Янги тартибдаги ипотека кредитларини қайси банкларда олиш мумкин ?

Марказий банк янги қурилган уйларни сотиб олиш учун янги тартибдаги ипотека кредити тақдим этадиган банклар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан, бирламчи бозордаги кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш истагида бўлган фуқаролар янги тартибга кўра ипотека кредитлари олиш учун ушбу тижорат банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

Миллий Банк
Халқ Банк
Aсака Банк
Ҳамкор Банк
Турон Банк
Ориент Финанс Банк
Саноат Қурилиш Банк
Қишлоқ Қурилиш Банк
Ипотека Банк
Ипак Йўли Банк
Микрокредитбанк
Aлоқабанк
Капиталбанк
Aгробанк

Аввалроқ , 1 апрелдан Тошкент ва Тошкент вилоятида уй сотиб олиш учун доимий прописка талаби бекор қилингани хабар берилганди. Шунингдек, кўчмас мулк сотиб олишда давлат божи ҳам тўланмайди.

Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқаролари ипотека ва автокредитлари олиши мумкин

Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқороларига хам ипотека ва авто кредитлари ажратилади. Бу хақида Халқ банки ўз сайтида хабар берди.

Ипотека кредити

Ипотека кредити хорижий мамлакатларда ишловчи Ўзбекистон фуқароларига бирламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ажратилади.

Кредит 120 ой муддатга, имтиёзли даврсиз ажратилади. Кредитнинг максимал миқдори ИҲБҲМнинг 2 500 баробаригача ( 557 500 000 сўм) деб белгиланган.

Омонат миқдори эса камида 25 фоизи миқдорида тўланади.

Кредитнинг фоиз ставкаси Aктив ва пассивларни бошқариш қўмитасининг қарорига мувофиқ белгиланади.

Автокредит

Кредит Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энгил автомашиналар сотиб олиш учун берилади.

Кредит 36 ой муддатга ва 1 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Кредитнинг омонат миқдори автомашинанинг камида 35 фоизи миқдорида тўланади.

Кредитнинг фоиз ставкаси Aктив ва пассивларни бошқариш қўмитасининг қарорига мувофиқ белгиланади.

Аввалроқ, Микрокредитбанк меҳнат мигрантлари учун микроқарз ажратиши хақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда ипотека кредити шартлари ўзгарди

Фото УзА

Ҳукумат томонидан ипотека кредити шартларига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (784-сон, 18.09.2019 й.) деб хабар берди Huquqiy ahborot канали

Арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 20 йилга берилади

Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача берилаётган эди.

Арзон уй-жой таснифи

Ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Кредит олиш учун юқори ёш чегараси

Бундан ташқари, ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ҳозирга қадар бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган).