Янги йил муносабати билан UzAirways мамлакат ичидаги парвозларга 2021 йил 1 январдан 3 январгача 50% гача чегирмалар эълон қилди:
- индивидуал йўловчиларга 30% чегирма
- 5 ва ундан ортиқ туристик гуруҳлар, талабалар, мактаб, коллеж, лицей ўқувчилар учун 40% чегирма;
- оилавий парвозлар учун 50% чегирма (эр-хотин, эр-хотин ва 18 га тўлмаган болалари учун, ота-оналардан бири ва болаларидан иборат гуруҳлар учун)
- нафақадаги шахслар, ногиронлар учун, II жаҳон уруши, Чернобль АЭС талафоти курашчилари учун 50% чегирлар тақдим этилади
Талабалар бандан ташқари бир неча янги имтиёзлар эълон қилинди. Хусусан:
- Ўзбекистонлик талабалар чегара пунктлари орқали ўтаятганида топшириладиган коронавирусга тест нархи 50 минг сўм этиб белгиланди (оддий ҳолларда тест топшириш 224 мингдан 400 минггача)
- Ўзбекистон Темир Йўллари талабалар учун 28 декабрдан 10 январгача темир йўл чипталарига 50% ли чегирма эълон қилди
Бундан ташқари Ўзбекистон Темир Йўллари АЖ Тошкент-Термиз йўналишида 15, 25, 27, 29 декабр кунлари, Термиз-Тошкент йўналиши бўйича 16, 26, 28 и 30 декабр кунларига қўшимча рейслар қуйилганини эълон қилди.
Янги йилда қаерга бориш мумкин?