Президент: ипотека кредити имтиёзли даври 6 ойга узайтирилади

2021 йил 3 мартда Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор ўтказди. Aҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредитлари учун олти ойлик имтиёзли давр жорий этилади.

“Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компаниялари томонидан 12 мингта уй, Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26 минг 500 та квартира, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган 8 мингта хонадон фойдаланишга топширилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тагача, жами 6,5 мингта оилага кредит берилади.

Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш лойиҳа ишлаб чиқилди. Унга кўра 2021 йилдан бошлаб янги тизим кучга киради ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • қишлоқ жойларида уй-жой майдони квадрат метри 4 миллион сўмдан, шаҳарларда 5 миллион сўмдан ошмайди;
  • уйсиз қолган ва қийин шароитларда яшаётган оилалар имтиёзли ижара уйлари билан таъминлаш тизими жорий этилади;
  • давлат субсидиялари асосида туманҳларда ҳокимликлар томонидан уйлар сотиб олинади ва 5 йилгача «ижтимоий ижара» шаклида берилади;
  • қишлоқ жойларда 8,3 минг, шаҳарларда эса 3,5 минг янги уй қурилади.

Ипотека шартлари қуйидагича соддалаштирилади:

  • ипотека кредитлари 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилади. Бошланғич тўлов шаҳарларда 20% дан 15% гача камаяйтирилади;
  • муҳтож оилаларга бошланғич тўловнинг 10% миқдорида субсидия тўланади;
  • 5 йил давомида субсидиялар Тошкентдага 12 фоиз кредитларга, қолган вилоятларга 10 фоиздан ортиқ миқдорда тақдим этилади;
  • имтиёзлар туфайли бошланғич тўлов икки бароварга камаяди.

Давлат томонидан уйлар қурилиши қўллаб-қувватланади:

  • кўп қаватли уйлар фақат массив шаклида қишлоқларда камида 5 қаватгача, шаҳарларда 9 тадан ва ундан ортиқгача қурилади.
  • ер ажратиш, инфратузилма яратиш, кредитлар фоизини пасайтириш орқали хусусий компаниялар томонидан қурилган уйларнинг нархи пасайтиради;
  • уй-жойлар қишлоқ жойларида республика бюджети маблағи ҳисобидан, шаҳарларда маҳаллий ҳисобдан қурилади;
  • уйлар қуриш учун ерлар вилоят ва шаҳар марказлари, ҳамда саноат тармоқлари ҳузуидан ажратилади;
  • мактаблар, боғчалар, поликлиникалар, саноат объектлари бўлган ҳудудларда катта майдонларни яратиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқилади.

Давлат томонидан молиялаштириш кенгайтирилади:

  • субсидияларга муҳтож 23,5 минг оила учун 1 триллион сўм ажратилади;
  • аризаларни танлаш ва субсидияларни тўлаш жараёни автоматлаштирилади;
  • субсидиялар учун аризаларни кўриб чиқиш муддати 20 кундан 7 кунгача қисқартирилади;
  • кам таъминланган оилалар учун ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш механизми жорий этилади.

Бундан ташқари, якка тартибдаги уйларни қуриш учун ипотека кредитлари, шу жумладан кам таъминланган оилалар учун дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун маблағлар ажратилади.

Шунингдек, пандемия пайтида қурилиш компанияларига бериладиган имтиёзлар жорий йил охиригача узайтирилиши маълум қилинди.

Трастбанкдан ипотека кредити шартлари билан танишинг

“Трастбанк” АТБ якка тартибдаги уй-жойларни қуриш, реконструкцияси қилиш, ҳамда кўп қаватли квартира ёки якка тартибдаги уй-жой харид қилиш учун кредитлар таклиф этмоқда.

Ипотека кредити шартлари қуйидагича:

  • Миқдори: Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараваригача (1 115 000 000 сўм);
  • Муддат: 120 ойга қадар;
  • Имтиёзли давр: 1 йил;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 25%;
  • Бошланғич тўлов: 30 фоиз.

Кредит таъминоти сифатида сотиб олинаётган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдаги хонадон хизмат қилади.

