Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшларни дафтар» киритилган шахсларга имтиёзли кредитлар ажратилади.
«Аёлларга дафтари»га киритилган фуқаролар учун кредит шартлари:
- Миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача;
- Фоиз ставкаси: 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади;
- Муддати: 3 йилгача;
- Имтиёзли давр: 6 ойга қадар.
Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»да ҳисобда турган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.
Президентнинг 2020 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига кўра, махсус сертификат олган ёшларга «Микрокредитбанк» томонидан қуйидаги шартлар асосида микрокредитлар ажратилади:
Миқдори:
- Таъминотсиз – 33 миллион сўмгача;
- Учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, жамғарма кафиллиги ва бошқа таъминот билан – 225 миллион сўмгача.
- Фоиз ставкаси: МБнинг асосий ставкасида;
- Муддати: 3 йилгача;
- Имтиёзли давр: 6 ойга қадар.
Тижорат банклари томонидан ёшларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда фаолиятларини ташкил этиш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратилади.
Тадбиркор аёлларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда
Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли субсидиялар ажратилмоқда