15 октябрдан МТТларга электрон навбатлар қайта тикланди

15 октябрдан бошлаб ота-оналар фарзандларини МТТга қабул қилиниши учун электрон навбатга қўйишлари ва йўлланма олишлари мумкин бўлади.

2020 йил 15 октябрдан эътиборан давлат МТТларига қабул учун талабномаларни электрон тарзда юбориш тизими қайта ишга тушди. Тизимга келиб тушган  йўлланмаларга электрон генерация ёрдамида ишлов берилганидан сўнг, қўйидагиларни бажариш лозим:

  • Давлат хизматлари марказидан йўлланмани олиш. Талабномани my.gov.uz портали орқали юборган ота-оналар Давлат хизматлари марказига бориб ўтирмай, йўлланмани принтер орқали босиб чиқаришлари мумкин;
  • йўлланмани 15 кун давомида МТТга тақдим этиб, бола қабулини расмийлаштиришлари талаб этилади. Белгиланган 15 кун ўтгач, йўлланма муддати бекор қилинади;
  • агар МТТдаги мўлжалланган гуруҳ ҳали очилмаган бўлса, ёки эпидемиологик вазият туфайли ота-оналарнинг истаги билан бола уйда қолдирилса, у ҳолда ота-оналар болани масофавий ўқитишга ўтказишга оид ёзма равишда хабарнома тақдим этишлари керак бўлади. Боланинг ўрни сақланади, тўлов олинмайди, дейилади Мактабгача таълим вазирлиги берган хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Пандемия сабабли ММТларга навбатга қўйиш 2020 йил 16 мартдан бери тўхталиб қўйилган эди.

Жамоат транспорт воситаларига ниқоб ва қўлқопсиз йўловчилар киргизилмайди

Маълум бўлишича, 17 октябрь кунидан эътиборан Тошкент шаҳрида жамоат транспорт йўловчиларининг тиббий ниқоб ва қўлқопларда бўлишлари кучли назорат остига олинади.

Ҳаммага маълумки, 15 августда Тошкент метроси бир неча ойлик танаффусдан кейин ўз фаолиятини тиклади. Аммо метродан фойдаланаётган йўловчиларнинг ўз саломатлигига бармоқ орасидан қараши ачинарли ҳолат эканлиги таъкидланди.

Бугунги ҳавфли эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланаётган йўловчилардан нафақат тиббий ниқоб, шу билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиш транпорт воситалари вазирлиги томонидан талаб этилмоқда.

Шу муносабат билан автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи томонидан белгиланган санитарик-гигиеник қоидаларга риоя этишилиши ўрганиб борилади.

19 октябрь кунидан белгиланган қуйидаги карантин талабларга қатьий амал этилиши лозим:

  • Жамоат транспортларида нафақат ниқоб, балки тиббий қўлқоплардан фойдаланиш шарт.
  • Йўловчилар орасида масофа сақланиши таъминланиши лозим.
  • Транспорт воситалари дезинфекцияланган бўлиши керак.

Умумтаълим фанлари учун сертификатлар жорий этилди

Ҳаммага маълумки, чет тилидан CEFR ва IELTS сертификатлари бўлган абитуриенталар олий ўқув юртига кириш имтиҳонларидан озод этилади. Кўплаб талабгорларнинг илтимосига биноан Вазирлар Маҳкамаси умумтаълим фанларига миллий сертификат бериш тизимини жорий этди. Қарорга (№646, 12.10.2020й) мувофиқ, 2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими йўлга қўйилади.

Умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш қуйидаги муддатларда жорий этилади:

  • 2020 йил 1 декабрда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ҳамда математика фанлари бўйича;
  • 2021 йил 1 февралда кимё ва биология фанлари бўйича;
  • 2022-2024 йилларда физика, география ва тарих фанлари бўйича.

Сертификат тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга берилади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб шундай сертификатларга эга бўлган абитуриетлар,сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда, балларга эга бўлишлари мумкин. Балл ҳужжат топширилган олий таълим муассасининг тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан ҳисобланади.

Сертификат бериш учун тузиладиган тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади.

Ариза топшириш ва тест синовидан ўтиш жараёни қуйидаги кетма-кетликда бўлади:

  • Талабгор Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтади ва шахсий кабинети орқали керакли ҳужжатларни юклайди
  • Талабгорлар сертификат синовлари учун базовый ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баробаридаги (334 500 сўм) тўловни амалга оширишлари лозим
  • Тест синови бланкаларда ёки компьютер (онлайн платформа)да ўтказилиши мумкин

Ижобий натижага эришган шахслар сертифакитини бир ҳафта мобайнида шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.

