Молия вазирлиги : АТ “Халқ банки” ходимлари томонидан  55 млн.сўмлик пенсия ва нафақа пуллари ўзлаштириб юборилди

Молия вазирлиги пенсия ва нафақа пулларини етказиб бериш соҳасидаги назорат тадбирларининг натижалари бўйича маълумот берди. Ҳусусан, банк фаолиятида қуйидаги бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди :


Пенсия ва нафақа пуллари банк ходимлари томонидан ўзлаштирилди.

Банкинг филиалларида 159 нафар пенсионерларнинг 55 млн.сўмлик пенсия ва нафақа пуллари банк ходимлари томонидан ўзлаштирилган бўлса, тўлов ведомостларида имзолари бўлмаган 446 нафар пенсионерларнинг 144,4 млн.сўмлик пенсиялари асоссиз харажатга чиқарилган. Мисол учун, Банкнинг Бойсун туман филиали ғазначиси томонидан 71 нафар фуқароларнинг 2019 йил май ойи пенсиялари егаларига тарқатилмасдан 38 млн.сўм маблағларни ўз еҳтиёжлари учун ишлатиб юборилган. Шу билан бирга, 120 нафар вафот етган ва озодликдан маҳрум етилган фуқароларга 60 млн.сўм тўловлар амалга оширилган ҳамда 642 нафар пенсионерларнинг 314,3 млн.сўмлик пенсия ва нафақалари ишончномаси бўлмаган ҳолда бошқа фуқароларга бериб юборилишига йўл қўйилган.


Ногирон пенсионерлар учун нафақалари етказиб берилмаган

Жамғармадан АТ “Халқ банки”га ётоқда бўлган ногирон пенсионерлар учун нафақаларни етказиб бериш харажатлари қоплаб берилаётган бўлсада, 649 нафар ётоқда бўлган ва юриш имконияти чекланган фуқароларнинг 283,3 млн.сўмлик пенсиялари уйларига олиб бориб берилмаган.Шунингдек, яшаш манзилида бўлмаган ва бошқа ҳудудларга кўчиб кетган фуқароларга 301 млн.сўмлик пенсиялар ўрнатилган тартибга зид равишда тўланган. Бундан ташқари, пенсия ва нафақалар ойнинг 26 санасигача тўлиқ тарқатилиши белгиланган бўлсада АТ “Халқ банки” филиаллари томонидан қарийиб 39 минг нафар фуқароларга 13,5 млрд.сўмлик пенсия ва нафақалар белгиланган муддатидан кечиктирилиб тўланишига йўл қўйилган.


Буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси пуллари ноқонуний сарфланган

Шунингдек, буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Самарқанд вилояти бошқармаси тассарруфидаги туман (шаҳар) бўлимларида пенсия ва нафақаларни тайинланиши ҳамда тўланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида 165 ҳолатда жами 168,6 млн.сўмлик Жамғарма маблағлари ноқонуний сарфланганлиги аниқланди. Жумладан, фуқароларга пенсия тайинланишида уларнинг паспортидаги туғилган йили ўзгартирилиб, пенсия ҳуқуқи пайдо бўлмасдан туриб, пенсия тайинланиши ва тўланиб келиниши натижасида 9 ҳолатда 61,1 млн.сўм миқдорида Жамғарма маблағлари асоссиз сарфланган. Мисол учун, Жамғарманинг Паяриқ туман бўлими томонидан ҳақиқатда 1957 йил 27 декабрда туғилган ва пенсия олиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган фуқаронинг туғилган йилини 1952 йил 27 декабрга ўзгартирилиб, “Пенсия” дастурига киритилиши ва муддатидан 5 йил олдин яъни 2014 йилда пенсия тайинланиши оқибатида 18,8 млн.сўм асоссиз пенсия пули тўлаб келинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти туғрисида”ги Қонунида давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига ега бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган бир турдаги пенсия тайинланиши белгиланган бўлсада, бир вақтнинг ўзида бир фуқарога икки турдаги пенсия ва нафақаларнинг тайинланиб, тўлаб келиниши натижасида 14 ҳолатда 21,2 млн.сўм миқдоридаги Жамғарма маблағлари ноқонуний сарфланган.

Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари масъул ходимлари томонидан фуқароларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларини “Пенсия” дастурига нотўғри киритилиши оқибатида 35 ҳолатда 41,8 млн.сўм миқдоридаги Жамғарма маблағлари асоссиз ортиқча сарфланишига йўл қўйилган. Мисол учун, Жамғарманинг Каттақўрғон туман бўлимида ёшга доир пенсия тайинланишида фуқаронинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларини “Пенсия” дастурига нотўғри киритилиши оқибатида фуқарога 2016-2018 йилларда ва 2019 йилнинг ўтган даврида 8,7 млн.сўм ортиқча пенсия пули тўланган.

Шу билан бирга, корхона ва ташкилотлар томонидан бериладиган маълумотномалардаги иш ҳақларини нотўғри ёзиб берилиши оқибатида 3 ҳолатда 7,8 млн.сўм миқдорида маблағлар ортиқча сарфланганлиги аниқланган. Мисол учун, Жамғарманинг Ургут туман бўлимида фуқарога ёшга доир пенсия тайинланишида, Ургут туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан берилган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномасида фуқаро ишламаган давр учун асоссиз иш ҳақи ёзиб берилганлиги натижасида фуқарога 2 млн.сўм ортиқча пенсия пули тўланганлиги аниқланиб, фуқарога тайинланган ёшга доир пенсия бекор қилинган ва 11 млн.сўм миқдоридаги ноқонуний пенсия тўловларининг олди олинган.

Булардан ташқари, Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимларининг масъул ходимлари томонидан боқувчисини йўқотганлик пенсияси муддати тугагандан ушбу пенсия тўловлари ўз вақтида тўхтатилмаганлиги натижасида 80 ҳолатда 18,8 млн.сўм, боқувчисини йўқотганлик пенсиялари ва 16 ёшгача болаликдан ногиронлик нафақаси тайинланишига асос бўлган фуқаролар вафот етгани ҳолда 21 ҳолатда 8,9 млн.сўм, тайинланган имтиёзли пенсия талабларини асоссиз равишда ўзгартирилиши натижасида 3 ҳолатда 8,9 млн.сўм миқдорида Жамғарма маблағлари ноқонуний сарфланишига йўл қўйилган. Мисол учун, Жамғарманинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан 50 ёшга тўлиши билан имтиёзли равишда пенсия тайинланган фуқарога мазкур Қонуннинг 49-51 моддаларига зид равишда фуқаро 54 ёшга кирганида меҳнат стажи ўзгартирилиб, пенсия миқдори нотўғри оширилиши натижасида 3,5 млн.сўм Жамғарма маблағлари асоссиз сарфланган.

Буджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди.

Чорсу меҳмонхона комплекси яна сотувга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2019 йилдаги 774-сонли қарорига мувофиқ
собиқ Чорсу меҳмонхона комплексини сотувга қўйилди. Бу хақда davaktiv.uz хабар берди

Сотиш шартлари

  • Меҳмонхона комплекси номи: собиқ “Чорсу” меҳмонхона мажмуаси
  • Жойлашган жойи: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани
  • Савдо тури: “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали аукцион савдолар
  • Бошланғич нархи: 1 сўм
  • Инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдори: 25 млн АҚШ доллари
  • қиймати: 1 сўм
  • киритиш муддати: 2 йил
  • Яратиладиган иш ўринлари: 150 та

Аукцион савдоларида қатнашиш тартиби

– аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгор шахсий кабинетини ва шахсий ҳисоб рақамини очиши учун
www.e-auksion.uz сайтидан рўйхатдан ўтиши керак;

– аукцион савдоларда қатнашиш учун талабгор белгиланган инвестиция суммасининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида шахсий кабинетдаги ҳисоб рақамини тўлдириши ва объект учун белгиланган лот рақамига ариза бериши (бунда, савдо ғолиби томонидан шартнома тузилиши рад этилган тақдирда закалат суммаси қайтарилмайди) керак;

– объектни сотиб олиш бўйича ғолиб бўлган инвестор олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар белгиланган тартибда инвестиция миқдорининг камида 10 фоизи (2,5 млн. АҚШ долларига тенг) миқдоридаги маблағни ўзининг хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақами очган ҳолда жойлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (тегишли тижорат банкдан маълумотнома) ҳамда ушбу маблағларни инвестиция киритиш учун фойдаланиш бўйича кафолат хатини тақдим этиши лозим.

Электрон онлайн аукцион муддатлари

Электрон онлайн аукцион савдолари 21.10.2019 йил соат 09:00 да бошланади.

Электрон онлайн аукцион савдоларга аризаларни қабул қилиш аукцион ўтқазиш тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кундан бошланади ва савдо кунидан 1,5 кун олдин 13:00 да тугайди.

Агар аукцион савдолари бўлиб ўтмаган деб топилса, такрорий танлов савдолари ҳар 15 иш кунида бир марта ўтказилади.

Бундан олдироқ, ушбу меҳмонхона комплексида  туркиялик инвестор томонидан «Эски шахар» туризм худуди очилиш режалаштирилган эди. Умумий қиймати $ 33 млн га тенг бўлган проект шу йилниг охирида ишга тушиши керак эди.

Шу йилнинг августида spot.uz инвестор ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармагани ва шу сабабли у билан келишув бекор қилингани эълон қилинган эди.

Ўзбекистонда ипотека кредити шартлари ўзгарди

Фото УзА

Ҳукумат томонидан ипотека кредити шартларига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (784-сон, 18.09.2019 й.) деб хабар берди Huquqiy ahborot канали

Арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 20 йилга берилади

Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача берилаётган эди.

Арзон уй-жой таснифи

Ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Кредит олиш учун юқори ёш чегараси

Бундан ташқари, ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ҳозирга қадар бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган).

Давстатқўм: Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Фото Engineering Explained

Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь-август ойларида автомобил саноатидаги ишлаб чиқариш ҳажмини эълон қилди.

Ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда, 2019 йилнинг январь – август ойларида ўсиш енгил автомобил ишлаб чиқаришда 49.5%, автомобил двигателлари ишлаб чиқариш 53,5  га ошди.

Ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони 172 748 минг дона тенг бўлди. Ўтган йилнинг шу даврида 115 542 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган эди.

Шунингдек, қўмита январь – август ойларида 3 450 та юк автомобиллари, 983 та трактор ишлаб чиқарилгани маълум қилди.

Мобил қурилмаларни IMEI бўйича рўйхатдан ўтказиш 1 ноябргача текин

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Ҳукумат қарори (778-сон, 17.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу хақда Huquqiy Axborot хабар берди.

Рўйхатга олиш 1 ноябргача бепул ,1 декабрдан эса пулли

2019 йил 1 ноябргача – уларни автоматик тарзда мобил алоқа операторлари тармоқларига улаш (активлаштириш) орқали бепул асосда;

2019 йил 1 ноябрдан – жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса пулли асосда рўйхатга олинади.

Тизимнинг фойдаланувчиларга қандай афзалликлар беради

Контрафакт ускуналарни ошкор қилиш . Қурилма IMEI-коди унинг русми ва моделига мувофиқ бўлмаган қурилмалар контрафакт қурилма ҳисобланади

«Қора» рўйҳатдаги қурилмаларни аниқлаш. Қора рўйҳат хусусан ЎзР ИИВ га (ўғирланган ёки йўқотилган қурилмалар бўйича) берилган аризалар асосида ташкил қилинади. 

Ишончли ҳарид.Мобил қурилмаларини сотиб олувчиларга харид қилиш вақтида қурилма ҳақидаги батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида уларни текшириб кўриш имкониятини тақдим этади.

Тизимда рўйҳатдан ўтмаган қурилмаларни аниқлаш. Мобил қурилма ҳарид қилишдан аввал тизимнинг расмий – www.uzimei.uz портали орқали қурилма IMEI кодини текширувдан ўтказишни маслаҳат берамиз

Адолатли рақобат. Контрабанда йўли билан олиб кирилган, контрафакт қурилмалар савдосига чек қўйиш ҳисобига телекоммуникация бозорида соғлом рақобат ўрнатилиши таъминланади.

Профилактика даражасининг ортиши. Тизим мобил қурилмалар билан кузатилаётган ўғриликлар сонини камайтириш билан биргаликда мобил қурилмалар иштирокида содир этилган жиноятлар олдини олиш ва огоҳлантириш имконини беради

IMEI ни текшириш

IMEI рақамини билиш учун телефонингиз орқали *#06# буйруғини теринг, пайдо бўлган IMEI https://uzimei.uz/ сайтидаги махсус жойга киритинг. Текширув ҳизмати мутлақо бепул.

Қўқон шаҳрида саноат ва тадбиркорликни ривожлантиришга 510 миллион доллар ажратиш мўлжалланмоқда

Фото www.skyscrapercity.com

Қўқон шаҳрида саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 510 миллион доллар миқдорида маблағлар жалб этилиши режалаштирилган, дея хабар берди ЎзА

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 63 миллион, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги лойиҳаларга 31 миллион доллар маблағ йўналтирилади. Шаҳарда тадбиркорларга молиявий кўмаклашиш дастури доирасида халқаро молия муассасаларининг 500 миллион долларлик инвестициялари ўзлаштирилади.

Шаҳарда инфратузилма объектларини ривожлантиришга 124 миллион доллар маблағ йўналтирилиши мўлжалланмоқда. Ушбу маблағлар ҳисобидан ичимлик ва оқова сув тармоқлари, иссиқлик тизими, автомобиль йўлларини модернизация қилиш, шунингдек, электр ва газ тармоқларини янгилаш бўйича жами 90 та лойиҳа амалга оширилади.

Уй-жой фондини ривожлантириш учун 220 миллион доллар миқдорида инвестициялар жалб этилиб, 9 қаватли 17 та, 12 қаватли 36 та, 16 қаватли 65 та уй-жой барпо этилади.

Олдинроқ, bankvabiznes.uz Марғилон шаҳрида тадбиркорликни молиявий қўллаб – қувватлаш учун 300 миллион доллар маблағ йўналтирилиши хақида хабар берганди

Марғилон шаҳрида тадбиркорликни молиявий қўллаб – қувватлаш учун 300 миллион доллар маблағ йўналтирилади

Фото www.advantour.com

Президент Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни Фарғона вилоятидаги “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига ташриф буюрди.Бу ерда, дастлаб, Қўқон ва Марғилон шаҳарларини комплекс ривожлантиришга хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Кейинги уч йилда Қўқон ва Марғилонга 1 млрд 354 млн долларлик имтиёзли кредитлар ажратилади

ЎзА хабарига кўра, кейинги уч йилда бу икки шаҳарга халқаро молия институтларининг 1 миллиард 354 миллион долларлик имтиёзли кредитлари йўналтирилиши режалаштирилган. Бу маблағ учта йўналишда – саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, инфратузилма объектларини модернизация қилиш ҳамда кўп қаватли уй-жойлар қуриш соҳаларида ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб – қувватлашга 300 миллион доллар

Марғилон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион доллар маблағ йўналтирилади. Саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларига бериладиган маблағлар шаҳарда янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини янада яхшилаш имконини яратади.

Шахар инфратузилмасини ривожлантириш учун 87,6 миллион доллар, уй-жойлар қурилишига 110 миллион доллар маблағ сарфланади. Яқин йилларда ушбу шаҳарда 9 қаватли 12 та, 12 қаватли 54 та, 16 қаватли 16 та турар-жой барпо этилиб, аҳолининг эҳтиёжи тўлиқ таъминланади.

“Startap-ташаббуслари”га аризалар қабули бошланди

Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари вазирлиги “Startap-ташаббуслари” лойихасининг янги тўртинчи цикли учун аризалар қабул қилишни бошлади.

Дастур ҳақида

“Startap-ташаббуслари” дастури ёшларга ўз инновацион ғоялар ва стартап лойиҳаларини ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалда синаб кўришлари, ўзларининг стартапларини яратишлари ва тадбиркорлик соҳасида билим ва салоҳиятларини ривожлантиришлари учун имкониятлар яратади.

Дастур қатнашчилари нимага эришадилар

Aкселерация дастурида қатнашиш. Лойиҳани ҳаётийлигини тезкор текшириш ва вақт ва ресурсларни тежаш

Билим олиш.Инновацион ғоялар ва стартап лойиҳаларини яратиш ва ривожлантириш услуби ва қуроллари ҳақида билим олиш

Лойихани йўл харитасини тузиш.Жамоангизни кузатиб борадиган бизнес устоз билан лойиҳани амалга ошириш йўл харитасини ишлаб чиқиш

Маҳорат-дастлари ва маслаҳатлар.Семинарларда иштирок етиш ва бозорнинг йетук ментор ва експертларидан маслаҳатлар олиш

Маркетинг ва мижозларни ўрганиш.Лойиҳанинг мақсадли мижозларини аниқлаш, лойиҳанинг қиймат таклифини ва гипотезаларини текширишЛойиҳанинг мақсадли мижозларини аниқлаш, лойиҳанинг қиймат таклифини ва гипотезаларини текшириш

Ҳамкорлик.Лойиҳанинг энг кичик ишчи моделини яратиш, уни синаш ва у ҳақидаги фикрларни тўплаш учун ҳамкорлар ресурларидан фойдаланиш

Инвесторларга тақдим этиш.Дастур якунида финалчилар ўз стартап лойиҳаларини амалга оширишда еришган натижаларни Тақдимот-куни намойиш етиб сармоя жалб қилишлари мумкин

Молиявий кўмак ва мукофотлар.Энг яҳши лойиҳалар қимматли совға ва лойиҳани ривожлантириш учун 50 миллионгача мақсадли беғараз пул маблағи олишлари мумкин

PR кўмак. Лойиҳангизни PR қилишда, сармоя жалб қилиш ва хориж давлатларининг акселерация дастурларида иштирок етишда кўмаклашиш

Кимлар қатнашиши мумкин

Дастурда 16 ёшдан юқори ташаббускор ёшлар, тадбиркорлар, талабалар, олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва тадқиқотчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари иштирок этишга таклиф қилинадилар

Қизлар бошчилик қиладиган жамоалар ёки лойиҳа жамоаси таркибида таъсисчи сифатида иштирок етадиган қизлар жамоалари қатнашсиҳслари рағбатлантирилади

Қатнашчилардан нима талаб этилади

  • Максимал даражада қатнашиш ва барча тадбирларда фаол иштирок этиш
  • Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ жадал ва мустақил меҳнатга тайёрлик
  • Лойиҳангизга нисбатан иштиёқ, фикрлаш еркинлиги ва ижодкорона ёндашиш
  • Натижага етибор қаратиш ва мақсадга еришиш учун тадбиркорона ёндашув
  • Конструктив танқидни қабул қилиш, теранлик ва юқори ички энергия

Танлов мезонлари

Aмалий жиҳатдан бажарилувчанлиги. Лойиҳа жамоаси дастурда қатнашиш мобайнида лойиҳанинг энг кичик ишчи моделини яратишга улгуриши лозим

Муаммони ечилиши.Сизнинг лойиҳангиз яратаётган маҳсулот ёки хизмат мақсадли мижозларнинг муайян муаммоларини ечишга йўналтирилганлиги ва ҳамкор ташкилотларнинг бизнес мақсадларига мос тушишлиги

Технологик жиҳатдан янглиги.Лойиҳа рақобатчиларидан фарқланадиган ноёб инновацион ечимга асосланган бўлиб тушунарли ва жозибадор қиймат таклифига эга бўлиши лозим

Сармояга жозибадорлиги.Сизнинг маҳсулотингиз ёки ечимингиз аҳамиятли бозор қийматига ва катта ўсиш ва оммалашиш истиқболига ега бўлиши лозим

Лойиҳа жамоаси. Лойиҳа жамоаси камида икки кишидан иборат қатъий мақсадга эга, меҳнаткаш, натижага йўналтирилган ва жадал ишлашга тайёр жамоага эга бўлиши лозим

Қандай қатнашиш мумкин

Дастурда иштирок етиш учун инновацион лойиҳа ғоясини шакллантириш ва 2019 йил 6 октябргача ариза топшириш лозим.

Aризани юбориш учун ушбу илова орқали ўтинг ва ариза шаклини ўзбек, рус ёки инглиз тилларида тўлдиринг.

«ISLOHOTLAR VEKTORI» экспертлар кенгаши : ҚҚС cтавкаси 12 % бўлиши керак

Фото istockphoto

“Ислоҳотлар вектори” лойиҳаси эксперт кенгаши ҚҚС ставкасини пасайтириш ва солиқ маъмурчилигини қисқартиришга чақирди. Қуйида тавсиянинг тўлиқ матни келтирилмоқда.

2019 йил 7 сентябрь куни «ISLOHOTLAR VEKTORI» / «ВЕКТОР РЕФОРМ» лойиҳаси Экспертлар кенгашининг йиғилишида қуйидаги қарор қабул қилинди:

“Ислоҳотлар вектори” лойиҳаси эксперт кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони билан бошланган солиқ ислоҳотларини амалга оширишнинг долзарб муаммоларига эътибор бериш муҳим деб ҳисоблайди.

Солиқ ислоҳоти бизнес учун солиқ ва маъмурчилик юкини камайтириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва қонунийлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизимини тубдан қайта қуришга қаратилган. Бироқ, солиқ ислоҳотларининг бир қатор мақсадларига эришилмади, бу эса мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити ва ишбилармонлик фаоллигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Хусусан, солиқ солишнинг умумий ва соддалаштирилган тартиблари ўртасидаги тафовутни камайтириш муаммоси тўлиқ ҳал қилинмади. Натижада, иқтисодиётнинг айрим тармоқларида умумий ва соддалаштирилган тартибдаги корхоналар тенг бўлмаган шароитларда фаолият кўрсатмоқда. Бу умумий тартибдаги корхоналарнинг даромадларини яширишга ва солиқларни тўлашдан қочиш учун ўз бизнесларини кичиклаштиришга ундайди. Ушбу ҳолат солиқ ислоҳотларининг яна бир вазифаси – айланма маблағ (даромад) солиқларининг таъсир доирасини камайтиришга тўсқинлик қилмоқда.

Бизнинг фикримизча, юқоридаги муаммоларнинг асосий сабаблари қуйидагича:

— ҚҚС юқори ставкаси (20%),

— ҚҚС тўлашда индивидуал имтиёзларнинг мавжудлиги ва ҚҚС тўлашдан бир қатор соҳаларнинг озод қилингани,

— ҚҚС ва даромад солиғи маъмурийчилигининг мураккаб тартиблари.

Шуни ҳам инобатга олиш керакки, ҚҚСнинг юқори ставкаси икки солиқ тартиби ўртасидаги солиқ юкидаги тафовутнинг сақланиб қолишининг асосий сабаби эмас, балки маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини пасайтириш омили ҳисобланади: бизнинг минтақавий қўшниларимиз — Қозоғистон ва Қирғизистонда — ҚҚС ставкаси 12%.

Экспертлар кенгаши қуйидагиларни тавсия қилади:

  1. ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 12 фоизгача пасайтириш, шу билан бирга, ҚҚС ва бошқа солиқлар ҳамда божхона тўловлари бўйича имтиёз ва истисноларни бекор қилиш.
  2. Солиқ маъмуриятчилиги харажатларини камайтириш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш, шу жумладан:
  • ҚҚС ва даромад солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини соддалаштириш;
  • Ягона солиқ тўлови (ЯСТ) ва соддалаштирилган ҚҚСнинг алоҳида ставкаларини, хусусан умумий овқатланиш соҳаси учун қайта кўриб чиқиш.

Асос: «Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш ва қўшимча қиймат солиғини қўллаш соҳасини кенгайтириш муаммолари» юзасидан таҳлилий маълумотнома».

Маълумот учун

«ISLOHOTLAR VEKTORI» лойиҳаси 2019 йилнинг август ойида иш бошлаган бўлиб,  Iqtisodiy rivojlanishga ko’maklashish markazi нинг таркибига киради.

«ISLOHOTLAR VEKTORI» / «ВЕКТОР РЕФОРМ» лойиҳасининг миссияси:  Ҳукумат, Бизнес, Экспертлар ҳамжамияти ва Фуқаролик жамияти ўртасида ижтимоий мулоқотни фаоллаштириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни таҳлилий қўллаб-қувватлаш орқали рақобатбардош бозор иқтисодиётини барпо этишга ёрдам беришдан иборат.

Мамлакатнинг етакчи олимлари, иқтисодчилари ва ишбилармонларидан иборат Экспертлар кенгаши «ISLOHOTLAR VEKTORI» лойиҳасининг ақлий маркази ҳисобланади. Лойиҳанинг Экспертлар кенгаши таркиби билан мана бу ерда танишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёев Қўқонда 3 минг АҚШ долларлик электромобил билан танишди

«Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси

Президент Шавкат Мирзиёев «Қўқон» эркин иқтисодий зонасидаги «Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди , деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

«Шаффоф омадли саноат» қўшма корхонаси Фарғона вилоятини 2019-2020 йилларда ривожлантириш бўйича ҳудудий инвестиция дастури доирасида ташкил этилган.

Бу ерда йилига 230 минг дона метан ва 250 минг дона пропан ускуналари, 300 минг дона бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади. 

«Шаффоф омадли саноат» ҚК 2021 йилдан электромобиллар ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда

Президент матбуот хизмати хабарига кўра корхона келгуси йилдан юк ташувчи каралар, 2021 йилдан электромобиллар ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда

Лойиха қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлиб, шундан 24 миллион доллари хорижий инвестициядир. Ушбу маблағлар Хитойнинг Silk Road Company компанияси томонидан киритилади.

Электромобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлади

Ҳисоб-китобларга кўра, юртимизда ишлаб чиқариладиган экологик тоза электромобиллар нархи 3 минг доллар атрофида бўлади. Улар нефть маҳсулотлари чекланган шароитда муҳим аҳамият касб этади.