Ҳукуматнинг «Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий вазиятда туризм соҳаси субъектларини қўллаб-қувватлаш ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш тўғрисида»ги 602-сонли қарорига мувофиқ Туризм ва спорт вазирлиги бюджетидан хорижий сайёҳларни жалб қилган туроператор ва турагентларга 15 AҚШ доллари миқдорида берилиши белгиланди.
Қарорга кўра, субсидия хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (хорижий туристлар) учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жойлаштириш воситаларида камида 5 кеча тунашни ўз ичига олган турни ташкил қилган туроператор ва турагентларга берилади.
Маълум бўлишича, туроператорларнинг илк аризалари қабул қилиниб, уларнинг ичида 99 нафар хорижий турист учун 1485 доллар ва 15 млн 632 минг сўм суммани қамраб олган иккита ариза жой олган.
Маълумотларга кўра, хориждан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар сони 2020 йил март ойида 7788 тани, 2021 йилнинг шу даврида эса 12 428 тани ташкил қилган. Туристлар Ўзбекистонга МДҲ давлатларидан энг кўп Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюриб, 2021 йил мартда бу кўрсатгич Қозоғистондан 46 182, Қирғизистондан эса 50 206 ни ташкил этган. Ушбу лойиҳа орқали кўрсаткичларни сезиларли даражада ошириш кутилмоқда.
Ички ва зиёрат туризми ривожлантирилади
Ички авиа ва темир йўл чипталарига 30% чегирма берилиши ростми?