Ипотека кредитлари ва уй-жой қурилиши бўйича Президент қарори

Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 13 апрел куни «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзоланди.

Унга кўра ипотекалашда қуйидаги ўзгаришлар кўзда тутилган:

  • банкларга расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ипотека кредитларини ажратишга рухсат этилди
    • бу ҳолда фуқаронинг тўлов қобилиятини уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал харажатлари каби маълумотлар ҳисобга олинади
  • банкларга дастлабки бадалга кўра арзонроқ кредит ажратиш имкони берилади
  • қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14% ли имтиёзли кредитлар ажратилади
  • пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш, ҳар битта қават учун алоҳида кредит олиш ҳуқуқи берилди
    • ҳозирги ҳолатда факат уй томи ёпилгач гаровга кўйишга рухсат берилади
  • давлат томонидан ипотека кредитлари қисман қайта молиялаштирилади
  • субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди
    • агар фуқаро 4 ойда субсидия сертификатидан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин
  • 2025 йил 1 январга қадар юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда ноль ставкали божхона божи қўлланилади

Ёшларга уй-жой қуриш учун кредитлар ажратилади

2021 йил 12 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги 637-сон низом тасдиқланди.

Унга кўра:

  • 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган
  • биринчи марта турмуш қурган ёшларнинг алоҳида тоифаларига
  • бозор ставкасида асосида
  • мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан
  • 20 йилгача муддатда
  • бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда

кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида, «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари кафиллиги асосида гаровсиз кредитлар ажратилади. Бунда кафиллик тўловлари мавжуд эмас.

Бунда якка тартибда қурилаятган хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадали тўланиши керак

Кредит суммаси қарз олувчининг пластик картасига ёки пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади

Кредит қарздорлигини 3 ой ичида сўндириш имкони бўлмаган тақдирда, қарздорликлар кафиллик ташкилотлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Уй-жой сотиб олиш субсидия ажратилиш тартиби бўйича барча саволларга жавоб

Ипотека олиш бўйича ipoteka-bozori.uz сайти ишга туширилди

Ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилмоқда

Ҳукуматнинг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 459-сонли қарорига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредити бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликлари берилмоқда.

Ҳужжатга кўра, кафиллик 2021 йилнинг 1 августидан рўйхатдаги қарз олувчиларга берилади.

Рўйхатга кимлар киритилади?

Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади. Бунинг учун қарз олувчи ариза, шахсий идентификация рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади. Ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига ва удудий давлат солиқ бошқармасига юборилади. Ижобий хулоса чиқарилса, қарз олувчини рўйхатга киритилади.

Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Ипотека олиш бўйича ipoteka-bozori.uz сайти ишга туширилди

Ўзбекистон Ресупбликаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 майга қадар Молия вазирлиги томонидан аҳолига қулай шаклда қуйидаги маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-порталини ишга тушириши юклатилган эди.

2021 йил 17 июнда Қурилиш вазирлиги вакиллари Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича ipoteka-bozori.uz веб-сайти ишга туширилганлиги ҳақида маълум қилишди. Веб-портал қуйидаги маълмуотларни ўз ичига олади:

Сайт ҳали ҳам синов режимида, шунинг учун сиз бўш саҳифалар ёки носоз ҳаволаларга дуч келишингиз мумкин. Бундан ташқари, ҳозирча сайтга хавфсиз уланиш имкони мавжуд эмас.

Хонадон сотиб олиш ва таъмирлаш учун кредит

Ҳамкорбанк бирламчи ва иккиламчи бозордаги якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш ҳамда уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган узоқ муддатли ипотека кредити ажратмоқда.

Сотиб олиш учун кредит шартлари билан танишинг:

  • Миқдори: 323 млн. сўмгача;
  • Фоиз: йиллик 18 %;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошланғич тўлов: 25%;

Таъмирлаш учун кредит шартлари:

  • Миқдори: 80 млн. сўмгача;
  • Фоиз: йиллик 17 %;
  • Муддати: 10 йилга қадар.

Керакли ҳужжатлар:

  • кредитни расмийлаштириш учун ариза
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) паспортининг асл нусхалари;
  • уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисида хабарнома (субсидия олувчилар учун);
  • пудрат ташкилоти билан тузилган уй-жой сотиб олиш бўйича шартнома;
  • қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда-ишланган давр учун) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари.

Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки 800-1-200-200  орқали билиб олишингиз мумкин.

Уй-жой сотиб олиш субсидия ажратилиш тартиби бўйича барча саволларга жавоб

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга уй-жой сотиб олишда субсидиялар тўлаш тартиби тасдиқланган эди.

Ипотека субсидияси соддалаштирилади

Субсидия нима ва улар кимларга берилади?

Субсидия бу фуқароларга ипотека кредитлари асосида янги кўп қаватли уй-жойлардан сотиб олишда улар қийматининг бир қисми давлат бюджетидан тўланадиган маблағ ҳисобланади. Фуқаролар субсидияни олгандан сўнг у қайтариб берилмайдиган, яъни давлат томонидан беғараз ажратилган маблағлар ҳисобланади.

Субсидиялар маблағнинг неча фоизини ташкил этиши мумкин?

Амалдаги тартибга асосан давлат бюджетидан уй-жой қийматининг 10 фоиз қисмида дастлабки бадал кўринишида субсидиялар ажратилади ва қолган 10 фоизини фуқаролар ўзлари мустақил тўлашлари керак бўлади.

Субсидия олиш учун ёш чегараси йўқми?

18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари субсидия олиш бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ субсидия беришда юқори ёш чегараси қўйилмаган.

Субсидия олиш учун йилнинг исталган вақтида мурожаат қилса бўладими ёки бу борада қандайдир чеклов ўрнатилганми?

Фуқаролар субсидия олиш учун 1 мартдан 1 октябрга қадар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Субсидия олиш истагида бўлган фуқаро ариза бериш жараёнида қандай маълумотларни тақдим этиши керак?

Керакли маълумот ва ҳужжатлар:

  • Ариза берувчининг шахсий ID рақами ва паспорти;
  • Оила аъзолари, ҳамда вояга етмаган фарзандлари ҳақида маълумотлар;
    Никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, агар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса тегишли қарор нусхаси;
  • Доимий яшаш жойининг кадастр рақами ва квартира карточкаси (17-шаклни); Уни ҳудудий ички ишлар органларидан олишлари мумкин. Mygov.uz порталида ҳам мазкур ҳужжатни электрон тартибда олиш йўлга қўйилган
  • ариза берувчи ёки қўшимча ариза берувчининг ойлик даромадлари ҳақидаги маълумотнома.

Уй-жойга муҳтож фуқаролар қандай мезонлар асосида аниқланади? Бу борада талаблар ишлаб чиқилганми?

Ипотека кредитлари асосида субсидия олишда қандай мезонлар белгиланган? Субсидия олиш талабгори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (743 минг 300 сўм) 3,8 бараваридан 9 бараварига (2 млн 600 минг сўмдан 6,5 млн.гача) бўлган миқдорда ойлик даромадга эга бўлиши керак.

Турар жой мақоми, яъни номида турар жой бўлмагани ёки ижарада туриши, бировнинг рухсати билан текин фойдаланиш бўйича бошқа турар жойда яшаши, яъни ариза берувчи номида турар жой бўлмаслиги керак.

Шунингдек,  labor migration дастури бўйича меҳнат мигрантларига ёки оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, қарамоғида етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бор шахсларга, ҳамда, алоҳида ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга ҳам субсидия бўйича балл берилади.

Ариза берувчи ногирон бўлса ёки сурункали оғир касалликларга чалинган ёки сурункали оғир касалликларга чалинган шахсни парвариш қилаётган бўлса ҳам субсидия ажратилади.

Аризалар қайси органлар томонидан ва муддатда кўриб чиқилиши керак?

