«Ўзбекистон янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПФ-6108-сонли Фармонга биноан:
- Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида, яъни 11 млн 150 минг сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули;
- Ижарада турганлик учун ҳар ой БҲМнинг 2 бараварида, яъни 446 минг сўм пул компенсацияси ажратилади.
Шунингдек, 2021 йил 1 мартга қадар миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш мақсадида таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни жалб қилинади.
Бундан ташқари, 2021 йил 1 майга қадар таълим дастурнинг илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида экспертизадан, ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини таъминланади. Ушбу вазифа давлат инспекцияси, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги зиммасига юклатилди.
Таълим янгиликлари билан бу ерда танишиинг.
Ўқитувчилар пенсияга 5 йил один чиқишлари мумкин бўлади
2020 йилда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ва БҲМ қанча?