Agrobank ипотека кредити таклиф этмоқда

«Agrobank» АТБ 18 ёшга тўлган, 50 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига бирламчи ва иккиламчи бозордаги уйларга қулай шартлар асосида ипотека кредити ажратмоқда:

  • Миқдор: уй-жой қийматининг 75% гача (323 млн сўмгача)
  • Фоиз: йилига 18%;
  • Муддат: 20 йилга қадар
  • Бошланғич тўлов: 25%
  • Имтиёзли давр: йўқ

Керакли ҳужжатлар:

  • ариза;
  • қарз олувчиларнинг паспортини нусхаси;
  • қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси;
  • сотиб олинадиган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи (фақатгина иккиламчи уйлар хариди учун);
  • қарз олувчиларнинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари;

Қўшимча талаблар: қарздорларнинг охирги 12 ой мобайнида кредит тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги лозим. Шунингдек, истеъмолчи сўнгги 6 ой давомида ишлаган бўлиши керак.

Ипотекага ажратиладиган кредитлар миқдори қанча?

Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?

Субсидия бериш муддати узайтирилди

Ипотекага ажратиладиган кредитлар миқдори қанча?

2020 йилнинг 7-декабрь кунида Президентнинг “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-6126, 07.12.2020 й.) қабул қилинди.

Мазкур Фармонга биноан хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидагича белгиланди:

  • Тошкент шаҳрида
    Майдони 60 м² гача бўлган квартиралар – 264 млн сўм
    Майдони 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 352 млн сўм миқдорда маблағ ажратилади.
  • Бошқа ҳудудларда 
    Майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм
    Майдони 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 320 млн сўмгача ипотека берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиришларга киритилди:

  • Субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар, тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди.
  • Субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

Банклардаги ипотека кредитлари билан танишинг

Мигрантларга қандай тартибда уй-жой ажратилади?

«Уй-шароитларни яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрсидаги» Вазирлар Маҳкамасининг 39-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил дастури доирасида 3462 кишига имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади. Кредитни расмийлаштириш тартиби қуйидагича кечади.

Энг аввало, ариза берувчи яшаш манзилидаги Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали «Labor migration» дастуридан рўйҳатдан ўтади. Сўнг, доимий яшаш жойи бўйича комиссияга тегишли ҳужжатлар ва сўровнома-аризани тақдим этади.

Комиссия томонидан ариза берувчининг ҳужжатлари ижтимоий мезонлар асосида 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Уй-жойга эҳтиёжмандлик қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида аниқланади:

  • талабгор номида уй-жой йўқлиги;
  • кўпболалик;
  • оила даромади;
  • оилада алоҳида яшаш керак бўлган беморнинг мавжудлиги;
  • уй-жой майдонининг ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги;
  • бошқа мезонлар.

Ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилишлари зарур. Ушбу компания билан шартнома тузган талабгор тижорат банки филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилиши мумкин. Ипотека шартлари:

  • Имтиёзли давр: 1 йил;
  • Фоиз:
    • биринчи 5 йил – фоиз ставкасини 7 фоиздан қайта молиялаштириш даражасида;
    • кейинги даврда – қайта молиялаштириш ставкасида.

Саноат қурилиш банкидан иккиламчи ва бирламчи бозорлар учун ипотека кредитлари

«Саноат қурилиш банки» ўзининг 98 йиллиги муносабати билан мижозларга паст фоизларда ипотека кредитларини ажратишни давом эттиради.

Бирламчи бозор учун таклиф этилаётган кредит шартлари:

Тошкент шахри учун:

  • муддати – 20 йил, имтиёзли даврга эга эмас.;
  • йиллик фоиз ставкаси – 18%;
  • бошланғич тўлов – 20%;
  • миқдори:
    • 2 хонали квартира учун – 264 млнга сўмга қадар;
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 352 млн сўмга қадар.

Бошка шахарлар ва қишлоқ жойларида:

  • муддати – 20 йил;
  • йиллик фоиз ставкаси – 18%;
  • бошланғич тўлов – 10%;
  • миқдори:
    • 2 хонали квартира учун – 240 млнга сўмга қадар;
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 320 млн сўмга қадар.

Иккиламчи бозор учун ипотека кредити шартлари билан қуйида танишинг:

  • муддати – 20 йил, имтиёзли даврга эга эмас.;
  • йиллик фоиз ставкаси – 18%;
  • бошланғич тўлов – 25%.

Талаблар:

  • 18-50 ёш оралиғида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
  • Барча кредит, микроқарз кафилликлари бўйича тўловлари ўртача ойлик даромадининг 70% юкори бўлмаслиги;
  • Бошқа кредитлар тўлови ва мажбуриятлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги.

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • қарз олувчилар паспорти
  • қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
  • дастлабки олди-сотди шартномаси
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар

Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти оркали олишингиз мумкин.

Энг кўп ипотека кредити ажратилган вилоят қайси?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармонига мувофиқ янги тартиб асосида ўтган 9 ой мобайнида 3695 нафар фуқарога умумий қиймати 793,3 млрд сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

Янги тартиб доирасида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари республика бўйлаб:

  • Самарқанд вилояти – 215,8 млрд. сўм;
  • Тошкен шаҳри – 153,7 млрд. сўм;
  • Навоий вилояти – 78,9 млрд. сўм;
  • Фарғона вилояти – 77,4 млрд. сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 70,8 млрд. сўм;
  • Бухоро вилояти – 35,3 млрд. сўм;
  • Андижон вилояти – 31,7 млрд. сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 28,8 млрд. сўм;
  • Хоразм вилояти – 24,7 млрд. сўм;
  • Жиззах вилояти – 19,6 млрд. сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 19,3 млрд. сўм;
  • Наманган вилояти – 16,0 млрд. сўм;
  • Сирдарё вилояти – 11,7 млрд. сўм;
  • Тошкент вилояти – 9,7 млрд. сўм.

Ипотека кредитларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан энг юқори ўсиш кўрсаткичлари кузатилган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри:

  • 2019 йил 9 ойи – 1 240.4;
  • 2020 йил 9 ойи – 2 619,1.

Самарқанд вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 497,0;
  • 2020 йил 9 ойи 625,0.

Сурхондарё вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 329,9;
  • 2020 йил 9 ойи – 422,7.

Жиззах вилояти:

  • 2019 йил 9 ойи – 214,6;
  • 2020 йил 9 ойи – 248,2.

Жорий йилда ажратилган ипотека кредитларининг 4 474,1 млрд сўми “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ҳамда “Ўзшаҳар урилиш инвест” ИК томонидан қурилган уйларни, 1 825,1 млрд сўми бирламчи бозордаги уйларни, 145,0 млрд сўми иккиламчи бозордаги уйларни сотиб олиш учун ажратилган.

Туронбанкдан ипотека кредитлари

Туронбанк Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартиралар хариди учун ипотека кредитларини таклиф этади/

Ипотека кредити шартлари қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида:
    • Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
    • Фоиз: йиллик 19-20%;
    • Муддат: 20 йилга қадар
  • Бошқа шаҳарларда:
    • Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
    • Фоиз: йиллик 18-19%;
    • Муддат: 20 йилга қадар
  • Қишлоқ жойларида:
    • Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
    • Фоиз: йилига 17-18%;
    • Муддат: 20 йилга қадар.

Уй-жойларнинг қиймати қуйидаги жадвал асосида квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати асосида белгиланади.

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
  • қарз олувчилар паспорти;
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • автомобиль хариди шартномаси;
  • кредит таъминотига тегишли хужжатлар.

Қўшимча талаблар: ипотека кредити 18 ёшдан катта ва 50 ёшдан ошмаган, мунтазам иш-жойига эга шахсларга ажратилади. Шунингдек талабгорнинг кредит тарихи ўрганиб чиқилиб, муддати ўтган қарздорлиги мавжуд потенциал қаздорларнинг аризалари инкор этилади.

Кредитлар Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Аҳолига кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш” ҳужжатига кўра ажратилади.

