Халқ банкидан бизнес режа ва имтиёзли кредит

Халқ банки тиббий ниқобларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш учун имтиёзли шартлар асосида кредит ва тайёр бизнес режа тақдим этяпти.

Кредит мақсади: тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни ташкил этиш
Кредит суммаси: 160 млн сўмгача
Муддати: 3 йил
Имтиёзли давр: 6 ойгача

Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539 сонли қарорига асосан Халқ банкида бир неча турдаги кичик бизнес ташкил қилиш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар билан бу ерда танишинг.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин

«Ҳар бир оила – тадбиркор дастури» бўйича ажратиладиган кредит шартлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777 сонли «Ҳар бир оила -тадбиркор дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан Халқ банки ҳунармандчилик ташкил қилиш учун қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредитлар ажратади:

Кредит мақсади: қарорда кўрсатилган мақсадлар (оилавий тадбиркорлик, касаначилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар)
Кредитлаш субъекти: жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари

Муддати: 36 ойгача
Имтиёзли давр: 6 ойгача
Кредит фоизи: йиллик 16%

Кредит суммаси:

  • тадбиркорларга – 1000 БҲМгача (223 000 000 сўмгача)
  • жисмоний шахларга – 150 БҲМгача (33 450 000 сўмгача)

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

Жисмоний шахслар учун:

  • ариза
  • паспорт нусхаси
  • шаҳар ва туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хулосаси
  • ҳудудлар сектор раҳбарлари ва МФЙ томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома
  • товар (мол) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалари

Юридик шахслар учун:

  • ариза
  • таъсис ҳужжатлари
  • бизнес режа
  • таъминотга тегишли ҳужжатлар
  • товар(мол) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалари
  • шаҳар ва туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хулосаси
  • кредит ажратилиши юзасидан вилоят ишчи гуруҳ хулосаси

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин

Халқ банки «Ёшлар – келажагимиз» дастури бўйича кредит ажратади

Халқ банки ««Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466 сонли фармонига асосан қуйидаги шартлар асосида кредитлар ажратади:

Кредитлаш субъекти: тадбиркорлик субъектлари
Кредит мақсади: фармонга кўрсатилган мақсадлар учун ()
Муддати: 60 ойгача
Имтиёзли давр: 12 ойгача
Кредит фоизи: йиллик 16%

Кредит суммаси: фармонга асосан ҳудудларлар бўйича шаклллантирилган манзилли рўйхат асосида

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • ариза
  • таъсис ҳужжатлари
  • бизнес режа
  • таъминотга тегишли ҳужжатлар
  • шаҳар ва туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хулосаси
  • товар (мол) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалари

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин

Халк банкидан ҳунармандчилик учун имтиёзли кредит билан танишинг

«Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-табдирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539 сонли қарорига асосан Халқ банки ҳунармандчилик ташкил қилиш учун қуйидаги шартлар асосида имтиёзли кредитлар ажратади:

Кредит мақсади: ҳунарманчиликнинг ташкил қилиш учун (34 та йўналиш)
Кредитлаш субъекти: якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ)
Кредит суммаси: 250 БҲМгача (09.09.2020 ҳолатида 55 750 000 сўмгача)
Муддати: 18 ойгача
Имтиёзли давр: 6 ойгача
Кредит фоизи: йиллик 16%

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • паспорт нусхаси
  • Ҳунармандчилик Уюшмасига аъзолик гувоҳномаси
  • бизнес режа
  • таъминотга тегишли ҳужжатлар
  • мол (товар) етказиб берувчилар билан тузилган олди-сотди шартномалар
  • шаҳар ёки туман Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази хусосаси

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин

Халқ банки оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратади

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4498-сонли қарори ижроси доирасида Халқ банки қуйидаги дастурлар бўйича имтиёзли кредитлар ажратилади:

Кредитларлаш шартлари:

фоизи: йиллик 16%
муддати: 18 ойдан 60 ойгача (дастурга қараб)
имтиёзли давр: 6 ойдан – 12 ойгача (дастурга қараб)

Бундан ташқари банк 50 та намунавий бизнес планларни ҳам тақдим этди.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин

Ўтган ҳафтанинг асосий янгиликлари

Байрам кунлари да метро текин бўлади

2020 йил 30 август кунидан Тошкент метрополитени янги йўналишлари ишга тушурилган эди. Транспорт Вазирлиги Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август, 1 ва 2 сентябрь кунлари метродан бепул фойдаланиш мумкинлигини маълум килди.

Қирғизистон чегараларини очмоқда

Kun.uz нашри маълумотига кўра, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Қирзиғистонга чекловларсиз киришлари мумкин. Бунга Кирғизистон махсус комиссиясининг Ўзбекистонни барқарор эпидимеологик давлатлар қаторига қушгани асос бўлган.

Президент лицензилаш бўйича фармон имзолади

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонда бир неча фаолият турлари учун лицензия олиш талаби бекор бўлиши келтирилган. Жумладан:

  • 2021 йил 1 январдан бошлаб
    • 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
    • 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади
    • 17 та лицензия ва 13 та рухсатномалар хабардор қилиш тартибига ўтказилади
    • 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилади
    • 115 та лицензия ва рухсат бериш амалиёти соддалаштирилади
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб
    • кредит бюроларига кредит алмашинувини амалга оширишга рози банклар сони бўйича чеклов бекор қилинади
    • дори-дармон сотувчи юридик шахслар хар бир филиали учун лицензия олмай, филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш орқали расмийлаштирилади
    • алкоголь маҳсулотлари сотувчи дўконлар учун, овқатланиш жойларида алкоголь сотиш ҳуқуқи учун рухсатнома Давлат Солиқ қўмитасини хабардор қилиш тартибига ўтказилади

Хабардор қилиш тартибига ўтказилган йўналиш бўйича фаолият юритятган субъектлар кайта хабардор қилиши шарт эмас

Ёш оилаларга уй-жой ажратиш тартибига ўзгаришлар киритилди

2020 йил 27 август куни “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 521-сон ҳукумат қарорига қабул килинди

Унга кўра ёш оилаларга уй-жойларга:

  • имтиёзли давр 1 йил этиб белгиланди (олдин 3 йил)
  • дастлабки 5 йилда ҳар йили кредит фоизи ставкаси 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади
  • ссуда ва фоизларни қайтармаган ёш оилаларга бир иш кунида нотариус орқали ёзма билдиришнома юборилиш тартиби белгиланди. Талабнома бажарилмаганда, нотариус МИБга ундириш учун ижро хати юборади.

Хамкорбанк RCA хорижий кредит линиясини ишга туширди

Хамкорбанк юридик шахсларга ўз бизнесини кенгайтириш, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзли даврга эга RCA хорижий кредит линиясини таклиф этмоқда

Фоизи: йиллик 8% дан
Микдори: 100 минг – 1 млн АҚШ доллари (Еврода хам олиш мумкин)

Муддати:

  • айланма маблағларни тўлдириш учун – 12 ойгача
  • асосий восита сотиб олиш учун – 12 ойгача

Имтиёзли давр:

  • асосий восита сотиб олиш учун – 6 ойгача
  • айланма маблағларни тўлдириш учун – 3 ойгача

Кредит мақсади:

  • хориждан ускуна сотиб олиш
  • хориждан хом ашёларни сотиб олиш
  • ташқи савдони молиялаштириш⠀

Кредит таъминоти: кредит микдорининг камида 130% микдорида

Тўлиқроқ маълумот учун банк расмий сайти, телеграм канали ёки 0 800 1 200 200 телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEd5qMx0cl16n-TpuQ

E-card – янги электрон пул тизими ишга тушди

Бу хақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хабар берди. Марказий банк томонидан 2020 йил 21 август куни «Inspired» МЖЧ E-card электрон пуллар тизими оператори реестрига сифатида киритилди.

Тўлов ташкилоти лицензиясига эга булган «Inspired» МЖЧ Payme хизмати эгасидир. Универсалбанк хусусий АЖ негизида эмиссия килидаган E-card тизими бугунги кунда учинчи электрон пул хисобланади.

Электрон пул номиБанк эмитентОператорИшга тушган сана
E-cardУниверсал банк«INSPIRED» МЧЖ21.08.2020
Click
 
Агробанк«CLICK» МЧЖ21.08.2020
OsonТуркистон банк«BRIO GROUP» МЧЖ  
16.06.2020 й.
27.08.2020 холатида электрон пуллар руйхати

Электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомаласи Марказий банкнинг 3231-сонли карори билан тартибга солинади

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.

https://t.me/joinchat/AAAAAEd5qMx0cl16n-TpuQ

Валюта олиб чикиш лимитлари узгарди

2020 йил 10 августда Вазирлар Махкамаси Узбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тугрисидаги» конунига тегишли узгартиришлар киритиш тугрисида карор кабул килди.

Унга кура эндиликда жисмоний шахслар кушимча рухсатларсиз чет эл валютасини олиб чикиши ва олиб кириши мумкин булган лимитлар узгарди.

олдинги чекловянги чеклов (2020 йил 1 сенятбрдан бошлаб)
Декларациясиз олиб чикиш мумкин булган микдор2000 АКШ долларигача70 млн сумгача
Декларацияда курсатилиб, олиб чикиш мумкин булган микдор5000 АКШ долларигача100 млн сумгача

2020 йил 11 август холатида бу суммалар тегишли равишда 6800$ ва 9750$ атрофида булади. Банкларда валюта курси билан ушбу хаволада танишишингиз мумкин

Карор 1 сентябрдан кучга киради

Кредит, иктисодиёт янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг

Трастбанкдан бизнесингиз учун 8%ли кредит

Якинда “Трастбанк” Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) билан савдони ривожлантиришга маблағларни жалб қилиш бўйича 8 млн долларлик молиялаштириш линиясига келишув имзолагани тугрисида хабар берилган эди. Эндиликдан тадбиркорлар учун ушбу маблаглар хисобидан кредит линиялари таклифи бериляпти: “Трастбанк” шариат қоидалари асосида Муробаҳа шартномасини тузиш орқали 8 фоизлик устама билан 1 йил муддатгача кредит таклиф қилади.

Муробаҳа шартномаси нима?

  • Муробаҳага олинаётган молнинг нархи нафақат ушбу молнинг таннархи, балки уни олиб келиш билан боғлиқ бошқа бевосита қўшимча харажатларни ҳам инобатга олади
  • Маҳсулотни ишлаб чиқиш ёки олиб келиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги харажатлар (масалан, офис ижараси, маъмурият ёки ходимлар маоши) муробаҳа доирасида олинаётган маҳсулот нархига қўшилмайди
  • Муробаҳа шартномаси тузиб бўлингандан кейин қилинган харажатлар ҳам муробаҳа битими доирасида олинаётган мол нархига қўшилмайди;
  • Шунингдек, муробаҳа шартномаси доирасида олинган мол мижозга тақдим этилгандан кейин (мижоз томонидан) қилинган харажатлар ҳам муробаҳа нархига қўшилмайди
  • манба

Кушимча маълумотларни Трастбанк расмий сайти, банк телегарм канали ва +998 (78) 140-00-88 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.