Телеграм каналимиз

Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳужжатларни қабул қилишни бошлади

«Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳасига мувофиқ Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади. Марказ Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) билан ҳамкорлик қилмоқда. Марказни якунлаган битирувчиларга диплом тақдим этилади.

Марказда қандай мутахассислар тайёрланади?

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

  • Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси;
  • Электротехника, электроника ва автоматлаштириш;
  • Ахборот технологиялари.

Таълим қанча давом этади?

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан сўнгги 2 ой фирмаларда малака оширилади. 6 ой мобайнида стипендия берилади.

Кимлар марказга қабул қилинади?

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман ёки шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади. Талабгорлар Сергели туманидаги Сергели-8 а мавзесида ҳужжатларини топширишлари зарур бўлади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2021 йил 15 июлдан 15 августгача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги рақамлар (+99871) 251-19-03, (+99833)123-98-75 ёки телеграм бот @vtctqabul_bot орқали билиб олишингиз мумкин.

Телеграм каналимиз