Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси орқали ижара шартномасини тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш учун қандайн тўловлар ундирилишига батафсил тўхталиб ўтамиз.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Тарафларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- Ижарага қўйилаётган мулкнинг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (шартнома, суд қарори, мерос гувоҳномаси, қарор ва ҳоказо) мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтган реестрдан кўчирма ёки автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси;
- Агар уй, квартира бўлса, доимий яшаш жойи бўйича рўйҳатга олинган вояга етган оила аъзоларининг розилиги, доимий рўйҳатдаги шахслар ҳақидаги маълумотномани нотариус мустақил равишда «Нотариус» АТТ орқали олади;
- Мулк умумий мулкни ташқил этса, барча мулкдорларнинг розилиги;
- Мулк гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчининг розилиги;
- Агар квартира хусусийлаштирилган бўлса, хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек ЎзР Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаларидан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
- Тарафлардан бири юридик шахслар бўлганда, юридик шахс ваколатли органининг қорори, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо;
- Шартнома вакил томонидан амалга оширилса, вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.
Давлат хизматларини такомиллаштириш учун Президент Фармони лойиҳаси эълон қилинди
Қандай тўловлар ундирилади:
- Давлат божи:
Тарафлар | Тўлов миқдори |
Хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укаларига ва опа-сингилларига | 55 750 сўм |
Бошқа жисмоний шахсларга | 111 500 сўм |
Юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда | 223 000 сўм |
- Герб йиғими – 22 300 сўм
- Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури | Жисмоний шахслар учун | Тарафлардан бири юридик шахс бўлаганда |
Тақиқи мавжудлигини текшириш (ҳар битта мулк учун) | 33 450 сўм | 55 750 сўм |
Тушинтиришлар берганлик учун | 11 500 сўм | 11 500 сўм |
Лойиҳа тайёрлаш учун | 44 600 сўм | 111 500 сўм |
МИБ бўйича қарздорликни «Нотариус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун) | 22 300 сўм | 22 300 сўм |
- Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури | Тўлов миқдори |
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш | 1 115 сўм (ҳар бир бети учун) |
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видео конференциалоқа хизматини кўрсатиш | 44 600 сўм |
Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносининг ташқарида амалга ошириш | 111 500 сўм |
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномлар ёзиш | 11 150 сўм |
Нотариал хизмат доираси курьерлик хизмати кўрсатиш | 22 300 сўм |