Телеграм каналимиз

Онлайн такси хизматининг назорати кучаймоқда

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Yandex Go, MyTaxi ва бошқа онлайн такси хизматларини солиқ қўмитаси базасида бирлаштирилади. 15 майдан тажриба тариқасида якка тартибдаги тадбиркорлар такси хизматларини кўрсатишлари мумкин.

1 сентябрдан бошлаб ИП-таксичилар фақат агрегаторлар орқали ишлашади. Ҳозир улар мамлакатда 20 га яқин (Yandex Go, MyTaxi ва бошқалар).

Шу билан бирга, агрегаторлар билан ишлаш тартиби тасдиқланди. Улардан бири мижозларни қидириш дастурларини Давлат солиқ қўмитаси ва «UzTrans» ягона ахборот тизими электрон маълумотлар базаси ердамида бирлаштириш билан боғлиқ. Агар агрегаторлар ушбу тартибга амал қилмаса, уларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги хизмати блокировка қилиш йўли билан чекланади.

Ҳужжат ишланиши давомида Yandex Go қарорни бозор иштирокчилари билан биргаликда қабул қилиниши кераклиги ҳақида таъкидлаган эди, чунки қонун ушбу соҳанинг ривожланишига олиб келиши керак, аксинча секинлаштиришга эмас.

Телеграм каналимиз