Телеграм каналимиз

Ижара шартномасини расмийлаштириш учун қайдан тўловлар белгиланган?

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси орқали ижара шартномасини тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш учун қандайн тўловлар ундирилишига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тарафларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • Ижарага қўйилаётган мулкнинг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (шартнома, суд қарори, мерос гувоҳномаси, қарор ва ҳоказо) мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтган реестрдан кўчирма ёки автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси;
  • Агар уй, квартира бўлса, доимий яшаш жойи бўйича рўйҳатга олинган вояга етган оила аъзоларининг розилиги, доимий рўйҳатдаги шахслар ҳақидаги маълумотномани нотариус мустақил равишда «Нотариус» АТТ орқали олади;
  • Мулк умумий мулкни ташқил этса, барча мулкдорларнинг розилиги;
  • Мулк гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчининг розилиги;
  • Агар квартира хусусийлаштирилган бўлса, хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек ЎзР Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаларидан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
  • Тарафлардан бири юридик шахслар бўлганда, юридик шахс ваколатли органининг қорори, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо;
  • Шартнома вакил томонидан амалга оширилса, вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.

Қандай тўловлар ундирилади:

  • Давлат божи:
ТарафларТўлов миқдори
Хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укаларига ва опа-сингилларига55 750 сўм
Бошқа жисмоний шахсларга111 500 сўм
Юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда223 000 сўм
  • Герб йиғими – 22 300 сўм
  • Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат туриЖисмоний шахслар учун Тарафлардан бири юридик шахс бўлаганда
Тақиқи мавжудлигини текшириш (ҳар битта мулк учун)33 450 сўм55 750 сўм
Тушинтиришлар берганлик учун11 500 сўм11 500 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун44 600 сўм111 500 сўм
МИБ бўйича қарздорликни «Нотариус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)22 300 сўм22 300 сўм
  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури Тўлов миқдори
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш1 115 сўм (ҳар бир бети учун)
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видео конференциалоқа хизматини кўрсатиш44 600 сўм
Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносининг ташқарида амалга ошириш111 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномлар ёзиш11 150 сўм
Нотариал хизмат доираси курьерлик хизмати кўрсатиш22 300 сўм
Телеграм каналимиз