Хорижда ишлашни истаган фуқароларни қизиқтириб қўйган Россияга иш берувчи орқали бориш тартиби билан яқиндан танишиб оламиз.
Ҳаммага маълумки, Россия Федерациясининг «Пик», «Техстрой», «Renaissance Construction» каби қурилиш компаниялари Ўзбекистонлик фуқароларни ишга жалб қилмоқда. РФнинг ваколатли шахслари январь ойида Ўзбекистоннинг учта шаҳри – Фарғона, Самарқанд ва Урганчда суҳбатлар ўтказиши ва 4 минг кишини билан шартнома тузиши ҳақида хабар берганди.
Россия қурилиш соҳаси учун ишчиларни жалб қилмоқда
Ушбу вазиятларда Ўзбекистон фуқароси РФ ҳудудига кириш учун қандай қилиб рухсат олса бўлади?
Йўллар вақтинча ёпиқ бўлганлиги сабабли ҳар қандай ташкилот ёки муассаса ҳам ишчиларни чегарадан олиб ўта олишмайди. Бунинг учун Татьяна Гуликова рахбарлигидаги «Россия Федерацияси ҳудудида янги короновирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш бўйича тезкор штаб»нинг махсус рухсатномаси керак бўлади. Ушбу рухсатномани олиш учун иш берувчи корхона ўз соҳасининг вазирлигига мурожаат этади. Аризада ишга жалб этилаётган хорижий фуқаролар рўйҳати, Россиядаги яшаш манзиллари, қандай лавозимда фаолият юритишлари, ҳамда қачон ва қаерда чегарадан ўтишлари келтирилади. Мурожаат тегишли вазирлик орқали штабга оширилади. Махсус рухсатнома берилган кейин ишга жалб этилаётган хорижий фуқаролар рўйҳати чегираларга тақдим этилади. Ушбу жараён умумий 3-4 ой давом этмоқда.
Россия фирмаларидан иш ўринлари
Россия мигрантларга пенсия тўлаш лойиҳасини кўриб чиқмоқда