Телеграм каналимиз

«UzAuto Motors» Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш учун янги платформани ишга туширяпти

UzAuto Motors  матбуот хизматининг хабар беришича, компания янги моделларни бозорга чиқариш учун ягона платформани ишга туширмоқда.

Бу сармоялар миқдорини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини беради. Ушбу платформа асосида бир нечта моделлар ишлаб чиқарилади. Биринчи босқичда  Chevrolet Onix ва Tracker турибди.

Зарурий монтаж ишлари 15 июлдан 21 августгача амалга оширилиши режалаштирилган. Асакадаги UzAuto Motors заводига 500 га яқин хорижий этакчи мутахассислар қўшимча равишда жалб қилинди. Компаниянинг таъкидлашича, модернизация автотомобилларнинг нархи ва етказиб бериш жадвалларига таъсир этмайди.

Телеграм каналимиз