Телеграм каналимиз

Якка тартибдаги тадбиркорларга такси хизмати кўрсатишига рухсат берилди

Президент Шавкат Мирзиёев aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича янги қарорни имзолади.

Унга кўра қуйидаги ўзгаришлар кутиляпти:

  • 2022 йил 31 декабргача тажриба тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда.
    Бунда қўйиладиган талаблар:
    • ҳайдовчи 21 ёшга тўлган ва бошқарувида 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилинаётган енгил автомобиль бўлиши
    • техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтиши
    • хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши керак
    • автотранспорт том қисмига ТAXI таниш белгисини бўлиши
    • тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш
    • автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши лозим
  • ЯТТларнинг такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 690 минг сўм (олдинги тўлов 3 450 минг сўм), ойлик тўлов 425 минг сўм қилиб белгиланди.
  • 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ЯТТ сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар Яндекс Такси, MyTaxi кабилар) хизмати орқали амалга оширилади.

Юридик шахсларга тегишли таксилар қуйидаги ҳуқуқларга эга бўладилар:

  • тўхташ тақиқланган йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхтаб, йўловчиларни олиш ва тушириш ҳуқуқи
  • аэропорт, темир йўл вокзали, давлат иштирокидаги автовокзал, бозор ва савдо комплексларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул киришга рухсатга эга бўлидилар
  • автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.

2023 йил 1 январга қадар такси сифатида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг ранги (“фил суяги” ва сариқ ранглар) ҳамда махсус давлат рақамига (“ТТ” серияли) қўйилган талаблар тўхтатилмоқда.

ЯТТ солиғи қанча?

ЯТТ ёлланма ходимлар учун қандай солиқ тўлайди?

Эндиликда метро, автобус ва йўналишли такси йўловчилари юрган масофасига қараб пул тўлашади

Телеграм каналимиз