Телеграм каналимиз

Умумтаълим мактаб директорлари рағбатлантирилади

Таълим тизими ва сифатини ривожлантириш мақсадида энг яхши таълим муассасалари рейтингидан ўрин олган директорлар мукофотлантирилмоқда.

Президентнинг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғисидаги» ПФ-6108-сонли Фармонига биноан мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабати билан, туман ва шаҳар кесимида тузилган рейтингдан биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида (2020 йил 25 декабр ҳолатида 679 330 000 сўм) бир марталик рағбатлантирилади. Ушбу сумма миқдори маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Бундан ташқари, туман ва шаҳар кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган халқ таълими бўлими мудирлари, методистлари ва умумтаълим муассасалари директорларига санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.

“Kundalik” тизими қандай ишлайди?

Телеграм каналимиз