2021 йилнинг 8-феврали куни Президент томонидан «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-670-сон Қонун имзоланди.
Қонунга кўра:
- Сайлов санаси октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида белгиланди. Илгари сайланганларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилнинг декабрь ойида ўтқазиларди. Бундан ташқари, сайловчиларнинг рўйхатига сайловгача ўзгартиришлар киритиш муддати 3 кундан 5 кунга узайтирилди.
- «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ сайловда сиёсий партияларнинг иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар қуйидагиларга сарфланиши керак:
- ташвиқот олиб боришга;
- номзодларнинг ишончли вакиллари томонидан ташвиқот ўтказиш фаоллар ишини ташкил этишга;
- сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга.
Шунингдек, сиёсий партиялар давлат маблағлари юзасидан ҳисоботларни тақдим этиб, уларни расмий веб-сайтларда ва босма нашрда эълон қилишлари лозим бўлади.
- Сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Чет давлатларда яшайдиган Ўзбекистон фуқаролари сайлов юзасидан барча маълумотларни ТИВ, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали билиб олишлари мумкин.