Телеграм каналимиз

Меҳнат мигрантлари харажатларининг бир қисми қопланади

Президентнинг «Хорижга ташкиллаштириладиган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорига мувофиқ уларга ҳуқуқий, ижтимоий ёрдам кўрсатилиб, моддий қўллаб-қувватланади.

Маълумотларга кўра, 2021 йилда атиги 256 нафар фуқаро «World skills» ва Россия Халқлар дўстлиги университетининг сертификатларини олган. Кўплаб мигрантлар касб-ҳунар марказларида ўқиб, сертификат олиш учун маблағга эга эмас. Шу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан 2022 йил 1 сентябрга қадар «Labour migration» дастурий мажмуасининг рўйхатидаги касб-ҳунар ва хорижий тиллар бўйича тайёрлаш малака имтихонларидан ўтган битирувчилар харажатлари компесация қилинади.

Хусусан, мигрантларнинг:

  • хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш (БҲМ 3 баробаригача);
  • йўл транспорт чиптаси (БҲМ 2 баробаригача);
  • ишчи визаларини расмийлаштириш (БҲМ 5 баробаригача) харажатларининг бир қисми давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

2021 йилда малака имтихонлари харажатларини қоплаш учун 20 минг нафар меҳнат мигрантига 14, 6 млрд. сўм компенсация тўланади.

Шунингдек, қарорга кўра:

  • хорижий тил ёки касбга ўқиган фуқароларга транспорт чиптаси учун 490 минг сўм копменсация;
  • 2021 йилда транспорт чиптасини харид қилиш учун 69 минг нафар меҳнат мигрантига 33,6 млрд сўм миқдорида компенсация тўланади.

Хорижга кетаётган мигрантларнинг атиги 9% ривожланган давлатларга ишлашга кетади. Бунга сабаб ушбу давлатларга ишчи виза олиш қиммат. Шу сабабдан ривожланган давлатларга ишга кетаётган «Ишчи виза»ни расмийлаштириш учун 1 млн. 200 минг сўм миқдорила компенсация тўланади.

Бундан ташқари, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан 52 млрд. сўм ажратилади.

Россияда ишлашни истаганлар учун 1000 ортиқ бўш ўринлар

Энди Россияда узоқ вақт фаолият юритиш учун мигрантлар ягона электрон ҳужжатга эга бўлишлари керак

Телеграм каналимиз