Президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6241 сонли Фармони билан пенсия ва нафақалар миқдори оширилади.
Ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.
Иш стажи тўлиқ бўлмаган фуқаролар ва бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсия олувчилар нафақаси энг кам миқдори 256 минг 675 сўмдан 400 минг сўмга оширилади.
Шунингдек, пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсияси, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ва бошқа ногиронлик бўйича пенсиялар миқдори 565 минг этиб белгиланди.
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 минг сўмдан қўшилади.
Ишсизлик нафақаси бериш тартиби ўзгарди
Энди давлат пенсияларини тайинлаш учун фақатгина паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади