Телеграм каналимиз

Иш жойидан узоқда яшайдиган ўқитувчиларга қўчимча маблағ тақдим этилади

«Ўзбекистон янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»  ПФ-6108-сонли Фармонга биноан:

  • Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида, яъни 11 млн 150 минг сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули;
  • Ижарада турганлик учун ҳар ой БҲМнинг 2 бараварида, яъни 446 минг сўм пул компенсацияси ажратилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 мартга қадар миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш мақсадида таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни жалб қилинади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 майга қадар таълим дастурнинг илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида экспертизадан, ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини таъминланади. Ушбу вазифа давлат инспекцияси, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги зиммасига юклатилди.

Телеграм каналимиз