Аризалар Ягона интерактив давлат хизматлар портали ва давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинганидан сўнг туман ҳокимиятлари, тиббиёт бирлашмалари, туман бандликка кўмаклашиш марказлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман бўлимлари, солиқ органлари ва молия бўлимлари, кадастр органларидан иборат ҳудудий комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарорида туман иқтисодиёт ва молия бўлимларига субсидияларнинг мақсадли ва тўғри ажратилиши белгиланган тартибда давлат молиявий назорат органлари, ҳамда Давлат хизматлари агентлиги томонидан назорат қилиб турилади.

Ариза қаноатлантирилганидан сўнг нималар қилинади?

Ариза қаноатлантирилганидан сўнг фуқаролар ҳудуддаги тегишли пудратчи ташкилот тадбиркорлик субъекти билан уй-жой олди-сотдиси тўғрисида шартнома тузишади. Кейин сўровномада белгиланган банкнинг уй-жой олди-сотдиси тўғрисида шартномаси олиб берилгандан сўнг, ипотека шартномаси тузилиб, субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

Аризаси бир марта рад этилган фуқаро келгуси йили ҳам субсидия олиш учун ариза топшира оладими?

Кейинги йили ариза топширишлари мумкин, фақат шу ариза бериш йили давомида қайтадан ариза бера олмайди.

Ўтган йили неча нафар фуқарога субсидия ажратилди? 2021 йилда қанча субсидия берилиши режалаштирилган?

Статистикага кўра, фуқаролардан 43933 та ариза келиб тушган. Булардан қарийб 13 мингтаси ижобий ҳал қилинди. 27533 та аризалар эса ижтимоий мезонларга мос келмагани ёки бошқа асосларга кўра низомда белгиланган рад қилиш асосларига кўра рад қилинган.

2021 йил май ойи ҳолатига кўра, 20 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, 10 мингдан ортиғи кўриб чиқиш жараёнида, 8 мингга яқини рад қилинган. 2800 га яқин аризага субсидия бериш тўғрисида хабарнома берилган.

Фуқаро чиндан уй-жойга муҳтож, аммо мезонда унинг ҳолати акс эттирилмаган? Умуман, мана шундай ҳолатларда қандай йўл тутилади?

Шу ҳолатда ойлик даромади бўлмаса ҳам учинчи шахсларнинг розилиги худди гаров таъминоти сифатида бошқа воситаларини ҳам ипотека кредитига субсидия бўйича киритишни таклиф қилади.

Фуқароларнинг таклифларини юқори турувчи идораларга етказасизларми?

Фуқаролардан келиб тушган таклифларни таҳлил қилиб бориб, келиб чиқаётган муаммолар бўйича таклифларни мазкур тартибга бевосита масъул сифатида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бериб боралади.

Фуқаро бошқа ҳудуддан пропискага эга бўлиб туриб, бошқа вилоятдан уй-жой харид қилишида субсидия олиши мумкинми?

Мазкур тартибда фуқароларга субсидия доимий яшаш жойи бўйича ажратилади. Нима учун бундай тартиб йўлга қўйилган? Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари, вилоят ҳокимликлари мавжуд ўзларидаги бор маълумотлардан келиб чиқиб, тегишли маҳаллий бюджетдан субсидия ажратилишига маблағ тақсимлайди. Бутунлай экстерриториал тартибда йўлга қўйиладиган бўлса, Тошкент шаҳри ёки вилоятда бу нарса кўплаб аризалар келиб тушиши оқибатида улар субсидия ажратиб беришни таъминлай олмасликлари мумкин.

«Микрокредитбанк»дан ипотека кредити таклифи билан танишинг

«Микрокредитбанк» 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига бирламчи бозордаy кўп қаватли уйлардан хонадон харид қилиш учун қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитларини таклиф этмоқда:

  • Фоиз ставкаси:
    • Тошкент шаҳрида – йиллик 18%
    • Вилоятларда – йиллик 17%.
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошланғич тўлов: 15%;
  • Имтиёзли давр: 6 ой;
  • Миқдори:
    • Қишлоқлар жойларида – квартира қийматининг 85 фоизигача, 238 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
    • Вилоятларда – квартира қийматининг 85 фоизигача, 309,4 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;
    • Тошкент шаҳрида – квартира қийматининг 85 фоизигача, 339,15 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда.

     Банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • паспорт нусхаси;
  • ипотека кредити ажратиш тўғрисида ариза;
  • қарз олувчининг иш жойидан сўнгги 12 ойлик давомида олинган даромадлари тўғрисида маълумотнома);
  • дастлабки олди сотди шартномаси;
  • бошланғич бадал шакллантирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • уй-жойнинг кадастр ҳужжати.

Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки (998) 71-202-99-99 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

«Қишлоқ қурилиш банки» ипотека кредитлари аризасини онлайн расмийлаштириш мумкин

Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармонига мувофиқ АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ипотека кредити аризаси онлайн тарзда топширилиши мумкин.

Мижозлар учун ипотека кредитини расмийлаштириш жараёни қисқа ва қулай бўлиши мақсадида эндиликда истеъмиолчилар кредит ҳужжатларини банк филиалига бормасдан, онлайн тартибда юборишлари мумкин бўлди. Бунда банк филиаллари онлайн келиб тушаётган ариза ва тегишли ҳужжатларни 3 кун муддатда ўрганиб, натижаси бўйича электрон почта ёки бошқа воситалар орқали ариза берувчига хабарнома юборади. Сўнгра ижобий хабарнома олган фуқаролар АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” филиалига кредит шартнома имзолаш учун ташриф буюрадилар.

  1. Ипотека кредитлари шартлари қуйидачига:
  • Миқдори: 320 млн сўмгача
  • Муддати: 20 йилгача
  • Фоизи: йиллик 18%
  • Бошланғич тўлов: сотиб олинаятган уй-жойнинг 25% қиймати миқдорида

Кредит аннуитет тўлов усулида сўндирилади

2. Янги тартиб асосида бирламчи бозордан квартиралар сотиб олиш учун:

  • Миқдори: 339.15 млн сўмгача
    • қишлоқ ҳудудларида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 238,0 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда
    • вилоятларнинг шаҳар ҳудудларида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 309,4 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда
    • Тошкент шаҳрида – квартира қийматининг 85 фоизигача ва 339,15 млн.сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда
  • Муддати: 20 йилгача
  • Фоизи: йиллик 17%
  • Бошланғич тўлов: сотиб олинаятган уй-жойнинг 15% қиймати миқдорида

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 78 150-93-39 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Ипотека субсидияси соддалаштирилади

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб ипотека кредити бўйича субсидия бериш тартиби соддалаштирилди.

  • аризалар йил давомида топширилиши мумкин;
  • субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
  • истеъмолчининг ҳужжатлари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олинади;
  • уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Бундан ташқари, муҳтож фуқароларни уй-жой билан таъминлаш, ҳамда хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун 1 000 та квартира сотиб олинади.

Бошпанасиз ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга ижара харажатлари бир қисми қопланади. Бу қуйидаги тартибда кечади: субсидиялар ижара ҳақининг 50%ни 6 ой мобайнида тўланади. Ушбу тизим 2021 йил 1 июндан Тошкент шаҳрида тажриба сифатида қўлланилади.

Фармонга кўра, “Халқпарвар” комиссиялари ташкил этилиб, улар зиммасига компенсация, субсидиялар ва давлат томонидан тақдим этиладиган бошқа имтиёзларни адолатли тақсимлаш бўйича чора-тадбирлар юклатилди.

Шунингдек, аҳолига қулай шаклда маълумотларни етказиш учун 2021 йил 1 майгача ипотека бозори веб-портали ишга туширилади.

2021 йилда қанча ипотека кредити ажратилади?

Президентнинг 2021 йил 11-мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6186-сонли Фармонига асосан 2021 йилда 33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ажратилади.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2021 йилда янги тартиб доирасида:

  • республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар;
  • қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;
  • фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Эндиликда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни тақдим этиш тартиби бутун республика бўйича тарғиб қилиб борилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун кредитлар берилади.

Кредитлар қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

  • Имтиёзли давр: 6 ой;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Миқдори: ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмаган ҳолда;
  • Бошланғич тўлов: 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

Шунингдек, 2021 йил учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди. Муҳтож фуқароларга 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялартақдим этилади. Субсидиялар якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.