Тенгебанк иккиламчи бозорга ипотека кредитларини ажратяпти

“Тенгебанк” АТБ томонидан иккиламчи бозордаги кўп қаватли уйлар учун хариди учун ипотека кредитлари берилятганини эълон қилди. Кредитлар қуйидаги шартлар асосидата ажратилади:

Муддати: 10 йилгача, имтиёзли даврга эга эмас
Бошлангич тўлов: 35%
Фоизи: йиллик 23%

Сотиб олинган кўчмас мулк гаров сифатида қабул қилиниб, суғурта полиси тузилади. Гаровни рўйхатдан ўтқазиш ва уни суғурталаш учун сарфланган харажатлар қарз олувчи томонидан қопланади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • қарз олувчилар паспорти
  • қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
  • дастлабки олди-сотди шартномаси
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар

Фойдаланувчи томонидан тўлиқ ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг ариза 7 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграмм канали  ва +998 (71) 203-88-99 рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Асакабанкдан ипотека кредити шартлари билан танишинг

«Асакабанк» АТБ АТБ паст фоизларда жисмоний шахсларга бирламчи бозордан банк кредит маблағлари ҳисобига қурилган турар жой сотиб олиш учун қуйидаги шартлар асосида ипотека кредити тақдим этилмоқда:

Фоизи:

  • Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида – йиллик 16%
  • Бошқа минтақаларда – 17%

Муддати: 20 йилгача, тўловлар аннуитет усулида сўндирилади
Бошлангич тўлов:⠀турар жой қийматининг 10%дан бошлаб

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки 1152 контакт маркази орқали олишингиз мумкин.

Ипотекабанкдан «Осон ипотека» кредити билан танишинг

«Ипотекабанк» АТИБ жисмоний шахсларга бирламчи бозордан кўп қаватли биноларда уй-жой сотиб олиш учун қуйидаги шартлар асосида ипотека кредити бўйича акция эълон қилди:

Фоизи:

  • Тошкент шаҳрида – йиллик 18%
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Республикамизнинг бошқа шаҳарларида – йиллик 17%

Муддати: 20 йилгача, тўловлар аннуитет усулида сўндирилади

Бошлангич тўлов:

  • Тошкент шаҳри ва вилоятлар шаҳарлари учун – 20%
  • қишлоқ жойлари учун – 10%

Кредит миқдори:

  • Тошкент шаҳрида:
    • 2 хонали квартиралар учун – 264 млн сўмгача
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 352 млн сўмгача
  • бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларида:
    • 2 хонали квартиралар учун – 240 млн сўмгача
    • 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун – 320 млн сўмгача

Акция 1 ноябргача давом этади

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 (78) 150-11-22 ёки 1233 контакт маркази орқали оркали олишингиз мумкин.

Аҳолига якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредитлари берилади.Хозирча тажриба тариқасида.

Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” 576-сон қарорни қабул қилди. Бу хақда Норма хабар берди

Ҳужжатни қабул қилиш мақсади Президентнинг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонини амалга ошириш, шунингдек ипотека кредити ажратишни соддалаштириш  ҳисобланади.

Ҳужжатга асосан, Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманларида «Ипотека-банк» АТИБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБлар томонидан аҳолига ипотека кредитлари ажратишда тажриба тариқасида:

  • мижознинг танловига кўра, хўжалик усулида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш учун ипотека кредити қарз олувчининг банк пластик карточкасига босқичма-босқич ўтказиш йўли билан ажратилишига;
  • қурилиш даври учун 6 ой имтиёзли давр белгиланишига;
  • кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;
  • кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;
  • якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10%и миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилди.
  • қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга олишга:
    • даромадлари тўғрисида камида охирги 3 ой учун иш жойидан берилган маълумотномалар;
    • иш берувчи томонидан берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар;
    • пенсия тўловлари;
    • фоизлар;
    • дивидендлар;
    • мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар;
    • халқаро пул ўтказмалари тизими орқали келиб тушган маблағлар;
    • қонунчиликда тақиқланмаган бошқа даромадлар;
  • кредитнинг мақсадли ишлатилишини банк ва қарз олувчи ўртасида дастлаб имзоланган уй-жой қурилишини бажариш режа-жадвали асосида бажарилган ишлар сифатида қабул қилишга;
  • кредит ажратиш учун якка тартибдаги уй-жойларнинг тегишли лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда асосий турдаги қурилиш материаллари қиймати асос сифатида қабул қилинишига;
  • якка тартибдаги уй-жойларнинг молиявий смета ҳисоб-китобининг 10%и миқдорида бошланғич бадал сифатида қарз олувчининг маблағлари, мавжуд қурилиш материаллари, ишчи кучи ва бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қабул қилинишига рухсат берилди.

«Ипотека-банк» АТИБ ва «Қишлоқ қурилиш банк» АТБга мазкур механизмдан келиб чиққан ҳолда, ўзининг ички низомларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилди.