Май ойида қайси кунларда дам олинади?

«2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги» Президент Фармонига мувофиқ, Рўза Ҳайит (Ийд ал-Фитр) байрамини нишонлаш учун 3 кундан кам бўлмаган муддатга қўшимча дам олиш кунлари белгиланади.

Президент Фармони қабул қилинса, Рамазон ҳайити арафасида:

  • 13 май (пайшанба) – Ҳайит байрами;
  • 14 май (жума) – қўшимча дам олиш куни;
  • 15 ва 16 май (шанба ва якшанба) – одатий дам олиш кунлари қилиб белгиланиши мумкин.