Ипотека кредитлари ва уй-жой қурилиши бўйича Президент қарори

Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йил 13 апрел куни «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзоланди.

Унга кўра ипотекалашда қуйидаги ўзгаришлар кўзда тутилган:

  • банкларга расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ипотека кредитларини ажратишга рухсат этилди
    • бу ҳолда фуқаронинг тўлов қобилиятини уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал харажатлари каби маълумотлар ҳисобга олинади
  • банкларга дастлабки бадалга кўра арзонроқ кредит ажратиш имкони берилади
  • қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14% ли имтиёзли кредитлар ажратилади
  • пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш, ҳар битта қават учун алоҳида кредит олиш ҳуқуқи берилди
    • ҳозирги ҳолатда факат уй томи ёпилгач гаровга кўйишга рухсат берилади
  • давлат томонидан ипотека кредитлари қисман қайта молиялаштирилади
  • субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди
    • агар фуқаро 4 ойда субсидия сертификатидан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин
  • 2025 йил 1 январга қадар юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда ноль ставкали божхона божи қўлланилади

Ёшларга уй-жой қуриш учун кредитлар ажратилади

2021 йил 12 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган янги турмуш қурган ёшларнинг якка тартибдаги хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратиш тартиби тўғрисидаги 637-сон низом тасдиқланди.

Унга кўра:

  • 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган
  • биринчи марта турмуш қурган ёшларнинг алоҳида тоифаларига
  • бозор ставкасида асосида
  • мижоз хоҳишига кўра 6 ой имтиёзли давр билан
  • 20 йилгача муддатда
  • бир қарз олувчига 33 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда

кредитлар банклар томонидан қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик шартларида, «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари кафиллиги асосида гаровсиз кредитлар ажратилади. Бунда кафиллик тўловлари мавжуд эмас.

Бунда якка тартибда қурилаятган хонадонда қўшимча қурилаётган уй-жой қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бошланғич бадали тўланиши керак

Кредит суммаси қарз олувчининг пластик картасига ёки пудрат ташкилотининг ҳисобварағига ўтказиб берилади

Кредит қарздорлигини 3 ой ичида сўндириш имкони бўлмаган тақдирда, қарздорликлар кафиллик ташкилотлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилган.

Уй-жой сотиб олиш субсидия ажратилиш тартиби бўйича барча саволларга жавоб

Ипотека олиш бўйича ipoteka-bozori.uz сайти ишга туширилди

«OrientFinanceBank» автокредит тақдим этади

«OrientFinanceBank» Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автомобиллар (бирламчи бозор) учун автокредит ажратмоқда. Шартлар қуйидагича:

  • Муддати: 48 ой
  • Фоизи:
    • 30% бошланғич тўлов – йиллик 24%
    • 50% бошланғич тўлов – йиллик 22%
  • Микдори: 450 млн. сўмгача.

Керакли ҳужжатлар: ариза, паспорт, даромадлар ҳақида маълумотнома, ҳарид қилинаётган автомобиль учун шартнома.

Кредит ҳисобига сотиб олинаётган автотранспорт воситаси гаровга олингунга қадар кредит таъминоти сифатида кредит суммасининг энг камида 125% ва ундан юқори қийматга эга бўлган ликвид мулк ёки 110% баробарида пул маблағлари депозитга қабул қилинади.

Тўлиқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 (71) 200-88099 рақами орқали олишингиз мумкин.

Ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилмоқда

Ҳукуматнинг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 459-сонли қарорига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредити бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликлари берилмоқда.

Ҳужжатга кўра, кафиллик 2021 йилнинг 1 августидан рўйхатдаги қарз олувчиларга берилади.

Рўйхатга кимлар киритилади?

Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади. Бунинг учун қарз олувчи ариза, шахсий идентификация рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади. Ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига ва удудий давлат солиқ бошқармасига юборилади. Ижобий хулоса чиқарилса, қарз олувчини рўйхатга киритилади.

Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Асакабанкдан қулай автокредит

«Асакабанк» АТБ мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини (Chevrolet, KIA, Volkswagen, Skoda) сотиб олиш учун автокредит ажратмоқда.

  • Бошланғич тўлов: 30% кам бўлмаган ҳолда;
  • Фоиз:
    • 30% ли бошланғич тўлов – йиллик 26%;
    • 40% ли бошланғич тўлов – йиллик 25%;
    • 50% ли бошланғич тўлов – йиллик 24%;
  • Муддати: 4 йилгача;
    • 48 ойга ажратилган кредитлар учун – йиллик 25%.

Автокредит учинчи шахс кафиллигисиз, кредит ҳисобига сотиб олинаётган автотранспорт воситаси гарови асосида ажратилади.  

Керакли ҳужжатлар: қарз олувчининг паспорти, олди-сотди шартномаси.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки 1152 контакт маркази орқали олишингиз мумкин.

Тенгебанкдан фойдаланилган автомобиллар учун автокредит

АТБ Тенгебанк аввал фойдаланилган автомобил харид қилиш учун авктокедитлар тақдим этяпти. Шартлар билан қуйида танишинг.

  • Автомобил тури: муддати 5 йилдан ортиқ бўлмаган ва исталган давлатда ишлаб чиқарилган енгил автомобил;
  • Муддати: 36 ой;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 26,9%;
  • Миқдори: 50 миллион сўмгача;
  • Бошланғич тўлов: автомобиль нархининг 50%.

Таъминот турлари:

  • харид қилинадиган автомобиль;
  • гаров шатномаси расмийлаштирилишидан аввал, кредит суммасининг таъминот миқдорига талаб қилинган суммада кредит тўланмаслик рискининг суъгурта полиси (асосий қарз ва фоизлар);
  • кредитга сотиб олинаётган автомобиль гарови, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган шартда, ҳамда гаров таъминоти талабларига ва гаров расмийлаштиришдаги ҳужжатларга асосан гаров шартномаси расмийлаштириш орқали.

Тўликрок маълумотни банк расмий сайтителеграм канали ёки +998 78 120-97-90 ракамлари оркали олишингиз мумкин.

Автокредит ва сотиб олиш шарти билан ижарага олиш?

Етарли маблағга эга бўлмаган автотранспорт воситасини харид қилмоқчи бўлган истеъмолчи олдида одатда икки йўл туради: тижорат банкларидан қарзга маблағ олиш ёки кейинчалик сотиб олиш шарти билан автотранспорт воситасини ижарага олиш.

Кредит ва автомобилни ижарага олиш шартномалари қандай шартларда тузилади?

Агар кредитлар битта шартнома асосида расмий диллер орқали бирламчи бозордан сотиб олиш учун шарти билан тақдим этилса, кейинчалик сотиб олиш шарти билан автотранспорт воситасини ижарага олиш икки босқичда амалга оширилади: дастлаб бўнак тўлови амалга оширилганлиги тўғрисида шартнома тузилади, сўнгра кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижара шартномаси имзоланади.

Шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, агар ижарага олинаётган автомашина маркаси топилмаса, истеъмолчи хизмат кўрсатаётган корхона томонидан тақдим этиладиган учта вариантдан бирини танлашга мажбур. Агар истеъмолчига таклиф қилинган вариантлар ёқмаса, у пулни қайтариб олишга, фақатгина 40-60 иш куни ўтганидан сўнг ҳақли ҳисобланади. Умуман олганда, корхонанинг сиз хоҳлаган автомашинани қидиришга яна 120 кун, жами 180 кунгача муддат керак бўлади. Яна бир муҳим шарт: дастлаб шартномада таклиф қилинган транспорт воситаси тақдим этилмаса, ижарага берувчи ҳеч қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди.

