2021 йилнинг 14-апрель куни “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 210-сонли қарор қабул қилиниб, жамғарма низоми тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳамда ногирон фарзандларни тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:
- Уй-жой шароитини яхшилаш учун уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб берилади;
- Аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашилади;
- Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштирилади;
- Хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашилади.