Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга уй-жой сотиб олишда субсидиялар тўлаш тартиби тасдиқланган эди.
Ипотека субсидияси соддалаштирилади
Субсидия нима ва улар кимларга берилади?
Субсидия бу фуқароларга ипотека кредитлари асосида янги кўп қаватли уй-жойлардан сотиб олишда улар қийматининг бир қисми давлат бюджетидан тўланадиган маблағ ҳисобланади. Фуқаролар субсидияни олгандан сўнг у қайтариб берилмайдиган, яъни давлат томонидан беғараз ажратилган маблағлар ҳисобланади.
Субсидиялар маблағнинг неча фоизини ташкил этиши мумкин?
Амалдаги тартибга асосан давлат бюджетидан уй-жой қийматининг 10 фоиз қисмида дастлабки бадал кўринишида субсидиялар ажратилади ва қолган 10 фоизини фуқаролар ўзлари мустақил тўлашлари керак бўлади.
Субсидия олиш учун ёш чегараси йўқми?
18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари субсидия олиш бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ субсидия беришда юқори ёш чегараси қўйилмаган.
Субсидия олиш учун йилнинг исталган вақтида мурожаат қилса бўладими ёки бу борада қандайдир чеклов ўрнатилганми?
Фуқаролар субсидия олиш учун 1 мартдан 1 октябрга қадар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Субсидия олиш истагида бўлган фуқаро ариза бериш жараёнида қандай маълумотларни тақдим этиши керак?
Керакли маълумот ва ҳужжатлар:
- Ариза берувчининг шахсий ID рақами ва паспорти;
- Оила аъзолари, ҳамда вояга етмаган фарзандлари ҳақида маълумотлар;
Никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, агар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса тегишли қарор нусхаси; - Доимий яшаш жойининг кадастр рақами ва квартира карточкаси (17-шаклни); Уни ҳудудий ички ишлар органларидан олишлари мумкин. Mygov.uz порталида ҳам мазкур ҳужжатни электрон тартибда олиш йўлга қўйилган.
- ариза берувчи ёки қўшимча ариза берувчининг ойлик даромадлари ҳақидаги маълумотнома.
Уй-жойга муҳтож фуқаролар қандай мезонлар асосида аниқланади? Бу борада талаблар ишлаб чиқилганми?
Ипотека кредитлари асосида субсидия олишда қандай мезонлар белгиланган? Субсидия олиш талабгори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (743 минг 300 сўм) 3,8 бараваридан 9 бараварига (2 млн 600 минг сўмдан 6,5 млн.гача) бўлган миқдорда ойлик даромадга эга бўлиши керак.
Турар жой мақоми, яъни номида турар жой бўлмагани ёки ижарада туриши, бировнинг рухсати билан текин фойдаланиш бўйича бошқа турар жойда яшаши, яъни ариза берувчи номида турар жой бўлмаслиги керак.
Шунингдек, labor migration дастури бўйича меҳнат мигрантларига ёки оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, қарамоғида етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бор шахсларга, ҳамда, алоҳида ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга ҳам субсидия бўйича балл берилади.
Ариза берувчи ногирон бўлса ёки сурункали оғир касалликларга чалинган ёки сурункали оғир касалликларга чалинган шахсни парвариш қилаётган бўлса ҳам субсидия ажратилади.
Аризалар қайси органлар томонидан ва муддатда кўриб чиқилиши керак?
Аризалар Ягона интерактив давлат хизматлар портали ва давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинганидан сўнг туман ҳокимиятлари, тиббиёт бирлашмалари, туман бандликка кўмаклашиш марказлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман бўлимлари, солиқ органлари ва молия бўлимлари, кадастр органларидан иборат ҳудудий комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарорида туман иқтисодиёт ва молия бўлимларига субсидияларнинг мақсадли ва тўғри ажратилиши белгиланган тартибда давлат молиявий назорат органлари, ҳамда Давлат хизматлари агентлиги томонидан назорат қилиб турилади.
Ариза қаноатлантирилганидан сўнг нималар қилинади?
Ариза қаноатлантирилганидан сўнг фуқаролар ҳудуддаги тегишли пудратчи ташкилот тадбиркорлик субъекти билан уй-жой олди-сотдиси тўғрисида шартнома тузишади. Кейин сўровномада белгиланган банкнинг уй-жой олди-сотдиси тўғрисида шартномаси олиб берилгандан сўнг, ипотека шартномаси тузилиб, субсидия ажратиш йўлга қўйилади.
Аризаси бир марта рад этилган фуқаро келгуси йили ҳам субсидия олиш учун ариза топшира оладими?
Кейинги йили ариза топширишлари мумкин, фақат шу ариза бериш йили давомида қайтадан ариза бера олмайди.
Ўтган йили неча нафар фуқарога субсидия ажратилди? 2021 йилда қанча субсидия берилиши режалаштирилган?
Статистикага кўра, фуқаролардан 43933 та ариза келиб тушган. Булардан қарийб 13 мингтаси ижобий ҳал қилинди. 27533 та аризалар эса ижтимоий мезонларга мос келмагани ёки бошқа асосларга кўра низомда белгиланган рад қилиш асосларига кўра рад қилинган.
2021 йил май ойи ҳолатига кўра, 20 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, 10 мингдан ортиғи кўриб чиқиш жараёнида, 8 мингга яқини рад қилинган. 2800 га яқин аризага субсидия бериш тўғрисида хабарнома берилган.
Фуқаро чиндан уй-жойга муҳтож, аммо мезонда унинг ҳолати акс эттирилмаган? Умуман, мана шундай ҳолатларда қандай йўл тутилади?
Шу ҳолатда ойлик даромади бўлмаса ҳам учинчи шахсларнинг розилиги худди гаров таъминоти сифатида бошқа воситаларини ҳам ипотека кредитига субсидия бўйича киритишни таклиф қилади.
Фуқароларнинг таклифларини юқори турувчи идораларга етказасизларми?
Фуқаролардан келиб тушган таклифларни таҳлил қилиб бориб, келиб чиқаётган муаммолар бўйича таклифларни мазкур тартибга бевосита масъул сифатида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бериб боралади.
Фуқаро бошқа ҳудуддан пропискага эга бўлиб туриб, бошқа вилоятдан уй-жой харид қилишида субсидия олиши мумкинми?
Мазкур тартибда фуқароларга субсидия доимий яшаш жойи бўйича ажратилади. Нима учун бундай тартиб йўлга қўйилган? Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари, вилоят ҳокимликлари мавжуд ўзларидаги бор маълумотлардан келиб чиқиб, тегишли маҳаллий бюджетдан субсидия ажратилишига маблағ тақсимлайди. Бутунлай экстерриториал тартибда йўлга қўйиладиган бўлса, Тошкент шаҳри ёки вилоятда бу нарса кўплаб аризалар келиб тушиши оқибатида улар субсидия ажратиб беришни таъминлай олмасликлари мумкин.
«Темир дафтари», «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»да турувчиларга қандай кредитлар ажратилади?