Биринчи ҳолатда банк билан шартнома тузган истеъмолчи автомашина эгасига айланади, иккинчи ҳолатда истеъмолчи ижарачи ҳисобланади ва автомашинага эгалик ҳуқуқи унга тегишли бўлмайди, устига-устак, корхонадан ҳар ойда транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома расмийлаштирилиши лозим.

Шартнома шартларини бажариш қандай текширилади?

Кредитни банк ҳам, корхона ҳам ижарачи/ижарага берувчи томонидан автотранспорт воситасидан мақсадли фойдаланилаётганлигини текшириш ҳуқуқига эга.

Бироқ кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан автомашинани ижарага олишда, ижарачи ижарага берувчининг биринчи чақириғига биноан автомашинани мониторинг қилиш учун олиб келишга мажбур. Бунда автомашинани олиб келишнинг иложи бўлмаса, ижарага берувчи ижарачига жарима қўллаши ва ҳаттоки тўланган маблағларни қайтармаган ҳолда, шартномани бир томонлама бекор қилиши мумкин.

Бундай ҳолатларда қандай қўшимча харажатлар юзага келиши мумкин?

Иккала ҳолатда ҳам маълум қўшимча харажатлар мавжуд. Мисол учун, банк кредитини олишда суғурта полисини расмийлаштиришингиз керак бўлади. Бўнак тўлови шартномасига биноан эса ижарага олувчи лизинг олиш учун ҳужжатларни йиғиш, тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун транспорт воситаси умумий қийматининг 10% миқдорида бўнак тўлаши лозим.

Бундан ташқари, автомашинани рўйхатдан ўтказиш учун қўшимча харажатларга маълумотнома, техник паспорт, давлат рақам белгиси, техник кўрик, банк воситачилик тўлови киради, улар алоҳида тўланади.

Шартномаларда қандай молиявий санкциялар назарда тутилади?

Автокредит шартномасига кўра, кредитни тўлаш муддати кечиккан ва муддати ўтган қарз юзага келган тақдирда фоиз ставкаси оширилади (ҳар бир банк ўз фоиз ставкасига эга).

Автомашинани кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олиш шартномасига кўра бундай ҳолларда бир нечта санкциялар қўлланилиши кўзда тутилган: ижарага олувчи томонидан ижара ҳақини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаслик учун ҳар бир кечиккан кун ҳисобида санкция, шунингдек автотранспорт воситасини ижарага берувчининг талабига биноан мониторинг қилишга ўз вақтида олиб келмаганлик учун санкциялар.

Шартноманинг яна бир шарти – ижарага олувчи тўловни тўлаш учун ижарага берувчининг олдига келишнинг имкони бўлмаса, тўловни олиш учун юборилган ходимлар хизмат сафари харажатлари ҳам ижарага олувчи ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган. Истеъмолчи белгиланган муддатда тўловни тўламаган, шунингдек автомобилни мониторинга тақдим этмаган тақдирда, навбатдаги «жарима»ни тўлаш тўғрисидаги талабнома берилади. 

Турли хил сабабларга кўра молиявий аҳволи ва тўлов қобилияти ёмонлашган истеъмолчи шартнома шартларини бажара олмаган тақдирда уни нималар кутиши мумкин?

Автокредит бўйича шартнома тузилган тақдирда, банк томонидан гаров сифатида қўйилган мол-мулк (шу жумладан олинган автотранспорт воситаси) сотувга қўйилиб, қарз миқдори қопланади, автомобиль сотилгандан кейин жорий қарз ва автомобиль нархи ўртасидаги фарқ, яъни қолган маблағ истеъмолчига қайтарилади.

Сотиб олиш шарти билан автомашина ижарага олинган тақдирда, транспорт воситаси олиб қўйилади ва истеъмолчига аввал тўлаган пул маблағлари қайтарилмайди.

Турли компаниялар билан (банклар эмас) иш олиб боришда дастлаб ҳеч қандай хавф йўқдек ва аксинча, бунда қулай шартлар тақдим этилгандек туюлиши мумкин. Сиз банкка кредит сўраб мурожаат қилишингиз, унинг берилишини кутишингиз ва юқори фоиз тўлашингиз шарт эмас. Тўловларни 36 ойга (3 йил) тақсимлашнинг ўзи кифоядек. Бироқ, мазкур корхоналар тақдим этаётган шартлар остида сизга кўринмаётган ва пировардида ортиқча маблағ сарфланишига олиб келиши мумкин бўлган бир қатор яширин талаблар мавжудлигини ёдда тутиш лозим. Шу боис истеъмолчи шартнома шартлари, ундаги томонларнинг жавобгарлигини диққат билан ўрганиб чиқиши лозим.


Трастбанкдан микроқарзлар шартлари билан танишинг

“Трастбанк” АТБ давлат муассалари, банк идоралари ходимлари ва жисмоний шахсларга кредитларни таклиф этади.

Агар сиз:

  • мактабгача таълим, бошланғич, ўрта ва олий таълим муассаси ходими;
  • шифокор, тиббий корхоналар ишчиси;
  • банк ходими бўлсангиз қуйидаги шартлар асосида микроқарзларни олишингиз мумкин.
  • Миқдори: 50 млн сўмгача;
  • Муддат: 12 ойга қадар;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 22%.

Шунингдек, Тарстбанк жисмоний шахслар учун ажратиладиган микрокредитлар фоизини пасайтирди.

  • 12 ойга- йиллик 24%.
  • 24 ойга-йиллик 26%.

Онлайн микроқарзни TrustPay иловаси орқали олиш мумкин.

  • Миқдори: 10 млн сўмгача;
  • Муддат: 12 ойга қадар;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 25%.

Керакли ҳужжатлар:

  • қриза;
  • қарз олувчининг паспорт нусхаси;
  • қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти, телеграм канал ёки +998 (78) 140-00-88 ушбу рақам орқали билиб олишингиз мумкин.

Тенге банк «Tenge Drive» акцияси асосида автокредитларни таклиф этади

Қозоғистоннинг Тенге банк миллий банки янги Tenge Drive марказини ташкил этди. Асосчиларнинг маълумотига кўра бу ерда 60 минут мобайнида Chevrolet, KIA и Skoda моделлари автомобили учун кредит расмийлаштириш мумкин.

Шартлар қуйидагича:

Муддати: 48 ой;
Бошланғич тўлов: 20%дан;
Фоиз ставкаси: йиллик 22,5%.

Акция 31 июньга қадар давом этади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • қарз олувчилар паспорти
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади туғрисида маълумотнома
  • автомобиль хариди шартномаси
  • таъминот ҳужжатлари.

Таъминот турлари:

  • харид қилинадиган автомобиль;
  • гаров шатномаси расмийлаштирилишидан аввал, кредит суммасининг таъминот миқдорига талаб қилинган суммада кредит тўланмаслик рискининг суъгурта полиси (асосий қарз ва фоизлар);
  • кредитга сотиб олинаётган автомобиль гарови, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган шартда, ҳамда гаров таъминоти талабларига ва гаров расмийлаштиришдаги ҳужжатларга асосан гаров шартномаси расмийлаштириш орқали.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграмм канали  ва +998 (71) 203-88-99 рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли микрокредитлар ажратилмоқда

Ҳукуматнинг “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 388-сонли қарори билан ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.

Талабгорлар “Микрокредитбанк” ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Кредит шартлари қуйидагича:

  • Миқдори:
    • тадбиркорлик ташаббусига эга ёшлар ва хотин-қизларга 33 млн сўмгача;
    • микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга 225 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.
  • Муддати: 3 йилгача;
  • Имтиёзли давр: 6 ой.

Кредит қарз олувчининг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда берилади.

Ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланган низомга кўра нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича касблар рўйхати (54 та) белгиланди.