Телеграм каналимиз

2021 йилда 60 та янги давлат хизматларни Ягона интерактив портал орқали амалга ошириш мумкин бўлади

«2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ 60 га яқин давлат хизматларидан Ягона интерактив портал орқали фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича лойиҳа кўриб чиқилди.

Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, улар сонини 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлаганди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланди.

Лойиҳага кўра 2021 йил мобайнида жами 60 та янги давлат хизматлар онлайн режимда ишга туширилади. Ушбу чора-тадбирлар пандемия даврида касалликнинг тарқалиб кетиши ва фуқароларнинг соғлиги учун амалга оширилмоқда.

Рўйхатга қуйидан хизматлар жой олди:

  • Фуқароликка қабул қилиш учун ариза юбориш;
  • Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун онлайн тўловларини амалга ошириш;
  • Республикадан чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш;
  • Иш даромадлари тўғрисида маълумотнома олиш;
  • Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш;
  • Олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш;
  • Автотранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш;
  • Автотранспорт воситасини давлат рақами ва техник паспортини ўзгартириш учун ариза юбориш;
  • Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларини топшириш;
  • Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
  • Сайлов участкасини аниқлаш ёки ўзгартириш ҳамда шу каби долзарб ва талабгир хизматлар киритилган.
Телеграм каналимиз