Тенгебанкдан ипотека кредити ажратиляпти

«Тенгебанк» АТБ Ўзбекистон фуқаролигига эга 21 ёшга кирган жисмоний шахслар учун Тошкент шаҳрида бирламчи бозордан кўп қаватли уйларда турар жой сотиб олиш учун куйидаги шартлар асосида ипотека кредити тақдим этади:

Муддати: 15 йилгача, имтиёзли даврга эга эмас
Бошлангич тўлов: уй-жой нархининг камида 25% миқдорида
Фоизи: йиллик 22%

Тўловлар аннуитет усулида ҳар ойнинг 15 санасигача сўндирилади, олдиндан тўлов учун жарима мавжуд эмас

Қўшимча маълумотлар: сотиб олинаятган уй-жой кредит гарови таъминоти сифатида қабул қилиниб, гаровга суғурта полиси расмийлаштирилади. Ариза 7 кунда кўриб чиқилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • қарз олувчилар паспорти
  • қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
  • дастлабки олди-сотди шартномаси
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар

Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва
+998 (78)
120-97-90 рақамлари оркали олишингиз мумкин.

Миллийбанкдан ипотека кредити шартлари билан танишинг

«Ўзмиллийбанк» АЖ Ўзбекистон фуқаролигига эга 18 ёшга кирган жисмоний шахслар учун уй-жой сотиб олиш учун куйидаги шартлар асосида ипотека кредити линиясини таклиф этади:

Фоизи:

  • Тошкент шаҳрида – йиллик 22%
  • Республиканинг бошқа шаҳарларида – йиллик 18%
  • қишлоқ жойларида – йиллик 18%

Муддати: 20 йилгача

Бошлангич тўлов:

  • шаҳардаги уй-жойлар учун – 20%
  • кишлоқ жойлардаги уй-жойлар учун – 10%.

Тўловлар аннуитет усулида сўндирилади

Қўшимча маълумотлар: имтиёзли давр мавжуд эмас. Cотиб олинаятган уй-жой кредити гарови таъминоти сифатида қабул қилинади.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 78 148-00-10 рақамлари оркали олишингиз мумкин.

Халқ банкидан четда ишлайдиганлар учун «Expat-home» ипотека кредити таклиф қилмоқда

АТБ «Халқ банки» чет давлатида расмий ишлайдиган Узбекистон фуқаролигига эга ёки Ўзбекистонда доимий яшайдиган шахслар учун юртимизда уй-жой сотиб олиш учун «Expat-home» ипотека кредити таклифини қуйидаги шартлар асосида такдим этади:

Муддати: 10 йилгача
Фоизи: йиллик 20%
Микдори: уй-жой нархига кўра белгиланади
Бошлангич тулов: уй-жой нархиниг 25 фоизи микдорида

Ушбу кредит буйича 200.7 млн сум учун кредит нархлари куйидагича булади:

Кредит таъминоти:

  • сотиб олинаятган уй-жой
  • 3-шахс кафиллиги

Талаб этиладиган хужжатлар:

  • кредит олиш учун ариза
  • карз олувчилар паспорти
  • уй-жой олди-сотдиси буйича шартнома

Кушимча талаблар: мехнатга лаёкатлик ва чет элда расмий иш жойига эга булиш

Ариза 3 банк иш куни ичида куриб чикилади

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ва +998 (71) 210-20-02 рақамлари орқали олишингиз мумкин

Ҳамкорбандан ипотека кредити таклифи

«Ҳамкорбанк» АЖ бирламчи бозорда квартираларни сотиб олиш ва уй-жой таъмири учун куйидаги шартлар асосида ипотека кредитини таклиф этади:

Янги уй-жой сотиб олиш ипотека кредити шартлари:
Фоизи: йиллик 17.5%
Муддати: 20 йилгача
Бошланғич тўлов: 25%
Миқдори: хоналар сонига қараб 400 млн сўмгача

Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредити шартлари:
Фоизи: йиллик 16.5%
Муддати: 10 йилгача
Бошланғич тўлов: мавжуд эмас
Миқдори: 80 млн сўмгача

Имтиёзли давр: мавжуд эмас

Тўлиқроқ маълумотни 0 800 1 200 200 рақами, 1256 қисқа рақами, банкнинг расмий сайти ёки телеграм канали орқали олишингиз мумкин.

