Атермал шишалар автомобиль салонига иссқлик ўтказмайди. Улар фақат премиум-класс машиналарга ўрнатиларди. Яқинда атермал шишаларни Ўзбекистонда ишлай чиқариш йўлга қўйилди. Уларни Тошкент бозорларида харид қилиш мумкин.
Шишалар инфрақизил ва ультрабинафша нурланишини тўсиб қўйиш орқали автомобиль салонининг қизиб кетишига йўл қўймайди. Атермал шиша оддий ойнага ўхшайди, бироқ бинафша, кўк ёки яшил рангда тофланади. Шу билан бирга «тонировка» учун рухсатнома олиш шарт эмас. Ўзбекистонда атермал шиша ишлаб чиқариш билан «AvtoOyna» МЧЖ шуғулланмоқди. Ушбу компания Spark, Nexia, Cobalt и Lacetti автомобиллар учун оддий шиша ишлаб чиқаради.
Атермал шиша қандай афзалликларга эга?
- иқлим назорати тизимига оғирлик камаяди. Йўловчилар ва ҳайдовчи учун салонда ҳароратни қулай даражада ушлаб туриш учун кондиционер кучайтирилган режимда ишлаши шарт эмас;
- асбоблар панели қизиймайди ва қуёш нурларидан деформацияланмайди;
- ҳайдовчининг кўзлари тез чарчамайди;
- кондиционернинг янада самарали ишлайди;
- шишалар буғланмайди;
- инфрақизил ва ультрабинафша нурларини ўтказмайди (50% гача);
- тонировкадан фарқли равишда қўшимча тўловлар йўқ.
Атермал шиша одатдаги шишадан юқори чидамлилиги билан фарқ қилади. Улар кўк, яшил ёки бинафша рангга эга бўлиб, транспорт воситасига ўзига хос ташқи кўринишни бағишлайди.