ГАЗ компанияси Ўзбекистонда автомобиллар йиғишни бошлайди

РФ Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилишича, Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлариаро иқтисодий ҳамкорлигининг 21-учрашувида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Ҳусусан, ГAЗ гуруҳи томонидан Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги келишувига эришилди. Заводнинг етти тўпламидан айнан қайси моделлар йўлга қўйилиши аниқ бўлмасада, биз улар билан яқиндан танишишимиз мумкин:

  • Газель NEXT.
  • Газель CITY.
  • Газон NEXT.
  • Садко NEXT.
  • Газ 4WD.
  • Газель Бизнес.
  • Соболь Бизнес.

Олдинроқ 2021 йилнинг сентябр ойидан «Группа ГАЗ» Ўзбекистонда автомобилларни йиғишни бошлашни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Биринчи босқичда йилига 3 минг транспорт воситаларини йиғиш, кейинчалик қувватни янада ошириб бориш режалаштириляпти.

Заводнинг ҳамкори ООО «KRANTAS» – республиканинг махсус техника ишлаб чиқариш бўйича энг йирик корхона ҳисобланади.

Бундан ташқари, «Татнефть» томонидан «Биринчи резинотекника заводи» базасида каучук буюмлар ва нефтни қайта ишлаш заводлари учун ускуналар ишлаб чиқаришни, шунингдек 22 та ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратишни режалаштирилаётгани маълум бўлди.

Бу билан Ўзбекистон ва Россия иқсодий ҳамкорлиги чекланиб қолмаслиги, яқин келажакда янги қўшма лойиҳаларнинг йўлга қўйилиши Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников томонидан таъкидланди.

Автокредитлар билан бу ерда танишинг

Автоянгиликлари билан қуйидаги манба орқали танишинг

Чет элдан юбориладиган жўнатмаларнинг энг юқори меъёри 1 000 доллардан 200 долларгача туширилиши мумкин

2020 йил 8 октябрь куни мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибини соддалаштириш мақсадида Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармонга кўра, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги биргаликда:

  • 2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида ажратилган бюджет маблағлари доирасида Тошкент шаҳрида ўтказилган QR коди ёки фискал белгиси асосида онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган совринли ўйинларни ўтказиш экспериментини амалга оширишни кенгайтириш бўйича
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб божхона тўловлари олинмайдиган халқаро курьерлик жўнатмаларида жисмоний шахснинг манзилига келиб тушадиган товарларни республикага олиб киришнинг энг юқори меъёрини, бир календарь чоракда биринчи қабул қилинганда, 1000 AҚШ долларидан 200 AҚШ долларигача тушириш ва брутто оғирлиги 10 килограммдан ошмаслиги бўйича;
  • Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига жисмоний шахслар томонидан республикага товарларни олиб киришнинг максимал меъёрлари ошиб кетганда олинадиган ягона божхона тўлови ставкасини пасайтириш бўйича;
  • Бюджет ташкилотлари томонидан 2021 йил 1 февралдан бошлаб гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, ташкилий техника ва транспорт воситаларининг бутловчи қисмлари давлат харидлари фақат қўшилган қиймат солиғини тўлаш билан амалга оширилиши тўғрисида.
  • Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси давлат харидлари мониторинги асосида Вазирлар Маҳкамасига фақат қўшилган қиймат солиғини тўлаш билан сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар рўйхатини янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритиши белгиланди.

Лойиҳа 23 октбяргача муҳокамада бўлади

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлашга рухсат бериладими?

Юридик ва жисмоний шахсларга валютани қонуний айрбошлашга рухсат бериш масаласи жамоавий мурожаатлар портали томонидан олиб чиқилди. Шикоятчилар бу қуйидаги ноқулайликларни ечишга ёрдам беришини санаб ўтишди:

  • Банкларнинг дам олиш кунлари ҳизмат кўрсатмаслиги;
  • Банклар иш графигининг ноқулайлиги;
  • Карантин қоидалари бузилган ҳолда навбатнинг ҳаддан ортиқ кўплиги;
  • Барча ҳудудларда ҳам банк филиаллари йўқлиги;

Мурожаат этувчилар «иш вақти якунида, яъни тушки соат 4 дан сўнг банкка киришнинг имкони йўқлиги» кабиларни алоҳида такидлашди.

Шу муносабати билан бу савол «Менинг фикрим» порталида кўриб чиқилмоқда. Таклиф 10 000 (ўн минг) та овоз тўпланган ҳолатда муаммо сенат томонидан ўрганилиб чиқилади.

Сиз ҳам порталда ўз фикрингизни билдиринг!

Apple iPhone 12 моделларини намойиш этди

Apple ўзининг иккиинчи кузги онлайн тақдимотида iPhone 12, 64 ГБ хотирали iPhone 12 mini, шунингдек 128 ГБ ва 256 ГБ хотирали, iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max моделларини намойиш этди.

