Ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва уларнинг хоҳиш-истакларини амалга ошириш мақсадида янги «Банк агенти» тизими ишга туширилди. Микрокредитбанк «банк агенти» лавозимига ишга таклиф қилмоқда.
Ходимлар жойлардаги меҳнатга лаёқатли, маҳаллани биладиган ижтимоий фаол ёшлар ичидан танлаб олинади ва улар махсус ўқув-тайёрлов босқичидан ўтказилади. Агентларга қуйидаги вазифлар юклатилади:
- Тадбиркорлик қилиш бўйича тушунчалар беради;
- Банк билан ҳамкорликда тайё намунавий лойиҳаларни ёшларга тарғиб қилади;
- Уй шароитида ўзини оқлаган бизнес лойиҳаларни оммалаштиради;
- Мавжуд бўлган бизнес лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштирилишда кўмаклашади;
- Ёшлар томонидан берилган таклиф ва ташаббусларни ўрганиб, уларга маслаҳатлар беради;
- Фаол ёшларни бирлаштирган ҳолда кооперацияларни ташкил этиб, тўлов интизоми, ҳамкорлик муносабатлари ва ижтимоий масъулият каби тушинчаларни шакиллантиради.
«Банк агент»лари бутун Республика бўйлаб танлаб олинади. Истовчилар олий маълумотга ёки иш стажига эга бўлиши шарт эмас.
Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки (998) 71-202-99-99 рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли субсидиялар ажратилмоқда