Халқ банкидан четда ишлайдиганлар учун автокредит таклифи

Халқ банки чет давлатида расмий ишлайдиган Ўзбекистон фукаролигига эга шахслар учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотиб олиш учун «Expat-car» автокредит линиясини такдим қуйидаги шартлар асосида такдим этади:

Муддати: 36 ой
Имтиёзли давр: 1 ой
Фоизи: йиллик 24%
Микдори: автомобил нархига кўра белгиланади
Бошлангич тулов: автомобил нархининг 35 фоизи суммаси

Ушбу кредит буйича 79.5 млн сум учун кредит нархлари қуйидагича бўлади:

кредит нархи

Кредит таъминоти:

  • сотиб олинаятган автомобил
  • 3-шахс кафиллиги

Талаб этиладиган хужжатлар:

  • қарз олувчилар паспорти
  • кредит олиш учун ариза

Қўшимча талаблар: чет элда расмий иш жойига эга бўлиш

Ариза 3 банк иш куни ичида куриб чикилади

Тўликрок маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 (71) 210-20-02 ракамлари орқали олишингиз мумкин

Талабаларга контракт пулини 4 га бўлиб тўлаш имкони берилади

Президентнинг 02.03.2020 йилда қабул килинган ПФ-5953-сонли «Илм, маърифат ва ракамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга ошириладиган давлат дастури тўғрисидаги фармонида ОТМда ўқийдиган талабаларга тегишли бир неча масалалар кўриб чиқилган. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

  • ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 марта қисқартирилади
  • Давлат ОТМларида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш квоталари босқичма-босқич 2 бараварга оширилади
  • Давлат ОТМларида контракт-шартнома асосида укийдиган талабаларига контракт туловларини ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба булиб тулаш имкони берилади
  • 2020 йил 1 августга кадар масофавий укитишни амалга ошириш тартиби ишлаб чикилади, онлайн укитиш платформалари жорий этилади

Таълим кредитлари билан бу ерда танишишингиз мумкин

Эслатиб ўтамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEd5qMx0cl16n-TpuQ

OrientFinanceBank дан таълим кредити

Узбекистон Республикаси олий укув юртларида укийдиган талабаларнинг контрактлари тулови учун Ориент Финанс Банк таълим кредитларини куйидаги шартлар асосида таклиф этади:

Муддати: 3 йилгача
Фоизи: йиллик 24%
Микдори: тулов контракт шартномасида курсатилган микдорида (140 млн сумдан ошмаган микдорда)
Кредир бериш шакли: ОТМ хисоб ракамига утказилади

Эслатиб утамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Тулик маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 (71) 200-88099 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Агробанкдан таълим кредити

Аксиядорлик тижорат банки Агробанк Узбекистон олий укув юртларининг укишга кираятган ва укийдиган талабалар учун куйидаги шартлар асосида таълим кредити таклиф этади:

Кимларга: Узбекистон Республикаси фукаролигига эга ОТМ кундузги булимининг бакалавр ва магистратура боскичи талабаларига

Муддати: 3 йил
Фоизи: йиллик 24%
Микдори: тулов контракт шартномасида курсатилган микдорида

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит олиш тугрисида карз олувчи аризаси
  • карз олувчилар паспорт ва СТИР нусхалари
  • тулов-контракт шартномаси
  • кредит таъминоти хужжатлари
  • имтиёзга эга шахслар учун имтиёзни тасдикловчи хужжатлар

Туловлар 1-боскич талабаларига биринчи ва иккинчи ярим йиллик учун мос равишда 1-октябрь ва 15 мартгача, кейинги йилдан эса 5 сентябь ва 5 мартгача тулаб берилади

Эслатиб утамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Тулик маьлумотни Агробанкнинг расмий сайти ёки (0-371) 203 88 88 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Трастбанкдан 22 фоизли автокредит таклифи

Трастбанк бирламчи бозордан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиль харид килиш учун жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида автокредитни таклиф этади:

  • муддати: 3 йилгача
  • бошлангич тулов: автомобиль қийматининг камида 30 фоизи
  • фоизи:
    • бошланғич тўлов 30% бўлганида – йиллик 24%
    • бошланғич тўлов 40% бўлганида – йиллик 23%
    • бошланғич тўлов 50% бўлганида – йиллик 22%
  • кредит таъминоти:
    • кўчмас мулк (турар жойда рўйхатда ҳеч ким бўлмаслиги шарти билан)
    • автотранспорт воситаси
    • кредит ҳисобига сотиб олинаётган автомобил (суғурта полиси ва жисмоний шахс кафиллиги зарур)

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза
  • карз олувчилар паспорти
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тугрисида маълумотнома
  • автомобиль хариди шартномаси
  • таъминот хужжатлари

Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти ёки (+998 78) 140-00-88 ракамлари оркали олишингиз мумкин

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

UzAutoMotorsга нархларни 3 млндан 19 млнгача тушириши белгиланди

Олдинрок Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAutoMotors фаолиятида Рақобат тўғрисидаги қонун талаблари бузилиши юзасидан текширув бошлагани ва бошлангич айбловлар тугрисида хабар берилганди.

Бугун ушбу иш UzAutoMotors вакиллари иштирок эта олмаслигига карамай кумитада ваколат доирасида куриб чикилди. Махсус комиссияси текширувлари компания автомобил нархларини ассоссиз 10,29% га оширганини тасдиқлади. Бу автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача ошишига олиб келган.

Комиссия бугундан бошлаб автомобиль нархларининг асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, камайтирилган нархларда сотиш бўйича UzAutoMotors га топширик берди.

Нархлар куйидагича пасайтирилиши кутиляпти:

  • Spark LS M/T модификацияси – 3 002 010 сўм 
  • Spark LT A/T модификацияси – 3 563 704 сўм
  • Nexia 3 LТ M/T модификацияси – 3 112 039 сўм
  • Nexia 3 LTZ A/T модификацияси 3 792 325 сўм
  • Cobalt LТ M/T модификацияси – 4 404 493 сўм 
  • Cobanl LTZ A/T модификацияси – 10 526 707 сўм
  • Gentra SX M/T модификацияси – 13 825 248 сўм
  • Gentra SX M/T CNG модификацияси – 13 718 618 сўм 
  • Gentra CDX A/T Plus модификацияси – 19 806 932 сўм;
  • Damas DLX модификацияси – 15 458 984 сўм
  • Damas VAN модификацияси – 15 746 315 сўм 
  • Damas Labo модификацияси – 13 052 930 сўм 

Шу билан бир каторда, март ойидан бошлаб янги сотилган автомобил эгалари билан қайта ҳисоб китоб қилиш курсатмаси берилди.

Таъкидлаш жоизки, UzAutoMotors ушбу карорни судда кайта куриб чикилишини сураши, бу эса жараённи яна узайтириши мумкин.

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Эндиликда сугурта йуклиги учун жарима майдонига олиб кетилмайдими?

Аввалрок авторанспорт воситасини суғурта йўқлиги учун жарима майдонига олиб кетилмаслик масаласи «Менинг фикрим» порталида мухокамага куйилган эди. Ушбу мурожаат бугунги кунгача 13 мингдан ортик овоз олди.

Бугун депутат Расул Кушербаев уз сахифасида ушбу мурожаат юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини билдирди.

Қонун лойиҳасига кура транспорт воситалари суғурта қилмаганлиги, сугурта полиси текширув вактида хайдовчи ёнида бўлмаганлиги учун автотранспорт жарима майдонига олиб кетиш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Ушбу конун лойихаси Олий Мажлиснинг кейинги ялпи мажлисида куриб чикилди.

Хозирги кунда сугурта полиси йуклиги учун 1 БХМ (223 000 сум) микдорида жарима белгиланган

Купгина хориж давлатларида (масалан, Англия, Россия Федерацияси, Германия, АҚШ кабилар) суғурта полислари бўлмаса, хайдовчига жарима белгиланади, бироқ автотранспорт жарима майдонига олиб борилмайди.

Авто, кредит, ипотека янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Миллий банкдан таълим кредити таклифи

Миллийбанк Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар учун қуйидаги шартлар асосида таълим кредитларини таклиф этади:

  • ОТМнинг бакалавриат бўлимига қабул қилинган талабаларга:
      • муддати – 3 йилгача
      • фоизи – йиллик 21%
      • муддати – 5 йилгача
      • фоизи – йиллик 23%
  • ОТМнинг магистратура бўлимига қабул қилинган талабаларга:
    • муддати – 3 йилгача
    • фоизи – йиллик 21%
  • Кредит суммаси: 50 млн сумгача

Тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:

  • талаба ва ОТМ ўртасидаги тўлов-контракт шартномаси
  • қарз олувчиларнинг паспорти
  • иш хаққи тўғрисида маълумот
  • кредит таъминотига доир хужжатлар

Кредит таъминоти сифатида кредит миқдорининг камида 125% бўлган суммада қуйидаги таъминот турларини тақдим этиш мумкин:

  • учинчи шахс кафиллиги
  • мол-мулк гарови
  • кредит риски суғуртаси полиси

Эслатиб утамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Тулик маьлумотни Миллий банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 78 148-00-10 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Қўқонда электромобил заводи қурилиши бошланди

Аввалроқ, Ўзбекистонда Қўқон ЭИЗ да жойлашган «Шаффоф омадли саноат» томонидан электромобил ишлаб чикарадиган илк завод қурилиши хакида айтилган эди.

30 минг м.кв худудда жойлашадиган заводда йилига 2 мингтагча электромобиль ишлаб чикарилиши кутиляпти. Машиналарнинг уртача нархи 3 минг доллар булиши, бир марталик кувватида 150 км атрофида юриши мумкин

Максимал тезлиги 80 км\с булган ушбу автомобиль ўтган йили автоблоггерлар томонидан тест драйвдан ўтказилган эди.

Режага кўра 2022 йил октябргача автомобиллар ишлаб чикарилиши йўлга қўйилади. Фарғона вилояти хокими Шухрат Ганиев заводдаги ишларни бориб кўргани хам айтиб ўтилди.

Республика банкларидаги автокредитлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEd5qMx0cl16n-TpuQ

Манба

Миллийбанкдан овердрафт кредити

АЖ «УзМиллийБанк» банкнинг иш хаки карталарига эга мижозлари учун «MilliyOn» номли имтиёзли муддатга эга овердрафт кредитини такдим этади. Кредит шартлари куйидачига:⠀

  • Муддати: 12 ойгача
  • Фоизи: йиллик 24%
  • Имтиёзли муддат: 2 ой.
  • Миқдори: 5 млн сўмгача

Кушимча шартлар:

  • Кредит HUMO пластик картасига берилади
  • пластик карта хисобига охирги 3 ой давомида узлуксизз иш хакки тушган булиши керак

Кредитни банкнинг Milliy мобил иловаси оркали расмийлаштиришга ариза беришингиз мумкин.

Овердрафт кредити бу нима ва кандай афзалликлари бор?

Туликрок маълумот учун банк расмий сайти ёки +998 (78) 148-00-10 телефонига мурожаат килишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.