Шунингдек eSIM нинг қатор афзалликларидан яна бири у микросхемасига ўрнатилганлиги сабабли, абонентлар картани олиб ташлаш, бузиш ёки йўқотиб қўйиш муаммоларидан халос бўлишади. eSIM стандарт SIM-карталардан фарқи унда PIN ёки PUK каби кодлари мавжуд эмас.

Mobiuz eSIMни жорий қилишни тартибини республиканинг барча офисларига тақдим этишдан бошлади. Янги рақамни улаш ёки мавжуд рақамни eSIMга ўтказиш учун абонентлар компания офисига мурожаат қилишлари кифоя. Офисларда ходимлар махсус QR кодни сканерлаб, қурилмага созламалар билан абонент профилини юклаб олишади. Абонентларe SIM технологиясидан фойдаланган ҳолда 5 тагача рақамни улашлари ва хоҳлаган рақамдан мобил алоқа хизматларидан фойдаланишлари мумкин.

IMEI ни рўйҳатдан бепул рўйҳатдан ўтқазиш мумкин бўлади

Эндиликда, агар биринчи SIM-карта 2019-йил 1-ноябрга қадар рўйҳатдан ўтган бўлса, иккинчисини бепул рўйхатдан ўтқазиш имкони мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 847-сон қарорига мувофиқ IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш уларни чакана сотиш билан шуғулланадиган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади. Бунда ҳолатда қурилмаларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш санаси таъсир этмайди.

Агар абонент биринчи SIM-картани 2019-йил 1-ноябрга қадар рўйҳатдан ўтқазган бўлса, иккинчисини бепул рўйхатдан ўтқазиши мумкин. Бунининг учун рўйхатдан ўтказувчи ёки тизим операторига шахсан мурожаат қилиш керак бўлади. Рўйхатдан ўтиш жараёни уч соат ичида амалга оширилади.

Товарлар мамлакатга божсиз олиб кириш миқдоридан кўпроқ олиб кирилган ҳолатларда, божхона тўловлари тўлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда IMEI-ни рўйхатдан ўтказиш 2019 йил декабрда пуллик этиб жорий қилинган эди. Бироқ, 2020 йил мобайнида мамлакатга олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари тез-тез учраб турди. IMEI ни рўйхатдан ўтказиш тизими йўлга қўйилгач мобил телефонларнинг қонуний импорти кескин кўтарилди.

Телефонингиз IMEI рўйхатдан ўтканлигини uzimei.uz сайти орқали текшириб олишингиз мумкин.

O’zbekiston телефони хусусиятлари ва таққослови

Яқинда ООО Telecom Devices PRO томонидан «O’zbekiston» телефон модели сотувга чиқарилди. Қуйида ушбу телефон хусусиятлари ва бозордаги бошқа телефонлар билан таққослови билан танишингиз мумкин.

Телефон ташқи томонида герб расми тушурилган.

Қуйида O’zbekiston телефонини Xiaomi Mi Note 10 Lite, Huawei Nova, Samsung A51 моделлари билан таққосланган жадвалини кўришингиз мумкин:

Samsung A51Xiaomi Mi Note 10 LiteHuawei NovaO’zbekiston
Экран 6.5′
2400х1080
Экран 6.5′
2340х1080
Экран 6.3′
2340х1080
Экран 5.9′
1520х720
Доимий хотира
128 гб
Оператив хотира
6 гб
Доимий хотира
64 гб
Оператив хотира
6 гб
Доимий хотира
128 гб
Оператив хотира
6 гб
Доимий хотира
64 гб
Оператив хотира
4 гб
Батарея
4000mAh
Батарея
5260mAh
Батарея
3750mAh
Батарея
3250mAh
Android 10Android 10Android 9 PieAndroid 9 Pie
Камера
4 та асосий, 1 та фронтал
Камера
4 та асосий, 1 та фронтал
Камера
4 та асосий, 1 та фронтал
Камера
2 та асосий, 1 та фронтал
Нархи
3.3 млн
Нархи
3.6 млн
Нархи
3.9 млн
Нархи
3.5 млн

Кўриб турганингиздек, нарх ва хусусиятларига кўра ўз нарх сегментида телефон бошқаларидан устунликка эга эмас.

Телефон ҳозирча 3000 минг дона чегараланган нусхадан чиқарилган. Телефон хотирасида олдиндан MyGov мобиль дастури, барча маҳкамалар ва турли давлат ташкилотлари телефон рақамлари, Президент ва ўзбек адабиёти классик асарлари, миллий қўшиқлар, обидалар расмлари жойлаштирилган.

Бундан ташқари компания яқин орада смарт-қўл соатлари, стационар телефонлар чиқарилиши режалаштирилган экан.

Apple iPhone 12 моделларини намойиш этди

Humans.uz – бепул чексиз телеграм улаш йўллари

Замонавий Humans алоқаси ёрдамида интернет пакетларни сарфламасдан Telegram, Telegram X ва Plus Messenger хизматларидан фойдаланиш мумкин. Бу икки усулда амалга оширилади:

  • Умумий тариф

Тариф конструкторида алоқа пакетини йиғишингиздан аввал сизда дақиқабай нархланадиган умумий тариф амал қилади. Aгар сизда умумий тариф бўла туриб, Humans ҳисобингизда 300 000 сўмдан кўп бўлса, сизга Телеграмъга чексиз кириш имконияти тақдим этилади. Аммо ҳар сафар сумма миқдори камайган тақдирда бепул кириш имконияти тўхтатилади.

  • Хизматлар пакети бўлганда

Aгар сиз дақиқалар ва гигабайтлар пакетини тариф конструкторида танлаган бўлсангиз ҳамда алоқа учун тўлов киритган бўлсангиз, Телеграмга чексиз кириш имконияти автоматик тарзда тақдим этилади. Лекин, пакетларнинг бирортаси ҳам танламаган бўлса, Телеграмга бепул кириш тақдим этилмайди.

Пакетда бепул чексиз Телеграм борлиги ҳақида Humans тариф конструкторининг тепа қисмидаги иконка билдириб туради.

Бепул телеграмдан фойдаланиш хизматини тиклаш учун ҳисоб 300 минг сўмгача тўлдириши ёки тариф конструктори орқали хизматлар пакетини танлаш керак бўлади.

Apple янги MacBook ва Macmini ноутбукларини намойиш этди

10-ноябрь куни Apple компаниясининг учунки кузги онлайн намойиши бўлиб ўтди.

М1 – MAC учун AppleSilicon AРМ-процессори.

Компания бир қатор Apple Silicon қурилмаларни ваъди қилмоқда. Процессор ТСМC нинг 5 метрли технологиясига мувофиқ ишлаб чиқарилган. Унда 16 миллиард транзистор, саккиз ядроли CPU, саккиз ядроли GPU ва нейрон тармоқлари билан боғлиқ ҳисоблаш функцияларини бажариш учун 16-ядроли процессори мавжуд. Apple ушбу қурилмани ноутбуклар бозоридаги энг тезкор чип деб атайди.

M1 чипли MacOS Big Sur оператив хотира билан кучли алоқаси ўрнатилганлиги туфайли уйқу режимидан смартфон ва планшетлар сингари тез уйғонади. М1 базасига асосланган тизим iOS-дастурларини билан ишлайди.

M1 чипли ARM MacBook Air

  • 13,3 дюймли ноутбук олдинги авлод график ядросига нисбатан беш баровар тезроқ.
  • Бозор рақобитадаги 98% ноутбуклардан ва энг баланд сотувга эга Windows компьютеридан 5 баробар тезроқ.
  • Ички қисмида вентиляторнинг йўқлиги туфайли пассив совутиш тизими;
  • Қувватлашсиз:
    • 15 соат интернетда ишлай олади;
    • 18 соатлик видеони ижро этади.
  • 2 ТБ SSD, 16 ГБ гача хотира;
  • Иккита портли Thunderbolt (USB 4), Wi-Fi 6 ва Touch ID.
  • Иккита Тҳундерболт порти (УСБ 4), Wи-Фи 6 ва Тоуч ИД-ни қўллаб-қувватлаш.

ARM Mac mini

  • Тўрт ядроли процессор олдинги ноутбук авлодларидан уч баравар, график ядро эса олти баравар тезроқ;
  • «Энг кўп сотиладиган Windows PC» дан беш баравар тезроқ;
  • М1 процессорини фаол совутиш.

M1 базасидаги ARM MacBook Pro

  • AРМ асосидаги Apple процессорига га 13 дюймли ноутбук;
  • М1 процессорини фаол совутиш.
  • «Энг кўп сотиладиган Windows PC» дан уч баравар тезроқ;
  • 17 соат қувватлашсиз интернетда ишлаш;
  • 20 соатлик видеони қувватлашсиз кўриш;
  • Apple микрафонларни такомиллаштириб, вокал ёзиб олиш имконини яратди.

Mac ноутбуклари нархи билан танишинг:

  • MacBook Air – 1300 доллардан;
  • Mac mini – 980 доллардан;
  • MacBook Pro – 1700 доллардан.

HumoPay алоқасиз тўлов системаси синовдан ўтқазилмоқда

Ўзбекистондаги «Капиталбанк» нинг Apelsin иловаси томонидан ишлаб чиқарилган биринчи алоқасиз тўлов тизими HUMO Pay синовдан ўтқазилмоқда.

Юртимизда алоқасиз тўлов имкониятини амалга ошириш мумкинлиги май ойида маълум бўлган эди. Ўзининг интервьюларидан бирида HUMO раҳбари Шухрат Курбанов HUMO Pay бозор савдо-сотиғи системасини бутунлай ўзгартириб юборишини таъкидлаганди.

Ҳозирда платформа синови korzinka.uz. супермаркетлар тармоғида ўтқазилмоқда. Apelsin филиал раҳбари Сергей Гимадиевнинг фикрига кўра, кейинчалик интернетсиз метрода ҳам тизим энг оммабоп хизмат бўлиб қолади. Синовларда Капиталбанкнинг ҲУМО карталари (шу жумладан виртуал карталари) эгалари иштирок этишлари мумкин.

“Ҳамёнингизни умуман олиб юришингиз шарт эмас. Истаган нарсангизни энди NFC билан Aндроид телефон орқали тўлашингиз мумкин! ”, – деб ёзади С.Гимадиев.

HUMO Pay иловаси ҳозирча фақат Aндроид смартфонларида ишлайди. HUMO матбуот хизмати буни Apple компаниясининг қатъий сиёсати билан изоҳлади. Шунинг учун, iPhone эгалари Apple томонидан ишлаб чиқилган иловани азгина кутишларига тўғри келади.

Ўзбекистонда PayPal тизимига рухсат берилиши мумкин

         Бу ҳақида 24 октябрь куни журналист ва блогерлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди.  

Paypal – интрернет орқали турли тўлов и пул ўтқазмаларини амалга оширувчи электрон тижорат компанияси. Компаниянинг асосий фаолияти eBay интернет бозоридаги савдо амалиётлари билан боғлиқ.

         Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда АКТ вазири Шуҳрат Содиқов соҳада олиб борилаётган ишлар ҳамда фрилансерлар ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Paypal халқаро тўлов тизимини Ўзбекистонда ҳам ишга тушириш ҳақидаги саволларга жавоб берди.

         Унинг айтишича, Ўзбекистонда PayPal халқаро тўлов тизимидан фойдаланиш бўйича мурожаатлар бор. Бу фақат вазирлик доирасидаги иш эмас, бу Марказий банк ваколатидаги масала. Марказий банк ҳозирда PayPal билан музокараларга киришган. Ўзбекистонда албатта бу тизимга рухсат берилади ва рақобатчи сифатида мамлакатнинг ўз пул ўтказиш тизими жорий қилинади.

         Тадбирда, шунингдек, Тошкент шаҳрида IT Park резидентлари сонини кўпайтириш ва етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида умумий майдони 408 минг кв.м.га тенг ҳудудда хориждан жалб қилинган эксперт билан ҳамкорликда IT Park инфратузилмаси объектларини қуриш концепцияси ишлаб чиқилгани айтилди.

         Шунингдек, меҳмонлар учун IT Park офиси, қурилиш ишлари амалга оширилаётган ҳудудлар ҳамда Тошкент телеминорасига пресс-тур ўтказилди.

Apple iPhone 12 моделларини намойиш этди

Apple ўзининг иккиинчи кузги онлайн тақдимотида iPhone 12, 64 ГБ хотирали iPhone 12 mini, шунингдек 128 ГБ ва 256 ГБ хотирали, iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max моделларини намойиш этди.

Apple бош директори Лиза Джексонни хабар беришича, iPhone 12 тўплами олдинга моделга нисабатан икки баробар катта бўлиб, экран чидамлилик учун керамика билан мустаҳкамланган. Шунингдек заряднинг тежамкорлигини таъминлаш мақсадида автоматик тазрда 5G дан LTE га ўтиш тизими ўрнатилган.

Бундан ташқари, компания томонидан телефон ва соатни қувватлашга мўлжалланган MagSafe Duo қолип (чехол)ни тақдим қилинди.

Apple стандарт тўпламида энди наушник ва қувват адаптери бўлмаслиги маълум бўлди. Қутидан фақат смартфон ва USB-C Lightning кабели жой олади. Бунга сабаб AirPods – симсиз қулоқчинларнинг тобора оммолашиб бораётгани ва компания томонидан симсиз қувватлаш MagSafe тизими йўлга қуйилганлиги.

Смартфоннинг тўрт рангли кўриниши мавжуд бўлиб, улар графит, кумуш ва олтин рангли телефонлар, шунингдек янги «Тинч океанининг кўк ранги» моделини қарши олишингиз мумкин.

Apple iPhone 12 тўпламининг бошланғич нархлари билан танишинг.

  • Iphone SE – 399$ дан
  • Iphone XR – 499$ дан
  • Iphone 11 – 599$ дан
  • Iphone 12 – 699$ дан
  • Iphone 12 Pro – 999$ дан

WhatsApp аввал номаълум бўлган йирик мессенжер заифликларини тан олди

Энг машҳур мессенжер махфийлик билан боғлиқ барча хатолар ва муаммолар ҳақида хабар берадиган махсус веб-сайтни ишга туширди.

Бугун WhatsApp компанияси компания тузатишга улгурган илгари аниқланмаган олтита заифлигини эълон қилди.

Мессенжер ушбу заифликлар ҳақида ҳисоботларни махсус хавфсизлик бўйича веб-сайтга жойлаштирди, бу хавфсизлик янгиланишларининг тўлиқ рўйхатини таъминлайдиган янги манба бўлиб хизмат қилади.

Мессенжер олтита заифликнинг бештаси бир кунда тузатилганини тан олди, охирги хато эса бир неча кунга чўзилди.

Баъзи бир хатоликлар сизнинг маълумотларингизга масофадан туриб кириш имкониятини берадиган бўлсада, компания хакерлар ушбу заифликлардан фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида ҳеч қандай далил топмаганлигини айтди.

Янги заифликларнинг учдан бир қисми компаниянинг махсус ишлаб чиқилган Bug Bounty дастури ёрдамида аниқланди, қолганлари эса, сиз кутганидек, мунтазам кодларни кўриб чиқиш ва автоматлаштирилган тизимлар пайтида топилди.

WhatsApp дунёдаги энг оммабоп дастурлардан бири бўлиб, дунё бўйлаб икки миллиарддан ортиқ фойдаланувчига эга. Аммо бу платформадаги заиф томонларни топишга ва улардан фойдаланишга ҳаракат қиладиган хакерлар учун доимий мақсаддир.

Янги веб-сайт компаниянинг заифликларга нисбатан шаффофлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида очилди. Компаниянинг таъкидлашича, WhatsApp ҳамжамияти заифликларни кузатиб борадиган ягона жойни хоҳлаган, чунки WhatsApp ҳар доим ҳам илованинг ҳар бир янги версияси учун чиқарилган эслатмаларда хавфсизлик бўйича тавсияларини батафсил баён қила олмайди. Афтидан, улар ҳозирда буни олишган.