Телеграм каналимиз

Янги йилда билетларга чегирмалар эълон қилинди

Янги йил муносабати билан UzAirways мамлакат ичидаги парвозларга 2021 йил 1 январдан 3 январгача 50% гача чегирмалар эълон қилди:

  • индивидуал йўловчиларга 30% чегирма
  • 5 ва ундан ортиқ туристик гуруҳлар, талабалар, мактаб, коллеж, лицей ўқувчилар учун 40% чегирма;
  • оилавий парвозлар учун 50% чегирма (эр-хотин, эр-хотин ва 18 га тўлмаган болалари учун, ота-оналардан бири ва болаларидан иборат гуруҳлар учун)
  • нафақадаги шахслар, ногиронлар учун, II жаҳон уруши, Чернобль АЭС талафоти курашчилари учун 50% чегирлар тақдим этилади

Талабалар бандан ташқари бир неча янги имтиёзлар эълон қилинди. Хусусан:

  • Ўзбекистонлик талабалар чегара пунктлари орқали ўтаятганида топшириладиган коронавирусга тест нархи 50 минг сўм этиб белгиланди (оддий ҳолларда тест топшириш 224 мингдан 400 минггача)
  • Ўзбекистон Темир Йўллари талабалар учун 28 декабрдан 10 январгача темир йўл чипталарига 50% ли чегирма эълон қилди

Бундан ташқари Ўзбекистон Темир Йўллари АЖ Тошкент-Термиз йўналишида 15, 25, 27, 29 декабр кунлари, Термиз-Тошкент йўналиши бўйича 16, 26, 28 и 30 декабр кунларига қўшимча рейслар қуйилганини эълон қилди.

Янги йилда қаерга бориш мумкин?

Янги йилда қайси кунларда дам олинади?

Телеграм каналимиз