Қишлоқ қурилиш банкидан 17 фоизли ипотека таклифи

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Президентнинг 2021 йил мартдаги ПФ-6186 сонли Фармонини ижросини амалга ошириш мақсадида бирламчи бозордан уй-жой квартираларни сотиб олиш учун, қуйидаги мувофиқлаштирилган шартлар асосида ипотека кредити тақдим этади:

  • Муддати: 20 йилгача
  • Фоизи: 17%
  • Имтиёзли давр: 6 ой
  • Бошланғич бадал: 15%
  • Кредитнинг максимал микдори:
    • Қишлоқ жойларда
      • уй нархининг 85%игача
      • 238 млн сўмгача
    • Шаҳарларда
      • уй нархининг 85%игача
      • 309.4 млн сўмгача
    • Тошкент шаҳрида
      • уй нархининг 85%игача
      • 339.15 млн сўмгача

Кредит аннуитет ёки дифференциал усулда сўндириши мумкин

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • кредит ажратилишига ариза
  • қарз олувчиларнинг паспортининг (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси
  • қарз олувчиларнинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар
  • бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлигини тасдиқловчи хужжат
  • уй-жой қурган пудрат ташкилоти билан квартирани сотиб олиш тўғрисида тузилган шартнома

Кредит олиш жараёнида қўшимча харажатлар:

  • нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар
  • квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари
  • суғурта қилиш бўйича харажатлар.

Ушбу ипотека кредитига Ипотека субсидияси дастурида доирасида имтиёзга эга бўлиш мумкин

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 78 150-93-39 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?

Субсидия ўзи нима?

Ипотека субсидияси – ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқарога бериладиган маблағлардир.

Янги тартиб асосида уй-жой сотиб олишдаги субсидия масаласига боғлиқ бази саволларга Марказий Банк мутахассиси жавоб берди:

  • Кимларга берилади?
    • кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
  • Қайси турдаги уй-жой учун?
    • бирламчи бозордан сотиб олинадиган уй-жойлар учун
  • Бошланғич бадал учун бериладиган субсидия қанча миқдорда ва қандай кўринишда тақдим этилади?
    • уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида берилади
  • Фоиз учун субсидия қанча миқдорда ва муддатга тақдим этилади?
    • Қишлоқ ва шаҳарларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити учун фоиз тўловларини қоплаш учун 10 фоиздан
    • Тошкент шаҳрида 12 фоиздан ошган қисми учун ҳар ойнинг 25-санасигача берилади
  • Субсидия олиш учун ариза топширган шахс сўровини кўриб чиқиш учун қанча ҳақ тўлаши лозим?
    • уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида маълумотлар истисно тариқасида бепул амалга оширилади.
  • Уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилади?
    • субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади.
    • ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра, 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади
  • Хозирда хорижий давлатда меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб боряпман, уй-жойга этиёжманд оиламиз. Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
    • субсидия олиш тўғрисидаги аризани меҳнат мигрантлари номидан унинг оила аъзолари бериши мумкин
  • Иккиламчи бозордан квартира сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
  • Илгари кредит олган шахслар бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми?
    • Илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда субсидия тўланиши рад этилиши мумкин.
    • потенциал қарз олувчиларга ўрнатилган мувофиқлик мезонларига жавоб берадиган, қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаган, ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаган шахслар янги тартиб асосида ипотека кредитлари олиши мумкин.

Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки сайти ва телеграм каналидаги маълумотлари асосида тайёрланди.

