2021 йилнинг 6-октябридан Diversity Visa дастури (халқ тилида – «грин карта») Америка Қўшма Штатлар визаларини тақдим қилиш мақсадида янги аризаларни қабул қилишни бошлайди.
Аризалар 9 ноябрга қадар, dvlottery.state.gov портали орқали қабул қилиниб, натижаларни 2Ц022 йилнинг 8 май куни сайт эълонлари орқали билиб олишингиз мумкин. 2023 йилда DV дастури асосида 55 мингта иммиграциявий виза ғолибларига учун Америка Қўшма Штатлари эшиклари очилади.
Эслатмалар:
- Ариза тўлдиришда ва хориж саёҳатида биометрик паспорт маълумотларидан фойдалиналади.
- Барча номзодлар энг камида ўрта таълим димломига, ёхуд сўнгги 5 йил давомида 2 йиллик иш тажрибаси эга бўлишлари зарур.
- Ариза инглиз тилида беҳато тўлдирилиши ва илова қилинаётган сурат талабларга жавоб бериши лозим.
Ариза тўлдирилгандан сўнг, тасдиқлов рақами (расмий номи – Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси – Entrant Status Check)га оид маълумотни чоп этиб ёки сақлаб олишингиз зарур.
Биттадан ортиқ ариза топширган мурожаатчилар дастурдан четлатилади. Шунингдек, охирги 5 йилда 50 мингдан кўп фуқароси АҚШга иммиграция қилган давлатлар Хитой, Канада, Буюк Британия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Покистон, Бразилия ва бошқа мамлакат фуқаролари дастурда қатнаша олмайди.
Мавзуга оид: хожирга чиқиш паспортини олиш тартиби кандай?
Грин Карта DV-2022 натижаларини қандай текшириш мумкин?
Green Card анкетасини тўғри тўлдириш сирлари