Президентнинг «Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида» қарорига мувофиқ эндиликда кўнгил очар комплекслар қурилиши учун тадбиркорларга Қароқалпоғистон Республикаси ва вилостларнинг ҳар бир туман ва шаҳарларидан 25 сотихгача ер ажратилади.
2021 йил 1 июнига қадар ҳар бир туман марказида 1 дона, шаҳарларда эса икки комплекс учун ер майдони тақдим этилади. Танловлар 15 июлгача бўлиб ўтади.
2021 йил 1 июлдан бошлаб 15 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда барпо этилаётган барча савдо мажмуаларида кинотеатр бўлиши талаб этилади. Кинотеатрлар 300 томошабин ва 4 залдан кам бўлмаслиги таъминланиши лозим.
2024 йил 1 январгача қадар кинотеатрлар DCP ва унданюқори форматдаги қурилмалар билан жиҳозланади. Бунда ҳар бир қурилманинг 50 фоизи, 50 миллион сўмдан ошмаган ҳолда давлат бюджетидан қопланади.
Янги қурилган кинотеатрлар дастлабки уч ой мобайнидаги фаолиятида давлат буюртмаси асосида суратга олинган миллий филмлар билан таъминланиб турилади.
2024 йил 1-январгача, кинотеатрларнинг еҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинаётган товар учун божхона тўлови олинмайди.
2021 йилда 60 та янги давлат хизматларни Ягона интерактив портал орқали амалга ошириш мумкин бўлади