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши ва реконструкциясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • Ариза;
  • Қарз олувчининг паспорт нусхаси;
  • қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар;
  • Якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ер участкасига мижознинг ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;
  • Мижоз номига банк филиалида омонат дафтарчаси нусхаси;
  • Сотиб олинган қурилиш материаллари ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлар қийматининг баҳоланиши бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар;
  • Якка тартибдаги уй-жой қурилиши лойиҳаси нусхаси.

Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп қаватли уйдан квартирани бирламчи уй-жой бозоридан сотиб олиш учун керакли ҳужжатлар:

  • Ариза;
  • Қарз олувчининг паспорт нусхаси;
  • қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар;
  •  Уй-жой олди-сотди шартномаси;
  • Мижоз номига банк филиалида омонат дафтарчаси нусхаси;

Қўшимча талаблар: ипотека кредити 18 ёшдан катта ва 50 ёшдан ошмаган, мунтазам иш-жойига эга шахсларга ажратилади. Шунингдек талабгорнинг кредит тарихи ўрганиб чиқилиб, муддати ўтган қарздорлиги мавжуд потенциал қаздорларнинг аризалари инкор этилади.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти, телеграм канал ёки +998 (78) 140-00-88 ушбу рақам орқали билиб олишингиз мумкин.

Туронбанкдан ипотека кредитлари таклифи

“Туронбанк” АТБ якка тартибдаги уй-жойлар хариди ёки реконструкцияси учун кредитлар ажратмоқда.

Ипотека кредити шартлари қуйидагича:

  • Миқдори:
    • якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки сотиб олиш учун амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 баробаригача;
    • якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш ва кўп квартирали уйдан квартира сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 баробаригача.
  • Муддат: 10 йилга қадар
  • Имтиёзли давр: 1 йил;
  • Фоиз ставкаси:
    • 25% бошланғич тўлов билан – кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага 9% қўшилган ҳолда;
    • 35% бошланғич тўлов билан – 8% қўшилган ҳолда;
    • 50% ва ундан юқори – +7% қўшилган ҳолда.

2021 йил 25 февраль холатида Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси – 14% ни ташкил этади.

Шунингдек фоиз ставкалари билан қуйидаги жадвал орқари кўпроқ билиб олишингиз мумкин:

Бошланғич бадал миқдориХонадон жойлашган қаватФоиз ставкаси
25% дан 35% гача1 ва 2-қаватКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +4% қўшган ҳолда
25% дан 35% гача3-қаватКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +3% қўшган ҳолда
25% дан 35% гача4 ва ундан юқори қаватларКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда
35% дан 50% гача
1,2,3- қаватлар
Кредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +3% қўшган ҳолда
35% дан 50% гача4 ва ундан юқори қаватларКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда
50% ва ундан юқорибарча қаватларКредит ажратилаётган даврда амалда бўлган Марказий банкнинг асосий фоиз ставкага +2% қўшган ҳолда

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • Ариза;
  • қарз олувчининг паспорт нусхаси;
  • қарз олувчининг охирги 12 ой давомидаги доимий даромади ҳақидаги маълумотлар;
  • ипотека кредит мақсадига мос равишда кредит эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;
  • якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда реконструкция қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган лойиҳанинг нусхаси;
  • агар қарз олувчи ёш оила аъзоси ҳисобланса, ваколатли давлат органининг (ФХДЁ) тасдиқловчи маълумотномаси;
  • қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
  • “Туронбанк” АТБда қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамида кредит суммасининг 25%дан кам бўлмаган пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси ва/ ёки қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва /ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси бўйича дастлабки ҳисоб-китоби.
  • Мустақил баҳоловчи томонидан мулкнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича ҳисоботи;
  • «Ёшлар» кўп квартирали уйидаги квартирани сотиб олишни молиялаштириш учун ажратилаётган бўлса, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ёш оилалар учун «Ёшлар» кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси;

Қўшимча талаблар: ипотека кредити 18 ёшдан катта ва 50 ёшдан ошмаган, мунтазам иш-жойига эга шахсларга ажратилади. Шунингдек талабгорнинг кредит тарихи ўрганиб чиқилиб, муддати ўтган қарздорлиги мавжуд потенциал қаздорларнинг аризалари инкор этилади.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки (+998 95) 144-60-00/ (+998 71) 244-38-76 қуйидаги рақамлар орқали билиб олишингиз мумкин.

Миллийбанкдан ипотека кредити шартлари билан танишинг

«Ўзмиллийбанк» АЖ банк томонидан молиялаштирилган кўп қаватли уйлар хариди ва янги тартиб асосида қурилган бирламчи кўп қаватли кватиралар учун қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитларини таклиф этилмоқда:

  • Фоиз ставкаси: йиллик 17%;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошлангич тўлов:
    • Шаҳардаги уй-жойлар учун – 20%;
    • Қишлоқ жойлардаги уй-жойлар учун – 10%;
  • Имтиёзли даврга эга эмас.

Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 40 та хонадонларни сотиб олиш учун:

  • Фоиз ставкаси: йиллик 14%;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошлангич тўлов: 10%;
  • Имтиёзли даврга эга эмас.

Ипотека кредити миқдори ўртача бозор қийматидан келиб чиқган ҳолда белгиланади.

  • 1 ва 2 хонали квартиралар учун – 240 млн. сўмгача;
  • 3,4 ва ундан ортиқ хонали уйлар учун – 320 млн. сўмгача.

Янги тартиб асосида бирламчи уй-жой бозорида кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредити:

  • Фоиз ставкаси:
    • Тошкент шаҳрида: йиллик 19%;
    • Шаҳардаги уй-жойлар учун – йиллик 18%;
    • Қишлоқ жойлардаги уй-жойлар учун – йиллик 18%;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошлангич тўлов:
    • Шаҳардаги уй-жойлар учун – 20%;
    • Қишлоқ жойлардаги уй-жойлар учун – 10%;
  • Имтиёзли даврга эга эмас.

Тошкент шаҳрида ажратиладиган кредит миқдори:

  • 1 ва 2 хонали квартиралар учун – 264 млн. сўмгача;
  • 3,4 ва ундан ортиқ хонали уйлар учун – 352 млн. сўмгача.

«Ўзмиллийбанк» АЖ банкининг ўз ҳисобидан таклиф этилаётган ипотека кредити шартлари қуйидагича:

  • Муддати: 120 ойгача қадар;
  • Имтиёзли давр: 24 ойгача.
  • Фоиз ставкаси:
    • 25% бошланғич бадал тўлаганда йиллик – 24%;
    • 35% бошланғич бадал тўлаганда йиллик – 23%;
    • 40% бошланғич бадал тўлаганда йиллик – 21%.

Тўловлар аннуитет усулида сўндирилади

Қўшимча маълумотлар: Cотиб олинаятган уй-жой кредити гарови таъминоти сифатида қабул қилинади.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ва +998 78 148-00-10 рақамлари оркали олишингиз мумкин.

Саноат қурилиш банкидан ипотека кредити шартлари билан танишинг

«Саноат қурилиш банки» 18 ёшга тўлган жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида ипотека кредитларини таклиф этади:

  • Муддати – 20 йил, аннутит тўлови усулида;
  • Фоиз ставкаси – йилига 18%;
  • Бошланғич тўлов – 25%;
  • Миқдори: 323 млн. сўмга қадар;
  • Имтиёзли даврга эга эмас.

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • қарз олувчилар паспорти
  • қарз олувчиларнинг сўнгги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, СТИР кўрсатилган ҳолда)
  • дастлабки олди-сотди шартномаси
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар

Талаблар:

  • 18-50 ёш оралиғида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
  • турмуш ўртоғи ҳар доим биргаликда қарз олувчи сифатида иштирок этади.
  • қарз олувчиларнинг барча кредит ва кафилликлари бўйича ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаслиги;
  • ойлик тўловлар оилавий даромадга нисбати 50% дан ошмаслиги;
  • оилавий ўртача ойлик даромад 10 млн. сўмдан ошмаслиги;
  • қарз олувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида камида 6 ой давомида доимий даромад эга еканлиги;
  • қарз олувчи ва турмуш ўртоғида ипотека кредити мавжуд эмаслиги;
  • аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.

Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 71 200-43-43 қуйидаги рақам оркали олишингиз мумкин.

Ипотека кредитини ажратиш тартиби ўзгарди

5 -февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 56-сон қарори қабул қилинди.

Бу қарорда ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби белгилди.

Бу Низом қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

  • қишлоқ ва шаҳар жойларида қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
  • Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 1.05.2020 йилга қадар белгиланган тартибда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда.

Қарз олувчилар қуйидаги мезонларига мос бўлиши лозим:

  • 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон фуқароси бўлиши;
  • ипотека кредитини тўлаш учун етарли бўлган даромад манбаига эга бўлиши;
  • аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги ва бошқалар.

Низом қоидалари қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:

  • тижорат банкларининг ўз маблағлари, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда бошқа жалб қилинган маблағлар ҳисобидан жисмоний шахсларга уй-жой (квартира) сотиб олиш, қуриш (қайта қуриш), таъмирлаш учун ипотека кредитлари ажратишга;
  • ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти томонидан белгиланган тартиб ва шартлар, банкларнинг ички сиёсати, шунингдек мазкур ташкилот ва банклар ўртасида тузилган шартномалар асосида унинг маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратишга ва бошқалар. 

Ипотека кредитлари:

  • 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор ставкасида ажратилади;
  • аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади;
  • имтиёзли давр белгиланмайди.

 

Якка тартибда уй-жой қурилиши бўйича чекловлар ўрнатилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг “Якка тартибдаги уй-жой қурилиши соҳасидаги сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда соҳани тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳага мувофиқ якка тартибдаги уй-жой қурилиши бўйича чекловлар киритилади.

Лойиҳага орқали якка тартибда уй-жой қурилишида тартиб ўрнатиш, паст қаватли уй-жойлар ҳудудида ноқонуний равишда кўп қаватли кўп квартирали уй-жойлар қурилишининг олдини олиш, турар жой биноларида конструктив, сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Янги низом қуйидагиларни ўз ичига олди:

  • уй-жой қурувчига қурилиш жараёнини назорат қилиш учун шартнома асосида ихтисослашган ташкилот (юридик шахс)ни ёки махсус сертификатланган техник назоратчи (жисмоний шахс)ни ёллаш ҳуқуқи берилмоқда;
  • қурилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлинмалари зиммасига уй-жой қурилишидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат юклатилмоқда;
  • якка тартибдаги уй-жой қуриш (қайта қуриш) учун лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳуқуқи лицензияланган лойиҳа ташкилотлари билан бир вақтда Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига берилмоқда.

Якка тартибда уй-жой қурилишида конструктив хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги чекловлар киритилмоқда:

  • қурилиш ҳудудий назорат инспекциялари томонидан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойларни қуриш лойиҳалари мажбурий экспертизадан ўтказилади;
  • уй-жой қурувчилар томонидан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қурилиш ташкилоти билан қурилиш пудрати шартномасини тузмасдан қуриш (қайта қуриш) ишларини амалга оширилишига йўл қўйилмаслиги;
  • жисмоний шахслар бўлган уй-жой қурувчилари хўжалик усулида амалга ошириши мумкин бўлган қурилиш иш турлари белгилаб қўйилмоқда.

Ипотека расмийлаштириш тўловлари қанча?

Марказий банк ипотека ставкаси ва асосий ставка ўртасидаги боғлиқликка аниқлик киритди

Марказий банк ипотека ставкаси ва асосий ставка ўртасидаги боғлиқликка аниқлик киритди

Марказий банк ипотека ставкаси шартларига аниқлик киритди. Улар фоиз ставкалари асосий ўзгариб туриши таъкидланди. Aгар базавий ставка тушса, ипотека ставкаси ҳам пасаяди, агар кўтарилса, ўзгаришсиз қолади.

Масалан фуқаро йиллик 18% фоиз ставкаси билан ипотека шартномасини расмийлаштирди ва бу ҳолатда асосий ставка 14% ни ташкил этади. Aгар асосий ставка 13% га тушса, ипотека ставкаси ҳам 1 фоизга камаяди.

Шу муносабат билан, ипотека шартномасини тузишда иш бошқарувчи қуйидагиларга эътибор беришни сўрайди.

  • банк томонидан фоиз ставкаси турининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда қарз тўлаб бориш жадвалини тузиши;
  • асосий ставкани ўзгартирилганда кредит ставкасини ўзгартириш тўғрисидаги шартнома шартларининг аниқлиги;
  • шартномада тегишли банднинг мавжудлиги.

Мижоз қуйидаги шартлар асосида банкка мурожаат қилиши мумкин:

  • янги тартибда тузилган ипотека кредити шартномасида кредит бўйича фоиз ставкасининг ўзгарувчанлиги тўғрисидаги банд мавжуд бўлмаса;
  • агар шартномада фоиз ставкасининг ўзгарувчанлиги назарда тутилган бўлса, лекин банк бунга риоя қилмаса.

Ушбу ҳолатда банк қарз олувчининг шикоятини қондирмаса, мижоз Марказий банкка мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ипотека расмийлаштириш тўловлари қанча?

Ўзбекистон Нотариал палатаси орқали ипотека шартномасини расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар тўплами ва тўловларига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Ипотека шартномаси учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
  • Гаровга қўйилаётган мулкни тасдиқловчи ҳужжат, яъни кадаст йиғма жилди, Давлат солиқ қўмитаси ҳузиридаги кадастр агентлиги ҳудудиий бўлинмасининг маълумотномаси, шартнома, мерос гувоҳномаси ва бошқлар;
  • Асосий мажбурият ҳақидаги шартнома кредит, қарз, олди-сотди ёки бошқа шартнома;
  • Мулк умумий бўлса, улишдошларнинг – эри ёки хотинининг розилиги, никоҳ гувоҳномаси;
  • Ипотека олувчи ва ипотека қўювчининг биргаликдаги мулкни баҳолаш дололатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
  • Агар мулк гаровда турган бўлса, гаровга олувчининг розилиги;
  • Васийликдаги шахс номидан битм тузилса, унда васийлик ва доимийлик органининг розилиги;
  • Ҳусусийлаштирилган квартиралар учун Ўзбекистон Ресбуликаси Давлат активарини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаларидан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида муълумотнома;
  • Агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса, ваколатли орган, кузатив кенгашининг қарори ва буйруғи.
  • Агар битм вакил томондан амалга оширилса – ишончнома.

Қандай тўловлар ундирилади:

  • Давлат божи:
Битим иштирокчилари Шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1000 барваригача БҲМнинг 1000 бараваридан 5000 бараваригача БҲМнинг 5000 баравари ва ундан ортиқ бўлганида
Жисмоний шахслар учун 223 000 сўм334 500 сўм 446 000 сўм
Юридик шахслар учун 446 000 сўм669 000 сўм892 000 сўм
  • Герб йиғими – 22 300 сўм
  • Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури Жисмоний шахслар учунТарафлардан бири юридк шахс бўлганда
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар бир мулк учун)33 450 сўм55 750 сўм
Тушунтиришлар берилганлиги учун 44 600 сўм111 500 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун 66 900 сўм223 000 сўм
МИБ бўйича қарздорилк «Нотарус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)22 300 сўм22 300 сўм
  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун
Хизмат туриТўлов миқдори
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш 1115 сўм
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш 44 600 сўм
Нотариал ҳаракатни идора биносининг ташқарида амалга ошириш 111 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш 11 150 сўм
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш 22 300 сўм

Асака банкдан ипотека кредитлари шартлари билан танишинг

«Asakabank» АЖ бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой хариди ва таъмирлаш учун кредитлар ажратмоқда.

Кредит шартлари билан танишинг:

  • Муддати: 20 йилгача;
  • Фоиз ставкаси:
    • уй-жой сотиб олиш учун: йиллик 18%;
    • якка тартибдаги турар жойни таъмирлаш учун: йиллик 17%;
  • Кредит миқдори:
    • уй-жой сотиб олиш учун: уй-жой нархининг 75 фоизигача (323,0 миллион сўмдан кўп бўлмаган ҳолда);
    • якка тартибдаги турар жой биносини таъмирлаш учун: 80 миллион сўм.

Agrobank ипотека кредити таклиф этмоқда

Керакли ҳужжатлар:

  • ариза;
  • қарз олувчиларнинг паспортини нусхаси;
  • қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси;
  • сотиб олинадиган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи (фақатгина иккиламчи уйлар хариди учун);
  • қарз олувчиларнинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари;

Қўшимча талаблар: қарздорларнинг охирги 12 ой мобайнида кредит тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги лозим. Шунингдек, истеъмолчи сўнгги 6 ой давомида ишлаган бўлиши керак.

Ипотекага ажратиладиган кредитлар миқдори қанча?

Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?

Субсидия бериш муддати узайтирилди.