«UzAutoMotors» автомобиль нархларини оширди

UzAutoMotors (GM Uzbekistan) 2022 йил 3 март куни автомобил нархларини оширди ва шартнома беришни қайта йўлга қўйди.

Бундан ташқари олди сотди шартномаларида автомобильний бошланғич тўлови камайтирилган. Баъзи авто моделларни 1-3 кун ичида олишингиз мумкин.

Компания жисмоний шахслар учун олдиндан тўлов миқдорини 85% дан 50% гача пасайтиради. Масалан, Chevrolet Cobalt AT автомобилини сотиб олишда олдиндан тўлов 106.7 миллион сўмдан 62.8 миллион сўмгача камайди.

ЯНГИ НАРХЛАР

МодельНархи
SPARK LT/АТ M300M/GC/-A125 (3-позиция)104 095 000 сўм
NEXIA 3 LTZ/AV-ElegantAT119 921 000 сўм
NEXIA 3 LTZ/AT AV-GX16AT117 967 000 сўм
COBALT LTZ/AT GX16/ATB-PLUS (4-позиция)125 795 000 сўм
CHEVROLET LACETTI SX/Comfort(1-позиция)128 284 000 сўм
CHEVROLET LACETTI Lacetti L-ELEGANT/AT PLUS153 506 000 сўм
Chevrolet Tracker LT A/T (2-позиция)255 200 000 сўм
Chevrolet Tracker Redline A/T (3-позиция)264 000 000 сўм

Фарғонада электромобил синовдан ўтказилади

Сентябр ойи охирида Фарғонада Central Asia Motors компанияси электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш маълум бўлди. Декабр ойида 12 та электромобилни синовдан ўтказилади. 50 миллион долларлик лойиҳа йилига 10 мингтагача автомобил ишлаб чиқаришни мўлжаллаган.

Барча ишларнинг бажарилиши 2022 йилга режалаштирилган.

Хитойнинг Great Wалл Seramis Industries компанияси 40 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси жалб қилинган лойиҳада янги 350 дан ортиқ иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Заводнинг биринчи автомобиллари гибрид бўлади, ҳам электромотор, ҳам ички ёниш двигатели билан жиҳозланади.

Олдинроқ Фарғона вилоятида нархи 3000 доллар бўлган электромобиллар ишлаб чиқаришга режаси бор эди.

Сентябр ойи охирида Фарғонада Central Asia Motors компанияси электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш маълум бўлди. Декабр ойида 12 та электромобилни синовдан ўтказилади. 50 миллион долларлик лойиҳа йилига 10 мингтагача автомобил ишлаб чиқаришни мўлжаллаган.

Барча ишларнинг бажарилиши 2022 йилга режалаштирилган.

Хитойнинг Great Wалл Seramis Industries компанияси 40 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияси жалб қилинган лойиҳада янги 350 дан ортиқ иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Заводнинг биринчи автомобиллари гибрид бўлади, ҳам электромотор, ҳам ички ёниш двигатели билан жиҳозланади.

Олдинроқ Фарғона вилоятида нархи 3000 доллар бўлган электромобиллар ишлаб чиқаришга режаси бор эди.

Ўзбекистонда атермал иссиқлик ўтказмайдиган шишалар ишлаб чиқарилмоқда

Атермал шишалар автомобиль салонига иссқлик ўтказмайди. Улар фақат премиум-класс машиналарга ўрнатиларди. Яқинда атермал шишаларни Ўзбекистонда ишлай чиқариш йўлга қўйилди. Уларни Тошкент бозорларида харид қилиш мумкин.

Шишалар инфрақизил ва ультрабинафша нурланишини тўсиб қўйиш орқали автомобиль салонининг қизиб кетишига йўл қўймайди. Атермал шиша оддий ойнага ўхшайди, бироқ бинафша, кўк ёки яшил рангда тофланади. Шу билан бирга «тонировка» учун рухсатнома олиш шарт эмас. Ўзбекистонда атермал шиша ишлаб чиқариш билан «AvtoOyna» МЧЖ шуғулланмоқди. Ушбу компания  Spark, Nexia, Cobalt и Lacetti автомобиллар учун оддий шиша ишлаб чиқаради.

Атермал шиша қандай афзалликларга эга?

  • иқлим назорати тизимига оғирлик камаяди. Йўловчилар ва ҳайдовчи учун салонда ҳароратни қулай даражада ушлаб туриш учун кондиционер кучайтирилган режимда ишлаши шарт эмас;
  • асбоблар панели қизиймайди ва қуёш нурларидан деформацияланмайди;
  • ҳайдовчининг кўзлари тез чарчамайди;
  • кондиционернинг янада самарали ишлайди;
  • шишалар буғланмайди;
  • инфрақизил ва ультрабинафша нурларини ўтказмайди (50% гача);
  • тонировкадан фарқли равишда қўшимча тўловлар йўқ.

Атермал шиша одатдаги шишадан юқори чидамлилиги билан фарқ қилади. Улар кўк, яшил ёки бинафша рангга эга бўлиб, транспорт воситасига ўзига хос ташқи кўринишни бағишлайди.

Автомобиль тарихи билан ЯИДХП да танишингиз мумкин

2022 йилдан бошлаб давлат хизматлари марказларида ва ЯИДХП (my.gov.uz) да машинанинг тарихини билиш мумкин. Автомобильнинг рўйхатдан ўтган санаси, тузилган шартномалар, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги барча маълумотлар бир жойда жамланган.

«Автомобиль тарихи» шартнома асосида давлат рақами белгиси орқали тақдим этилади.

«UzAuto Motors» Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш учун янги платформани ишга туширяпти

UzAuto Motors  матбуот хизматининг хабар беришича, компания янги моделларни бозорга чиқариш учун ягона платформани ишга туширмоқда.

Бу сармоялар миқдорини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини беради. Ушбу платформа асосида бир нечта моделлар ишлаб чиқарилади. Биринчи босқичда  Chevrolet Onix ва Tracker турибди.

Зарурий монтаж ишлари 15 июлдан 21 августгача амалга оширилиши режалаштирилган. Асакадаги UzAuto Motors заводига 500 га яқин хорижий этакчи мутахассислар қўшимча равишда жалб қилинди. Компаниянинг таъкидлашича, модернизация автотомобилларнинг нархи ва етказиб бериш жадвалларига таъсир этмайди.

Chevrolet Equinox 2021 билан нархи ва хусусиятлари билан танишинг

Автоулов ихлосмандларини Ўзбекистон бозорларига кириб келган янгиланган Chevrolet Equinox 2021 кроссовери билан таништирамиз.

Янгиланган ташқи ўзгаришлар таркибига радиатор панжараси, олд фаралар ва орқа чироқлар киради. Шунингдек, Chevrolet Equinox 2021 йил модели қуйидаги янги опцияларни ўз ичига олади:

  • Ёмғир датчиги;
  • Хавфсизлик тизими ( пиёдани аниқлаш, тўқнашув хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш, йўл чизиқларини назорат қилиш, кўриниши чекланган жойлар мониторингги);
  • Паст тезликда автоматик тормоз тизими;
  • Машиналар тўхташ жойидан чиққунча орқа тарафдаги транспорт воситаларининг ҳаракати ҳақида огоҳлантириш тизими;
  • Олдидаги транспорт воситасига бўлган масофа мониторингги;
  • Олд ўриндиқлар вентилясияси;
  • Ҳавони тозалаш тизими;
  • СТОП/ГО функцияси билан адаптив (мошлашувчан) круиз-контроль;
  • Ёруғликка таъсирчан орқа кўриниш ойнаси;
  • Премиум овоз тизимлар;
  • Қўшимча хотира картаси учун қути;
  • Ғилдираклар 19 (Шиналар 235/50Р19);
  • Ёруғликни ютувчи ойна;
  • Шовқин ва ёруғликни ютувчи олд ойна;
  • ЛEД ёритгичли олд ён чироқлар;
  • ЛEД фаралар;
  • Ақлли автомобиль ёруғлик тизими.

Автомибилларни расмий диллерликлардан харид қилиш мумкин. Chevrolet Equinox 2021 йил ЛТ комплектациянинг нархи: 414 000 000 сўм.

Янги Дамас ва Лабо нархлари эълон қилинди

Бугун UzAutoMotors Дамас ва Лабонинг янги модификацияларини тақдим этди.

Талаблардан келиб чиқиб Дамаснинг 4 ўриндиқли модификацияси яратилди:

Дамаснинг 4 ўринли модификацияси

Дамаснинг 4 ўринли модификациясида 3-қатор ўриндиқлари йўқ.
🔹 Нархи – 77 790 000 сўм
Янги модификация учун шартномалар 2021 йил 5 июлдан тақдим этилади.

Иккинчи тақдим этилган модификация Дамас Лабо нинг борт қанотларисиз модификацияси:

Дамас Лабонинг бортларисиз версияси


🔹Нархи – 76 891 000 сўм

Батафсил маълумотни +998 (78) 141-77-77 рақами, ЎзАвтоМоторснинг сотув дилерлари ёки расмий сайтидан олишингиз мумкин.

Янги Kia Sorento ва Kia Soul автомобиллари хусусияти билан танишинг

Kia автомобиллари ўзида ажойиб дизайн, инновацион опциялар ва динамик хусусиятларни бирлаштиради. Уларнинг нархи ва хусусиятлари билан қуйида танишинг.

Kia Sorento автомобили хусусиятлари

  • Двигатель: 2.5 MPI
  • Қуввати: 180 от кучи
  • Тезланиш вақти: 10,3 сек.
  • Ёқилғи сарфи: 100 кмга 8,9
  • Нархи:
    • Sorento Comfort: 429 900 000 сўм
    • Sorento Classic: 449 900 000 сўм
    • Sorento Prestige: 520 900 000 сўм.

Kia автомобиллари учун автокредит таклифи

  • Двигатель: 1.6 MPI
  • Қуввати: 123 от кучи
  • Тезланиш вақти: 12,0 сек.
  • Нархи:
    • Soul Comfort: 219 900 000 сўм
    • Soul Classic: 241 900 000 сўм
    • Soul Prestige: 282 900 000 сўм.

Фирмалардан 12 фоизли автокредит таҳлили

Ижтимоий тармоқларда автокредит эвазига автомобил сотиб олиб берувчи фирма рекламасига кўзингиз тушиб қолиши мумкин. Одатда бундай автокредитларнинг фоизи жуда паст бўлади. Шу туфайли кўпчилик ушбу таклифларга қизиқиш билдирмоқда.

«Банк ва мижоз» канали истеъмолчиларни қийнаётган баъзи бир саволларга равшанлик киритиш мақсадида, автокредит таклифини таҳлил қилиб чиқди. Натижалар қуйидагиларни кўрсатди:

SPARK AT PLUS автомашинасини кредитга олиниш таҳлили:

  • автомашина нархи: 94,5 млн.сўм;
  • бошланғич тўлов: 30%, яъни 28,4 млн.сўм;
  • кредит миқдори: 66,1 млн.сўм;
  • ойлик кредит тўлови (ўзгармас – аннуитет): 2,6 млн.сўм – бу ҳисоб китоб бўйича кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 24%га тўғри келади;
  • суғурта тўлови – 2,4 млн.сўм.

Бир қарашда банклар билан бир хил, ҳатто айримлардан арзон ҳам туйилиши мумкин. Бироқ:

  • Ушбу фирмалар хизмат кўрсатгани учун нақд 4.726.900 сўм ёки автомашина нархидан – 5% миқдорида хизмат ҳақи олади.
  • Қўшимчасига банк тарифига асосан дея яна 4.800.00 сўм ундирилади.

Умумий ҳисобда мижоз қўшимча равишда – 9,5 млн.сўм ёки кредит суммасининг – 14,4%и миқдорида қўшимча ҳақ тўлаши лозим бўлади.

Аукционда сотилаятган автомобиллар билан танишинг

Қуйида https://new.e-auksion.uz электрон аукционда 2021 йил 7 июнь холатида сотилаятган техник соз, газ балонларига эга автотранспортлар билан танишишингиз мумкин:

Chevrolet Spark 1 позиция

Ишлаб чиқарилган йили: 2015 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 86 935 км
Бошланғич нархи: 36 525 839 сўм

Гази бор

кўриш

Chevrolet COBALT 1 позиция

Ишлаб чиқарилган йили: 2014 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 96 688 км
Бошланғич нархи: 42 495 600 сўм

Гази бор

кўриш

Chevrolet Nexia 2

Ишлаб чиқарилган йили: 2013 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 248 740 км
Бошланғич нархи: 44 000 000 сўм 

Гази бор

кўриш

Chevrolet COBALT 2 позиция

Ишлаб чиқарилган йили: 2019 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 63 969 км
Бошланғич нархи: 90 864 018 сўм
Гази бор

кўриш

Chevrolet Spark 4 позиция

Ишлаб чиқарилган йили: 2018 йил
Босиб ўтган йўли (пробег): 74 503 км
Бошланғич нархи: 52 850 700 сўм

Гази бор

кўриш