Чет ел фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия ҳудудига киришига таъқиқ қўйилганлигини бир неча усуллар орқали текширишлари мумкин. Қуйида улар ҳақида ўқишингиз мумкин.
1. Таъқиқни РФ Миграция бошқармасининг веб-сайти орқали аниқлаш
Бунда сайт тизими фуқарога Россия Федерациясига киришга рухсат бермаслик учун асослар мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида онлайн маълумот олиш имкониятини беради. Талаб этиладиган маълумотлар:
Исм/Фамилия/Отасининг исми/Туғилган сана
Паспорт серияси/берилган сана/мамлакат/ташкилот
Паспорт тури (хорижий ёки миллий паспорт, биометрик паспорт)
Таъкидлаш лозимки, сайт орқали тақиқ мавжудлиги, шунингдек тақиқ ташаббускори бўлган ҳудуд аниқланиши мумкин. Бошқа маълумотлар, шу жумладан Россия Федерациясига киришни таъқиқлаш асослари кўрсатилмайди.
2. Тақиқни Россия ИИВ Миграция бўлинмасига мурожаат этиш орқали аниқлаш
Истовчилар Миграция бўлимининг худудий ёки марказий бошқармасига мурожаат этиш орқали РФ ҳудудига кириш таъқиқи ва унинг асосларини аниқлашлари мумкин.
Таъқиқ тўғрсидаги маълумот олингандан сўнг, Россия Федерациясидан ташқарида бўлган хориж фуқароси мамлакатга кира олмайди, шунингдек, РФ ҳудудида қонуний равишда бўлган чет эл фуқароси 3 кун ичида чиқиб кетиши керак бўлади, акс ҳолда у депортация қилиниши мумкин.
Жорий йилнинг 20 октябр куни Президент томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун имзоланди (ЎРҚ–642, 20.10.2020 й).
Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди (амалда ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга 26 ҳафта мобайнида тўланади).
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда (амалда МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган);
ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида (амалда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда);
илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида (амалда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида).
Шунингдек, аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:
аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратиш;
ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини шакллантириш;
маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;
иш қидираёган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;
“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;
Аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланиши, турмуш тарзини яхшилаши ва иш билан бандлигини ошириш учун махсус ўқитилади ва микрокредитлар берилади. Бу борада Президентнинг 13.10.2020 йилдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли қарори қабул қилинди.
Унга кўра 2020 йил 15 ноябрдан бошлаб:
Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:
аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади
Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар ва белгиланган талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун ўқитиш харажатларнинг 70% (1 битирувчига 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорида) давлат томонидан компенсация қилинади
юқоридаги курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун “Микрокредитбанк” АТБ томонидан микрокредитлар ажратилади:
махсус сертификат олган микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғрмасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 млн сўмгача миқдорда
бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан кредитлар ажратиш учун «Микрокредитбанк»га 90 млн доллар маблағ ажратилади.
2021 йил давомида:
республиканинг барча туман ва шаҳарларида микромолиявий хизматлар кўрсатиш имкониятини яратувчи банк инфратузилмалари тармоқлари ташкил этилади. Шунингдек «Микрокредитбанк» томонидан Микромолиялаш миллий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади, унинг ўзи операторлик вазифасини бажаради ва унда бошқа кредит ташкилотларининг манфаатдорлик асосида иштирок этишини таъминлайди.
2022 йил 1 июлдан бошлаб:
«Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» ва бошқа оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида давлат мақсадли ресурслари ҳисобидан кредитлар “Микрокредитбанк” АТБ томонидан тегишли ўқув курсларини тамомлаган шахсларга ягона микрокредитлаш дастури асосида ажратилади.
2022 йилдан бошлаб Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади:
2 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади
ННТларнинг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Жамғарма ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4% ставкада қарз маблағлари ажратилади
ННТларга ажратиладиган қарз маблағларининг бир қисми микрокредит ташкилотларига берилади, улар томонидан, ўз навбатида, қарз маблағлари ҳисобидан микроқарзларни кенг аҳоли қатламларига, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга қуйидаги шартларда ажратилади:
қарз олувчи ННТларнинг молиявий саводхонликни ошириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурлари талабларига мос келиши лозим;
тадбиркорлик ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 млн сўмдан ошмаган миқдорда қарз ажратилади.
2020 йил 19 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда бюджет тушумларини тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Энг муҳим бўлимлардан бири бу – бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилиниши бўлди. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.
2021 йилда давлат бюджетига қуйидаги тушумлар кутиляпти:
аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қоплаш, унинг ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш орқали акциз солиғидан қўшимча 500 млрд сўм, электр энергияси билан ички бозордаги эҳтиёжни таъминлаш ҳисобига ҚҚСдан 250 млрд сўм даромад хисобидан
Транспорт вазирлиги қатновларни тиклаш, янги маршрутларни очиш орқали бюджетга тушумларни 2019 йилдаги кўрсаткичларга етказиши ҳисобидан
Йиғилишда яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, 53 та идоранинг маълумотлар базасини интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.
2021 йилда ижтимоий соҳага ажратиладиган харажатлар 2020 йилга нисбатан камида 15 фоизга оширилади:
кейинги йилда мактабгача таълим қамрови даражасини 70 фоизга, бунда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказилади
Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади
Мактабларни тезкор интернетга улаш учун биринчи 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтирилади
илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади
Патентнинг ҳақиқийлигини ФМХ сайти ёки Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш орқали текшириш мумкин. Бунинг учун қуйидаги маълумотлар талаб этилади:
Мамлакатимизда карантин қоидалари юмшатилган бўлса-да, батамом бекор қилингани йўқ. Карантин қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ томонидан 2020 йилнинг 17 октябрдан Республикамизда биринчи марта Фарғона вилоятида жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилди.
Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ушбу баённома эса, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.
Бир куннинг ўзидаёқ, яъни 17 октябрь куни ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар шахслар аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг! Карантин қоидаларига амал қилинг!
Кўпчилигимизни хориж фуқаролари Россида қанча патент тўлаши кераклиги қизиқтиради. Шунинг учун патентни қандай ҳисоблаш мумкинлиги тўғрисидаги уч босқичли тизим билан яқиндан танишиб олсак.
Энг аввало, патент асосида солиқ кодексида белгиланган қиймат ётади. Беш йилдан буён у 1200 рубльни ташкил қилади.
Иккинчи босқичда асосий қийматга Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан бутун мамлакат учун бир хил этиб белгиланадиган дефлятор коэффициенти кўпайтирилиши лозим бўлади.
Дефлятор коэффициентининг вазифаси инфляциянинг асосий қийматга таъсирини зарарсизлантириш бўлиб, у 2020 йил учун – 1.81 ни ташкил этади.
Шундан сўнг, минтақавий ҳокимият органлари томонидан патентнинг якуний нархини ташкил этувчи минтақавий коэффициентлар белгиланади.
Патентнинг сўнгги қийматини ҳисоблаш қуйидаги тарзда кечади (Санкт-Петербург мисолида): дефлятор коэффициенти (1.810) ва асосий қиймат (1 200 рубль) кўпайтмасига (2 172.6 рубль) Санк-Петербург минтақавий ҳокимияти томонидан белгиланган 1,83858 кўпайтирилади. Натижада, Санк-Петербургда хориж ишчилари меҳнат патенти – 3 993 рубльни ташкил этади.
Минтақалар бўйича 2020 йил учун патент нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин:
Кадастр хизматларини кўрасатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига кўра тартибга солинади. Қуйида кадаст хизматларининг кўрсатиш муддатлари ва улар учун унидириладиган давлат божлари билан танишишингиз мумкин:
№
Хизмат тури
Зарур ҳужжатлар
Муддати
Тўлов
1
Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот бериш
Сўровнома
3 иш куни
БҲМнинг 3% (аризада кўрсатилган шахсларнинг ҳар бирига нисбатан)
2
Кўчмас мулк оьъектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (Турар)
Сўровнома;Ижара шартномасининг асл нусхаси
1 иш куни
БҲМнинг 1,25 баравари
3
Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш
Сўровнома;Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ғуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишув асл нусхаси
1 иш куни
БҲМнинг 1,25 баравари
4
Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш
Сўровнома;Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат
а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича: кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача; якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача. б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича: умумий майдони 100 км.м гача – 5 иш кунигача; умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м гача – 7 иш кунигача; умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м гача – 10 иш кунигача; умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м гача – 15 иш кунигача; умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача – 20 иш кунигача; умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ – 25 иш кунигача; ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигча
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июльдаги 186-сон қарорида белгиланган кўчмас мулк тоифаси ва майдонига қараб тўлов ундирилади.
5
Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (нотурар)
СўровномаИжара шартномасининг асл нусхаси
1 иш куни
БҲМнинг 1,25 баравари
6
Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш
Сўровнома
11 иш куни
БҲМнинг 30 %
7
Турар жой майдони бўйича маълумотнома
Сўровнома
5 иш куни
Бепул
8
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
СўровномаКўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат
2 иш куни
БҲМнинг 2 баравари
9
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
СўровномаҚуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим қилинади: -қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси; -нотариал тартибда тасдиқланган бино, иншоотнинг олди-сотди шартномаси; -корхонанинг топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси; -лизинг шартномаси; -бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома; -бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома; -турар жойни бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариал тартибда тасдиқланган рента шартномаси; -хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойни тасарруф этиш ҳуқуқи билан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери; -нотариал тартибда тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эр-хотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома; -кўчмас мулк объектини юридик шахсларнинг устав жамғармасига улуш сифатида бериш шартномаси; -кўчмас мулк обеъктини муассисга унинг улушини қайтариб бериш сифатида шартномаси; -суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этишда кўчмас мулк объектини реализация қилиш бўйича аукцион натижалари ҳақида баённома; -туман (шаҳар) ҳокимининг тураржойни нотураржой тоифасига ўтказишга рухсати; -туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг нотурар жой биносини турар жой тоифасига ўтказишга рухсати; -суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси; -Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома.
14 октябр куни Парламентнинг Қонунчилик палатаси мажлисида Солиқ Кодексига қўшимчалар киритиш лойиҳаси кўриб чиқилди, ҳамда пандемия оқибатида содир бўлган иқтисодий қийинчиликлар сабабли озиқ-овқат нархлари ошишини олдини олиш, баъзи турдаги озиқ-овқат маҳсулоларини қўшимча қиймат солиғидан озод этиш бўйича депутатларнинг киритган таклифи қизғин муҳокама қилинди.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз Telegram’ каналида маълум қилди.
Таклиф қилинаётган лойиҳага асосан 2020 йил 15 октябрдан бошлаб қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши кутилмоқда:
2021 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига шакар ва шакар хом ашёсини олиб кириш, шунингдек уни реализация қилиш айланмалари;
2021 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикасига картошка, ўсимлик ёғи, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти ва бошқалар), ҳайвонларни (қорамол ва парранда) тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш айланмалари.
Депутатларининг таъкидлашича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши куз-қиш мавсумида ушбу маҳсулотлар тақчиллигининг олдини олишга ва ўз навбатида маҳсулотлар нархининг пасайишига хизмат қилади.
Расул Кушербаевнинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланган. Лойиҳани шу ҳафта сўнгида кутилаётган Сенат ялпи мажлисига киритиш режалаштирилган.