2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда бир нечта янгиликлар кучга киради.
«Uzbekistan Airways» онлайн рўйҳатдан ўтиш имкониятини яратади. Ушбу йўл орқали пандемия даврида навбатлар сонини камайтиришга ва йўловчи вақти тежалишига эришилади. Шунингдек, энди йўловчилар самолётдаги ўринларни эркин танлашлари мумкин.
Ички авиа ва темир йўл чипталарига 30% чегирма берилади
Тадбиркорларга радар ва камералар ўрнатишга рухсат берилади. 1 мартдан бошлаб тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонларини қабул қилишлари, белгиланган йўлларда камера ва радарлар ўрнатиш орқали қоидабузарлик жарималаринидан даромад олишлари мумкин.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси имтихони хусусий секторга берилади
Тадбиркорларга йўлларда хусусий радарларни ўрнатишга рухсат бериш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда
Мажбурий техник кўрикдан ўтқазиш жараёни бошланади. 1 мартдан 30 июнгача қадар юридик шахсларнинг транспорт воситалари, кейинчалик эса жисмоний шахсларнинг автомобиллари мажбурий техник кўрикдан ўтказиб борилади. Йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган компаниялар транспортлари эса йилига икки маротаба текширилади.
2021 йил учун мажбурий техник кўрик жадвали эълон қилинди
Ўзбекистонликлар учун сайёҳлик солиғи тизими кучга киради. Бундан ташқари, 2021 йил 1 мартдан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Қувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао мамлакатларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган фуқароларга 10 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.
Туризмни ривожлантириш чора-табдирлари эълон қилинди
Аҳоли истеъмол савати баҳоси эълон қилиб борилади. Олдинроқ истеъмол савати 2 157 000 сўм деб баҳоланганди.
Истеъмол савати 2 млн сўмдан ошиқни ташкил этди
1 мартдан бошлаб Ўзбекистонда маркасиз алкогол ичимликларини олиб кириш тақиқланди.
Март ойи давомида кучга кирадиган қонунлар
Энди компания манзилини ўзгартиришида чекловлар киритилади. Бу йўл орқали тадбиркорларнинг солиқ тўлаш тизими назорат қилинади.
Янги хусусийлаштириш жараёнлари амалга оширилади. Тошкентда «Пирамида», «Малика», «Пойтахт» ва бошқа объектлар сотувга қўйилади.