Apple бош директори Лиза Джексонни хабар беришича, iPhone 12 тўплами олдинга моделга нисабатан икки баробар катта бўлиб, экран чидамлилик учун керамика билан мустаҳкамланган. Шунингдек заряднинг тежамкорлигини таъминлаш мақсадида автоматик тазрда 5G дан LTE га ўтиш тизими ўрнатилган.

Бундан ташқари, компания томонидан телефон ва соатни қувватлашга мўлжалланган MagSafe Duo қолип (чехол)ни тақдим қилинди.

Apple стандарт тўпламида энди наушник ва қувват адаптери бўлмаслиги маълум бўлди. Қутидан фақат смартфон ва USB-C Lightning кабели жой олади. Бунга сабаб AirPods – симсиз қулоқчинларнинг тобора оммолашиб бораётгани ва компания томонидан симсиз қувватлаш MagSafe тизими йўлга қуйилганлиги.

Смартфоннинг тўрт рангли кўриниши мавжуд бўлиб, улар графит, кумуш ва олтин рангли телефонлар, шунингдек янги «Тинч океанининг кўк ранги» моделини қарши олишингиз мумкин.

Apple iPhone 12 тўпламининг бошланғич нархлари билан танишинг.

  • Iphone SE – 399$ дан
  • Iphone XR – 499$ дан
  • Iphone 11 – 599$ дан
  • Iphone 12 – 699$ дан
  • Iphone 12 Pro – 999$ дан

Волжский-Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди

Приволжский темир йўлининг матбуот хизмати хабар беришича Россия Федерациясининг ҳудудидан Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш учун Волжский – Тошкент йўналиши бўйича 483/484-сонли поезднинг қўшимча қатновлари тайинланди.

СанаЙўналишСоат
11, 12, 15, 18, 22, 25, 28 – октябрьВолжский – Ташкент21:57 (по Московскому времени)
1, 2 – ноябрьВолжский – Ташкент21:57 (по Московскому времени)

20 вагондан иборат ҳар бир поезд 938 йўловчини ташишга мўлжалланган. Маълум бўлишича, поездлар Россия Федерацияси ҳудудида қўшимча тўхташсиз ҳаракатланади.

Чипта сотиб олиш учун йўловчилар Россия Федерациясида фаолият кўрсатаётган темир йўл кассаларига мурожаат қилишлари ва Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этишлари керак бўлади.

Шунингдек, чипталарни Россия темир йўлларининг расмий веб-сайти ёки «РЖД Пассажирам» мобил иловасидан фойдаланган ҳолда расмийлаштириш имкониятлари мавжуд

АО «Узбекистон темир йуллари» сайтида ҳам чипталарни буюртма қилиш имкониятлари мавжуд

Грин карта учун фотосуратга қўйиладиган талаблар

Олдинроқ 6 октябрдан Грин карта дастури бошлангани тўғрисида маълумот бердандик. Аризада жойлаштираётган фотосуратингиз грин карта дастури томонидан қўйилган талабларга мос келиши шарт. Лотереяга дунё бўйлаб минглаб анкеталар келиб тушганлиги сабабли, улар компьютер дастури томонидан текширилади. Шунинг учун кичкина бир хатолик ҳам сизнинг аризангиз рад этилишига олиб келиши мумкин.

Мавзуга оид: хорижий сафар учун паспорт олиш тартиби қандай?

Энди грин карта суратлари талаблари билан яқиндан танишсак:

  • фото электрон ёки рангли санер кўринишида;
  • сурат ҳажми 240 Кб (килобайт), формати JPEG (JPG) шаклида;
  • бошнинг юқори қисмидан соқол ости ёки жағ қисмигача бўлган масофа умумий суратнинг 50% дан 69% гача;
  • кўзларлардан тасвирнинг пастки қисмигача бўлган баландлик фотосуратнинг 56% дан 69% гача бўлиши зарур.
  • 600 пиксел кенглик х 600 пиксел баландликдаги квадрат шаклидаги сурат бўлиши керак;
  • фотосурат фони яхши ёритилган, оқ ёки оч сарғиш рангда бўлиши керак;
  • расм оддий юз ифодасини ва камерага қаратилган кўзларни ифода этиши лозим;
  • фотосуратга оддий кийимда тушиш маслаҳат берилади. Шунингдек, диний кийимдаги расмлар қабул қилинади;
  • кўзойнак, тақинчок ва бош кийимлар ман этилади;

Ҳайдовчилик гувоҳномасидан ёки бошқа расмий ҳужжатлардан сканер қилинган фотосуратлар қабул қилинмайди.

Ҳамма грин-карта ғолиблари ҳам виза ололмаслиги ростми?

Тошкентда иссиқлик таъминоти мавсуми 15 октябрдан бошланади

2020-2021 йил куз-қиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти Тошкент шаҳрида ижтимоий объектларга 15 октябридан, кўп қаватли хонадонларда 17 октябридан берилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтимиз, олдинроқ 2020 йилдан иссиқлик таъминоти ҳисобидаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилганди.