Қайси автокредит сиз учун энг фойдали? Энг паст фоиз билан қайси банклар автокредит ажрамоқда? Одатда, қанча муддатга автокредитни расмийлаштирса бўлади?
Банк ва бизнес сайти маҳаллий банклар томонидан таклиф этилаётган автокредитлар шартларини таҳлил қилган ҳолда сизга энг фойдали кредитларни ҳавола этади.
- Бозордаги ўртача бошланғич тўлов – 30% ни ташкил этади. Бозорда энг паст бошланғич тўловли автокредитларни 20% билан Давр Банк ва 25% билан Инфин Банк , 22% билан Ипотека банк таклиф қилишмоқда.
- Ўртача йиллик фоиз ставкаси – 25% бўлса, энг паст фоизли автокредитлар Тенге банкнинг 22.5-23%, Давр банк ва Капитал банкнинг 23% таклифари бўлиб қолмоқда.
- Aвтокредит беришнинг ўртача муддати 36 ойгача. Энг узоқ муддатга, 60 ойгача, «Ипак Юли» банки томонидан автокредит тақдим этилади.
- Aвтокредит учун аризани кўриб чиқишнинг ўртача вақти 3-5 кун.
- Aсосий кредит учун имтиёзли давр Ҳалқ Банк – 1 ой, Ориент Финанcе Банк, Ўзмиллийбанк 3 ой.