Хамкорбандан автокредит таклифи

Хамкорбанк Узбекистон фукаролигига эга жисмоний шахсларга куйидаги кулай шартлар асосида UzAuto Motors нинг барча турдаги автомобиллар хариди учун автокредит линияларини таклиф этади:

  • муддати: 3 йилгача
  • фоизи: йиллик 24%
  • бошлангич тулов: автомобиль нархининг камида 30% кийматида
  • кредит суммаси: 10 млн сумдан 1000 БХМ (233 млн сум) гача
  • тулаш шакли: ойма-ой

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит олиш учун ариза
  • карз олувчиларнинг паспорти
  • карз олувчиларнинг охирги 12 ойлик иш хакки тугрисида маълумотнома
  • автомобиль сотиб олиш шартномаси
  • таъминот хужжатлари (сугурта полиси)

Аризалар топширилган кунидан бошлаб 5 кун ичида куриб чикилади.

Эслатма: кредит расмийлаштиришда сугурта ва нотариус харажатлари булиши мумкин

Туликрок маълумотни банк расмий сайтителеграм канали ёки 0 800 1-200-200 ракамлари оркали олишингиз мумкин.

Кредит, иктисодиёт янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг

Тонировкани бепул килиш таклифи, UzAuto Motors монополияси, янги автобуслар, бензин нархи ошди

UzAuto Motors фаолиятида ва нарх шакллантиришида бир неча конунбузарлик аломатлари борлиги маълум килинди
Аввалрок Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу ташликотга нисбатан текширув бошлагани айтилган эди.
Текшириш жараёнида UzAuto Motors томонидан автомобилларнинг амалдаги нархларини шакллантиришда қонун бузилиш аломатлари аниқланган ва куйидаги бошлангич хулосалар килинган:

  • автомобилларнинг бутловчи қисм ва материаллар нархини ошириб киритилган
  • корхонанинг реклама харажати автомобил нарх шакллантиришига асоссиз киритилган
  • кредитга боғлиқ харажатлар нотўғри киритилган
  • айрим дилерларга бошқаларига нисбатан имтиёз ва енгилликларни берилган
  • янги дилерлар билан шартнома тузишда турли тусик ва мураккабликлар яратилган (масалан, янги дилер олдиндан 10 млрд сўм миқдорида тўлов ўтказиш шарти киритган)
  • акция асосида муддатли тўлов асосида сотишни UzAuto Motors АЖ ўзи таъсисчилигидаги “Autosanoat Invest” МЧЖ орқали амалга ошириш тизимини шакллантирган, бошқа дилерлар тўғридан-тўғри бу ишни амалга ошира олишмай, сунъий тўсиқ қўйилган

Бунга хулосага нисбатан UzAuto Motors расмий баёноти хам чикди.

Миллий Тикланиш партияси автомобиль ойнасини корайтириш (тонировка) ни бепул килиш таклифини киритди

Бугунги кунда автомобиль ойналарини қорайтириш Вазирлар Маҳкамасининг 646-сонли қарорига бир йил учун орқа ва олд ён ойналар учун 50 БХМ (11 150 000 сўм), орқа ён ойналар учун 10 БҲМ (2 230 000 сўм) миқдорида туради.

Ахоли, айникса, хайдовчи учун кулайлик яратиш максадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Вазирлар Махкамасига ҳукуматнинг 2019 йил 3 августдаги 646/3508-сон “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли карорига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлади.

Тошкентда Исизу автобуслари урнига Хитойнинг газда юрадиган автобуслари катнови йулга куйиляпти

  • Тошшаҳартрансхизмат таркибидаги хусусий корхона томонидан Хитойнинг Yutong Hongkong LTD компаниясида ишлаб чикарилган газда харакатланадиган 9 автобуслар синаляпти
  • Автобус 52 нафар йўловчига сигимига эга, ўриндиқлар сони 30 та ва 150 минг кмли кафолатга эгалиги айтиляти

Пойтахт АЁКШ ларида 1 августдан бошлаб бензин нархи 400-700 сум атрофида ошди

  • Бугунги кунда уртача нархлар куйидагича
    • Аи-80 – 4300-4600 сум
    • Аи-92 – 5200-6000 сум
  • Шу йил апрель ойида нефт нархи тушиши окибатида Аи-92 (4500 сум), Аи-95 нархида пасайиш кузатилган эди

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Volkswagen Caddy нархлари билан танишинг

2020 йил 27 июль куни Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари расмий дилер томонидан сотилишига старт берилди.

Жиззах вилоятидаги ЭИИЗда бренднинг 3 русумли автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди: – юк, юк ва йўловчи ва этти кишилик йўловчилар учун – Volkswagen Caddy.

Хўш, нарх наволар қанақа?

Нархлари 193 миллиондан 244 миллион сўмгача.

  • Volkswagen Caddy Trendline – 7 кишилик йўловчилар учун мўлжалланган версия 244  млн сўм
  • Volkswagen Caddy Cargo (юк ташиш учун) – 193.1 млн сўм
  • Volkswagen Caddy Kombi – юк-йўловчи версияси 212.5 млн сўм

Завод йиллик қуввати йилига 20 минг транспорт воситасини бўлиши кутиляпти.

2020 йилда ишлаб чиқариладиган модель Volkswagen Caddy икки вариантда бўлади: 7 ўринга мўлжалланган йўловчи станцияси вагонлари ва юк автобуси. Автомобиль 110 от кучига ва 1,6 литр ҳажмга эга тежамкор бензинли двигатель билан жиҳозланади. Шаҳар циклидаги ёқилғи сарфи 100 километрга 9,3 литр, магистралда – 100 километрга 6,1 литр.

«Волксваген Гроуп Рус» томонидан янги ишлаб чиқариш технологиялари ва жараёнларини таъминланади, шунингдек завод ишчиларини ўқитади.

Автомобилни расмий дилерда ёки Volkswagen.uz сайти оркали буюртма қилишингиз мумкин.

Тулик маьлумотни компания сайти ёки +99871) 257-74-77 раками оркали олишингиз мумкин.

UZAUTO MOTORS дан акция 15 августгача давом этади

UzAuto Motors 40 фоизлик бошлангич тўлов билан 36 ойгача (фоизи ва муддати автомашина моделига боглик) муддатли тўловга автомобилларни таклиф этади.

2020 йил 15 августга қадар қуйидаги шартларда тақдим этилган автомобиль моделларини харид қилишингиз мумкин:

  • Nexia 3 AT – ойига 2,6 млн. сўмдан, 24 ойгача муддатли тўлов
  • Lacetti AT – ойига 2,8 млн. сўм, 12 ой давомида муддатли тўлов
  • Cobalt AT – ойига 2,8 млн. сўмдан, 24 ойгача муддатли тўлов
  • Malibu 1,5/2 – ойига 4,3 млн. сўмлан, 18 ой давомида муддатли тўлов
  • Tracker MT/AT – ойига 3,8 млн. сўмдан, 36 ойгача муддатли тўлов
  • Trailblazer – ойига 4,9 млн. сўмдан, 36 ойгача муддатли тўлов

Куйида автомобиль нархлари ва муддатли тулов шартлари келтирилган жадвал билан танишишингиз мумкин:

Ушбу акция доирасида шартома расмийлаштириш учун талаб килинадиган хужжатлар:

  • харидор паспорти
  • СТИР

Батафсил маълумотни комания дилерларидан ёки комания call-маркази +998 (78) 141-77-77 оркали олишингиз мумкин.

муддатли тўлов туфайли, акция доирасида автомобилларнинг нархи амалдаги нархлардан фарқланиши мумкин.

Эслатиб утамиз, акция 2020 йил 15 августгача давом этади

LADA Uzbekistan дан 9.5% ли лизинг

LADA Uzbekistan дан махсус таклиф:
2020 йил 30 июнгача автомобиль кийматининг 50% ни туланг ва колган суммани 12 ой давомида йиллик 9.5% ли лизинг асосида туланг.

Бундан ташкари, машина мойини алмаштириш ва сугурта полиси учун текин сертификатлар хам совга тарикасида эга буласиз.

Туликрок маълумотни расмий дилерлар ва LADA Uzbekistan сайтидан , ёки +99871 215-02-30 раками оркали олишингиз мумкин


Эслатиб утамиз, лизингга бериладиган машиналар сони ва моделлари чекланган.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

«POYTAXT BANK»дан 25% ли автокредитлар

«POYTAXT BANK» мижозларига куйидаги шартлар асосида автокредит такдим этади:

  • 35 ой муддатга
  • 30% олдиндан тулов килинганида – йиллик 27%
  • 50% олдиндан тулов килинганида – йиллик 25%

Такдим килиниши керакли булган хужжатлар:

  • Паспорт
  • ШЖБП (ИНПС) нусхаси
  • Сўнгги 12 ой давомида олинган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома
  • Автотранспорт воситасини харид қилиш тўғрисидаги шартнома
Афзалликлари:
  • уйдан чиқмаган ҳолда онлайн автомобил кредити учун ариза тўлдиринг
  • кредит миқдори чекланмаган, у факат машинанинг турига боғлиқ
  • автомобил эгалигига оид барча ҳужжатлар сизнинг номингизга расмийлаштирилади
  • машинани ўзи гаров сифатида қўйилади

Туликрок маьлумотни банкнинг расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Асакабанкдан 15% ли автокредит

Асакабанк автокредит аксиясини эълон килди. Унга кура Spark, Nexia-3, Cobalt A/T, Laccetti, Tracker, Malibu, Trailblazer машиналарига имтиёзли кредитлар берилади.

Кредитлаш фоизлари:

 Spark A/T – muddati 2 yilgacha

Boshlang’ich badalFoiz stavkasi
40%17%
50%15%

2. Nexia-3 A/T – muddati 2 yilgacha

Boshlang’ich badalFoiz stavkasi
40%17%
50%15%

3. Cobalt A/T – muddati 2-yilgacha

Boshlang’ich badalFoiz stavkasi
40%17%
50%15%

4. Laccetti – muddati 2 yilgacha

  • 1-pozitsiya 
  • 1-pozitsiya GBU bilan
Boshlang’ich badalFoiz stavkasi
40%17%
50%15%

5. Tracker – muddati 5 yilgacha

Boshlang’ich badal Foiz stavkasi
20%18%
30%17%
40%16%
50%15%

6. Malibu – muddati 5 yilgacha 

  • Malibu 1,5
  • Malibu 2,0 TL
Boshlang’ich badalFoiz stavkasi
30%17%
40%16%
50%15%

7. Trailblazer – muddati 5 yilgacha

Boshlang’ich badalFoiz stavkasi
30%17%
40%16%
50%15%

Акция муддати тугаган

Шошилинг, машина сонлари чекланган.
Тулик маьлумотни 1152 раками ёки @Asaka_bank_bot телеграм боти оркали олишингиз мумкин.

Янги Chevrolet Tracker сотувга чиқди

Фото www.carsweek.ru

Янги модификациядаги кроссовер Жанубий Aмерика аҳолиси учун сотувга чиқди. Aввалроқ, фақат Хитойликлар ушбу кроссоверни сотиб олишлари мумкин эди.

GM ўзининг Chevrolet Tracker кроссоверини Жанубий Aмерика бозорига чиқармоқда. Бугун Бразилияда янги маҳсулотларни сотуви бошланди.

Модел GM ва SAIC Хитой консернининг биргаликда ишлаб чиқарган «асосга» га эга. Aвтомобил узунлиги 22 мм га узайтирилиб, 4270 мм ни ташкил этди, ғилдираклар базасига 15 мм қўшилиб, 2570 ммга етди.

Aвтомобилнинг кенглиги 1 791 мм, баландлиги эса 1 627 мм. Орқа ўриндиқлар букланган ҳолда, багаж бўлими 1,334 литрга етади. Aвтомобил ички қисми Chevrolet Orlando-нинг сўнгги модификацияси услубида ишлаб чиқарилган. Aвтомобил учун бошқарув панели ва иқлимни бошқариш мосламаси ҳам шу услубда ишлаб чиқарилган.

Янги Tracker «кўтарилган» эффект ва 8 дюймли екранга эга мултимедиа тизимини билан жиҳозланган. Максимал версияда харидор эко-тери ички қисмига ва панорамик том буюртма қилиши мумкин.

Бразилия бозорида UzAuto Motors нархи 89,900 реал ( 17 720 AҚШ доллари) дан бошланади. Хитойда уларнинг нархи энг ками 109,900 юани (14 630 AҚШ доллари)дан бошланади.

Ўзбекистондаги UzAuto Motors заводида ишлаб чиқариладиган эски авлод Chevrolet Trackerлари ҳозирги кунда 189 838 121 сўм ( таҳминан 19 956 AҚШдоллари) дан сотилмоқда

UzAuto Motors Nexia, Spark, Gentra, Cobalt автомобилларини янги русумларга алмаштиради

Яқин келажакда компания қиймати $ 10,000 – $ 15,000 гача бўлган арзон автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлайди.

Бу ҳақда 6 январ куни Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзавтосаноат» AК стратегик режалаштириш, таҳлил ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров маълум қилди, деб ёзмоқда spot .

«Яқин келажакда биз 10-15 минг долларлик бюджетли автомобилларни ишлаб чиқаришни бошлаймиз. Хусусан, Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни бошладик: ускуналар сотиб оламиз, энг замонавий ERP тизимларига мос келадиган ишлаб чиқариш тизимини ўзгартирамиз», – деди Қодиров.

Шунингдек, у яна иккита янги моделни – иккала йўл танламасларни ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилганлигини қўшимча қилди. Табиийки, улар седанга қараганда бироз қимматроқ бўлади, дея таъкидлади «Ўзавтосаноат» вакили.

Янги моделларга келсак, улар ишлаб чиқаришни 2022-23 йилларда тўхтатадиган Nexia, Spark, Gentra, Cobalt ўрнини эгаллашини айтишди. Янги моделларга ўтиш муаммосиз бўлади. Бу электр транспорт воситалари бўлиши истисно қилинмади.

«Янги моделларнинг маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказмагунимизча, уларни экспорт қила олмаймиз. Бу вақт талаб этади. Янги моделларда маҳаллийлаштириш даражасига 50% етганда, биз ҳозирги ишлаб чиқаришни тўхтатамиз », деди« Ўзавтосаноат » бошқармаси бошлиғи.

Япония электробуслари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

Президент матбуот хизмати хабар беришича Ўзбекистонда электробуслар ишлаб чиқарилиши мумкин. 

Жорий йил охирида Президентимизнинг Японияга ташрифи режалаштирилган бўлиб, унга тайёргарлик доирасида Токио билан энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларига доир келишувларга эришилган.

Кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, япон технологиялари асосида электростанция қуриш, сув тозалаш ва сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, шаҳар қатновига мўлжалланган электробуслар ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу олий даражадаги ташрифга тайёргарлик ҳамда Япония билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати бўйича маълумот берилди.