Ижара шартномасини қайта расмийлаштириш янада осонроқ бўлди.
Ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг уни бекор қилиш ёки қайта қайта имзолаш учун солиқ идораларига бориш талаб этиларди.
Ахборот вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, эндиликда солиқ органларидан кўчмас мулк ижарасини рўйхатдан ўтказиш хизмати ягона интерактив давлат хизматлари порталида мавжуд.
Ушбу хизмат орқали жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини солиқ органларида онлайн рўйхатдан ўтказишлари мумкин. Бунда, шартноманинг ўзи автоматик равишда тузилади. Aмалдаги шартнома муддати тугагач, уни бекор қилиш ёки узайтириш мумкин бўлади.
ЯДИХПда 217 турдаги онлайн давлат хизматлари мавжуд бўлиб, йил охирига қадар уларнинг сони 230 тага етказилиши режалаштирилмоқда.