Саноат Курилиш Банкидан ипотека кредити

Саноат Курилиш Банки янги уйлар учун ипотека кредитини такдим этади:

Шартлари:
Тошкент шахри учун:

  • муддати – 20 йил
  • йиллик фоиз ставкаси – 20%
  • бошлангич тулов – 20%

Бошка шахарлар учун:

  • муддати 20 йил
  • йиллик фоиз ставкаси – 19%
  • бошланғич тўлов – 20%

Кишлок жойлари учун:

  • муддати 20 йил
  • йиллик фоиз ставкаси – 19%
  • бошланғич тўлов – 10%

Тулов аннуитет шаклида булиб, имтиёзли даврсиз берилади.

Талаблар:

  • 18-50 ёш оралигида булган Узбекистон Республикаси фукароси
  • Барча кредит, микрокарз, кафилликлари буйича туловлари уртача ойлик даромалининг 70% юкори булмаслиги
  • Бошка кредитлар тулови ва мажбуриятлари буйича муддати утган карздорлиги булмаслиги

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредитни расмийлаштириш учун ариза
  • паспорт
  • карз олувчи(лар)нинг охирги 12 ойликда олинган даромад тугрисида маьлумотнома
  • Пудрат ташкилоти билан тузилган уй-жой сотиб олиш шартномаси
  • уй-жойни фойдаланишга топшириш тугрисида Хоким карори нухсаси

Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Янги тартибдаги ипотека кредитларини қайси банкларда олиш мумкин ?

Марказий банк янги қурилган уйларни сотиб олиш учун янги тартибдаги ипотека кредити тақдим этадиган банклар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан, бирламчи бозордаги кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш истагида бўлган фуқаролар янги тартибга кўра ипотека кредитлари олиш учун ушбу тижорат банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

Миллий Банк
Халқ Банк
Aсака Банк
Ҳамкор Банк
Турон Банк
Ориент Финанс Банк
Саноат Қурилиш Банк
Қишлоқ Қурилиш Банк
Ипотека Банк
Ипак Йўли Банк
Микрокредитбанк
Aлоқабанк
Капиталбанк
Aгробанк

Аввалроқ , 1 апрелдан Тошкент ва Тошкент вилоятида уй сотиб олиш учун доимий прописка талаби бекор қилингани хабар берилганди. Шунингдек, кўчмас мулк сотиб олишда давлат божи ҳам тўланмайди.

Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқаролари ипотека ва автокредитлари олиши мумкин

Хорижда ишловчи Ўзбекистон фуқороларига хам ипотека ва авто кредитлари ажратилади. Бу хақида Халқ банки ўз сайтида хабар берди.

Ипотека кредити

Ипотека кредити хорижий мамлакатларда ишловчи Ўзбекистон фуқароларига бирламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ажратилади.

Кредит 120 ой муддатга, имтиёзли даврсиз ажратилади. Кредитнинг максимал миқдори ИҲБҲМнинг 2 500 баробаригача ( 557 500 000 сўм) деб белгиланган.

Омонат миқдори эса камида 25 фоизи миқдорида тўланади.

Кредитнинг фоиз ставкаси Aктив ва пассивларни бошқариш қўмитасининг қарорига мувофиқ белгиланади.

Автокредит

Кредит Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энгил автомашиналар сотиб олиш учун берилади.

Кредит 36 ой муддатга ва 1 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади. Кредитнинг омонат миқдори автомашинанинг камида 35 фоизи миқдорида тўланади.

Кредитнинг фоиз ставкаси Aктив ва пассивларни бошқариш қўмитасининг қарорига мувофиқ белгиланади.

Аввалроқ, Микрокредитбанк меҳнат мигрантлари учун микроқарз ажратиши хақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда ипотека кредити шартлари ўзгарди

Фото УзА

Ҳукумат томонидан ипотека кредити шартларига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (784-сон, 18.09.2019 й.) деб хабар берди Huquqiy ahborot канали

Арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 20 йилга берилади

Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача берилаётган эди.

Арзон уй-жой таснифи

Ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Кредит олиш учун юқори ёш чегараси

Бундан ташқари, ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ҳозирга қадар бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган).