Ипотека олиш бўйича ipoteka-bozori.uz сайти ишга туширилди

Ўзбекистон Ресупбликаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 майга қадар Молия вазирлиги томонидан аҳолига қулай шаклда қуйидаги маълумотларни тақдим этувчи ипотека бозори веб-порталини ишга тушириши юклатилган эди.

2021 йил 17 июнда Қурилиш вазирлиги вакиллари Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича ipoteka-bozori.uz веб-сайти ишга туширилганлиги ҳақида маълум қилишди. Веб-портал қуйидаги маълмуотларни ўз ичига олади:

Сайт ҳали ҳам синов режимида, шунинг учун сиз бўш саҳифалар ёки носоз ҳаволаларга дуч келишингиз мумкин. Бундан ташқари, ҳозирча сайтга хавфсиз уланиш имкони мавжуд эмас.

Хонадон сотиб олиш ва таъмирлаш учун кредит

Ҳамкорбанк бирламчи ва иккиламчи бозордаги якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш ҳамда уй-жойни таъмирлаш учун ажратиладиган узоқ муддатли ипотека кредити ажратмоқда.

Сотиб олиш учун кредит шартлари билан танишинг:

  • Миқдори: 323 млн. сўмгача;
  • Фоиз: йиллик 18 %;
  • Муддати: 20 йилга қадар;
  • Бошланғич тўлов: 25%;

Таъмирлаш учун кредит шартлари:

  • Миқдори: 80 млн. сўмгача;
  • Фоиз: йиллик 17 %;
  • Муддати: 10 йилга қадар.

Керакли ҳужжатлар:

  • кредитни расмийлаштириш учун ариза
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) паспортининг асл нусхалари;
  • уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисида хабарнома (субсидия олувчилар учун);
  • пудрат ташкилоти билан тузилган уй-жой сотиб олиш бўйича шартнома;
  • қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда-ишланган давр учун) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари.

Тўлиқроқ маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки 800-1-200-200  орқали билиб олишингиз мумкин.

Ипотека банк тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар таклиф этмоқда

Ипотека банк банк бизнесни ривожлантириш учун тадбиркорларга ва ЯТТ эгаларига кредит ажратмоқда. Шартлар қуйидагича

  • Миқдори: 2 миллиард сўмгача;
    • Якка тартибдаги тадбиркорлар учун нақд 300 миллион сўмгача;
  • Муддати:
    • 18 ойгача — айланма капитал учун кредитлар;
    • 36 ойгача — асосий капитал учун кредитлар;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 20% дан.
    • Валютали — йилилик 6% дан (УСД / ЭУР) эквивалентида.

Эслатиб ўтамиз кредитни фақатгина 6 ойлик муддатдан катта бизнесга эга бўлган тадбиркорлар олишлари мумкин

Кредитни қандай мақсадларда олиш мумкин:

  • Техника ёки жиҳоз сотиб олиш учун;
  • Товарлар турини кенгайтириш учун;
  • Хизматлар/божхона протседуралари учун тўловларни амалга ошириш;
  • Мавсумий харидлар учун;
  • Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни сотиб олиш учун;
  • Бошқа дароамдли лойиҳалар учун.

Кредит олиш учун топшириладиган ҳужжатлар: 

  • кредит олувчиларнинг аризаси;
  • паспорт нусхаси;
  • иш жойидан сўнгги 12 ой давомида олинган даромадлар ёки пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома;
  • кредит таъминоти ҳужжатлари.

Туликрок маълумот учун банк сайти ёки +99878 148-40-08 ракамларига мурожаат килишингиз мумкин

Ипотека банкдан онлайн микроқарз таклифи шартлари билан танишинг

Ипотека банк банкнинг «Ipoteka mobile» иловаси орқали онлайн микроқарз олиш қайта йўлга қўйилди.

Кредит шартлари билан танишинг:

  • Миқдори: 24,5 млн.сўмгача;;
  • Муддати: 24 ойга қадар;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 23%.

Кредит олиш учун топшириладиган ҳужжатлар: 

  • кредит олувчиларнинг аризаси;
  • паспорт нусхаси;
  • иш жойидан сўнгги 12 ой давомида олинган даромадлар ёки пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома;
  • кредит таъминоти ҳужжатлари.

Таъминот турлари:

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллиги;
  • банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
  • суғурта ташкилотининг суғурта полиси;
  • бошқа турдаги кўчар ва кўчмас мулк гарови.

Туликрок маълумот учун банк сайти ёки +998 (78) 150-11-22 ракамларига мурожаат килишингиз мумкин

Савдогарбанкдан 9% ли онлайн истеъмол кредити

Савдогарбанк энг қулай шартлар асосида онлайн истеъмол кредитини таклиф этади. Шартлар қуйидагича:

  • Муддати: 3 ойгача;
  • Фоиз ставкаси: 9% (3 ойга);
  • Миқдори: 2 500 000 сўмгача (Ушбу сумма ариза берувчининг даромад даражасига бевосита боғлиқ бўлган лимитнинг максимал миқдори).

Маблағлар Savdogarbank’да очилган пластик картасига ўтказилади. Хизмат фақатгина ушбу картада иш ҳақи тўловларини оладиган Savdogarbankка тегишли Uzcard ёки Humo пластик карталар эгаларига кўрсатилади.

Сарфланган маблағларни Savdogar Mobile иловаси орқали онлайн тарзда бир марталик тўлов билан ёки бутун вақт давомида бир неча қисмга бўлиб сўндириш мумкин.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки қуйидаги рақам +998 71 200 27 00 орқали олишингиз мумкин.

Уй-жой сотиб олиш субсидия ажратилиш тартиби бўйича барча саволларга жавоб

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга уй-жой сотиб олишда субсидиялар тўлаш тартиби тасдиқланган эди.

Ипотека субсидияси соддалаштирилади

Субсидия нима ва улар кимларга берилади?

Субсидия бу фуқароларга ипотека кредитлари асосида янги кўп қаватли уй-жойлардан сотиб олишда улар қийматининг бир қисми давлат бюджетидан тўланадиган маблағ ҳисобланади. Фуқаролар субсидияни олгандан сўнг у қайтариб берилмайдиган, яъни давлат томонидан беғараз ажратилган маблағлар ҳисобланади.

Субсидиялар маблағнинг неча фоизини ташкил этиши мумкин?

Амалдаги тартибга асосан давлат бюджетидан уй-жой қийматининг 10 фоиз қисмида дастлабки бадал кўринишида субсидиялар ажратилади ва қолган 10 фоизини фуқаролар ўзлари мустақил тўлашлари керак бўлади.

Субсидия олиш учун ёш чегараси йўқми?

18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари субсидия олиш бўйича мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ субсидия беришда юқори ёш чегараси қўйилмаган.

Субсидия олиш учун йилнинг исталган вақтида мурожаат қилса бўладими ёки бу борада қандайдир чеклов ўрнатилганми?

Фуқаролар субсидия олиш учун 1 мартдан 1 октябрга қадар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Субсидия олиш истагида бўлган фуқаро ариза бериш жараёнида қандай маълумотларни тақдим этиши керак?

Керакли маълумот ва ҳужжатлар:

  • Ариза берувчининг шахсий ID рақами ва паспорти;
  • Оила аъзолари, ҳамда вояга етмаган фарзандлари ҳақида маълумотлар;
    Никоҳ қайд этилгани ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, агар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса тегишли қарор нусхаси;
  • Доимий яшаш жойининг кадастр рақами ва квартира карточкаси (17-шаклни); Уни ҳудудий ички ишлар органларидан олишлари мумкин. Mygov.uz порталида ҳам мазкур ҳужжатни электрон тартибда олиш йўлга қўйилган
  • ариза берувчи ёки қўшимча ариза берувчининг ойлик даромадлари ҳақидаги маълумотнома.

Уй-жойга муҳтож фуқаролар қандай мезонлар асосида аниқланади? Бу борада талаблар ишлаб чиқилганми?

Ипотека кредитлари асосида субсидия олишда қандай мезонлар белгиланган? Субсидия олиш талабгори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (743 минг 300 сўм) 3,8 бараваридан 9 бараварига (2 млн 600 минг сўмдан 6,5 млн.гача) бўлган миқдорда ойлик даромадга эга бўлиши керак.

Турар жой мақоми, яъни номида турар жой бўлмагани ёки ижарада туриши, бировнинг рухсати билан текин фойдаланиш бўйича бошқа турар жойда яшаши, яъни ариза берувчи номида турар жой бўлмаслиги керак.

Шунингдек,  labor migration дастури бўйича меҳнат мигрантларига ёки оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, қарамоғида етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бор шахсларга, ҳамда, алоҳида ижтимоий оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга ҳам субсидия бўйича балл берилади.

Ариза берувчи ногирон бўлса ёки сурункали оғир касалликларга чалинган ёки сурункали оғир касалликларга чалинган шахсни парвариш қилаётган бўлса ҳам субсидия ажратилади.

Аризалар қайси органлар томонидан ва муддатда кўриб чиқилиши керак?

Аризалар Ягона интерактив давлат хизматлар портали ва давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинганидан сўнг туман ҳокимиятлари, тиббиёт бирлашмалари, туман бандликка кўмаклашиш марказлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман бўлимлари, солиқ органлари ва молия бўлимлари, кадастр органларидан иборат ҳудудий комиссия томонидан кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарорида туман иқтисодиёт ва молия бўлимларига субсидияларнинг мақсадли ва тўғри ажратилиши белгиланган тартибда давлат молиявий назорат органлари, ҳамда Давлат хизматлари агентлиги томонидан назорат қилиб турилади.

Ариза қаноатлантирилганидан сўнг нималар қилинади?

Ариза қаноатлантирилганидан сўнг фуқаролар ҳудуддаги тегишли пудратчи ташкилот тадбиркорлик субъекти билан уй-жой олди-сотдиси тўғрисида шартнома тузишади. Кейин сўровномада белгиланган банкнинг уй-жой олди-сотдиси тўғрисида шартномаси олиб берилгандан сўнг, ипотека шартномаси тузилиб, субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

Аризаси бир марта рад этилган фуқаро келгуси йили ҳам субсидия олиш учун ариза топшира оладими?

Кейинги йили ариза топширишлари мумкин, фақат шу ариза бериш йили давомида қайтадан ариза бера олмайди.

Ўтган йили неча нафар фуқарога субсидия ажратилди? 2021 йилда қанча субсидия берилиши режалаштирилган?

Статистикага кўра, фуқаролардан 43933 та ариза келиб тушган. Булардан қарийб 13 мингтаси ижобий ҳал қилинди. 27533 та аризалар эса ижтимоий мезонларга мос келмагани ёки бошқа асосларга кўра низомда белгиланган рад қилиш асосларига кўра рад қилинган.

2021 йил май ойи ҳолатига кўра, 20 мингдан ортиқ ариза келиб тушган, 10 мингдан ортиғи кўриб чиқиш жараёнида, 8 мингга яқини рад қилинган. 2800 га яқин аризага субсидия бериш тўғрисида хабарнома берилган.

Фуқаро чиндан уй-жойга муҳтож, аммо мезонда унинг ҳолати акс эттирилмаган? Умуман, мана шундай ҳолатларда қандай йўл тутилади?

Шу ҳолатда ойлик даромади бўлмаса ҳам учинчи шахсларнинг розилиги худди гаров таъминоти сифатида бошқа воситаларини ҳам ипотека кредитига субсидия бўйича киритишни таклиф қилади.

Фуқароларнинг таклифларини юқори турувчи идораларга етказасизларми?

Фуқаролардан келиб тушган таклифларни таҳлил қилиб бориб, келиб чиқаётган муаммолар бўйича таклифларни мазкур тартибга бевосита масъул сифатида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бериб боралади.

Фуқаро бошқа ҳудуддан пропискага эга бўлиб туриб, бошқа вилоятдан уй-жой харид қилишида субсидия олиши мумкинми?

Мазкур тартибда фуқароларга субсидия доимий яшаш жойи бўйича ажратилади. Нима учун бундай тартиб йўлга қўйилган? Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари, вилоят ҳокимликлари мавжуд ўзларидаги бор маълумотлардан келиб чиқиб, тегишли маҳаллий бюджетдан субсидия ажратилишига маблағ тақсимлайди. Бутунлай экстерриториал тартибда йўлга қўйиладиган бўлса, Тошкент шаҳри ёки вилоятда бу нарса кўплаб аризалар келиб тушиши оқибатида улар субсидия ажратиб беришни таъминлай олмасликлари мумкин.

oilakredit.uz га қандай ариза юборилади?

Имтиёзли шартларда кредит олишда истеъмолчилар кредит олишнинг тўлиқ жараёнини кузатиб боришга имкон берувчи oilakredit.uz электрон платформасидан фойдаланишлари мумкин.

oilakredit.uz орқали онлайн ариза қандай юборилади?

Асосий саҳифанинг ўнг томонида жойлашган ёки менюлар тўпламидан жой олган кредитга ариза юбориш тугмасини босинг. Экранда 4 қадамдан иборат кредитга ариза юбориш шакли чиқади. Жисмоний шахс сифатида кредитга ариза юбориш кетма-кетлиги қуйидагилардан иборат:

  • Паспорт маълумотлари ва туғилган санани тегишли катакчаларга киритинг;
  • Қонун талаблари доирасида шахсий маълумотларимдан фойдаланишга розилик бераман ва ишлов беришга розилик билдирувчи бандни белгиланг;
  • Кредитни қаердан бериш манзили асосида маълумотларни киритинг. Агар кредит доимий яшаш жойидан олинаётган бўлса, фақатгина маҳаллани танлаш кифоя. Акс ҳолда «бошқа манзил бўйича» тугмасини босиб, вилоят, туман, маҳаллани танлаб, кўча ва уй рақамини киритинг;
  • Мобил телефон рақами ва почта рақамини ҳам киритиш ҳам зарур;
  • Телефон рақамингизга келган тасдиқлаш кодини теринг;
  • Давом этиш тугмачасини босинг.

Кейинги саҳифада танланган ҳудуд бўйича кредитга ариза топширганлар статистикасини кўришимиз мумкин. Энди дастур, фаолият йўналиши ва кредит мақсадини танлаш керак бўлади, шунда соҳага мос тадбиркорлик тавсиявий кўрсатмалари билан танишиб чиқиш имкони яратилади. Навбатда бизнес учун зарур бўлган кредит миқдорини киритинг. Шундан сўнг сертификат маълумотлари қайси дафтарга киритилганлиги бўйича катакчаларни бирма-бир тўлдириб чиқинг. Энг сўнгги босқичда киритилган маълумотлар тўғрилигини тасдиқлаб, юбориш тугмасини босинг.

oilakredit.uz сайтида ариза рақами, юборилган сана, уни кўриб чиқиш бўйича тўлиқ маълумотлар берилади. Бироқ такрорий ариза юбориш имкони йўқ.

Юридик шахс сифатида ариза юбориш тартиби

Юридик шахсларга ёки якка тартибдаги шахсларга кредит юбориш тугмасини босинг. Агар сизнинг ташкилотингиз МЧЖ бўлса тўғридан-тўғри ташкилотингизнинг СТИР рақамини киритиш мумкин. Агар сиз ЯТТ бўлсангиз, «мен якка тартибдаги тадбиркор» катакчасини белгиланг. Тадбиркорлик объектингизнинг маълумотлари тўғри эканлигига амин бўлганингиздан сўнг тасдиқлаш тугмасини босинг. Энди дастурда иштирок этаётган банкдан биттасини танлаш керак бўлади. Телефон рақимингизни киритгандан сўнг тасдиқлаш кодини 5 дақиқа давомида киритинг. Кейинги босқичлар жисмоний шахсларга ариза топшириш тартибида кечади.

Бизнес режа бўлимида тадбиркорлик бўйича режангизни жойлаштириш керак бўлади. Таъминотчи билан тузилган шартномани сайтга юклаб, гаров турини белгиланг. Юбориш тугмасини босишингиз билан аризангиз қабул қилинади.

Алоқабанк автокредитлар дастурларини йўлга қўйди

Aloqabank 22,9 фоиз ставкасидан бошланувчи, 20% ли бошланғич тўлов билан «Тезкор» автокредитлар дастурларини йўлга қўйди.

«Тезкор 1» автокредити шартлари:

  • Муддати: 3 йил;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 24,9%;
  • Бошланғич тўлов: 20%.

«Тезкор 2» автокредити шартлари:

  • Муддати: 3 йил;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 23,9%;
  • Бошланғич тўлов: 36%.

«Тезкор 3» автокредити шартлари:

  • Муддати: 3 йил;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 22,9%;
  • Бошланғич тўлов: 50%.

«Тезкор 4» автокредити шартлари:

  • Муддати: 4 йил;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 25%;
  • Бошланғич тўлов: 30%.

Керакли ҳужжатлар:

  • қарз олувчининг шахсни тасдиқловчи ҳужжати;
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар;
  • 12 ойлик даромад ҳақидаги ва даромад солиғи ушлаб қолинганлиги тўғрисида маълумот, ИНПС кўрсатилган ҳолда;
  • кафил талаб этилганда, ундан ҳам ушбу ҳужжатлар талаб этилади.

«Темир дафтари», «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»да турувчиларга қандай кредитлар ажратилади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшларни дафтар» киритилган шахсларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

«Аёлларга дафтари»га киритилган фуқаролар учун кредит шартлари:

  • Миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача;
  • Фоиз ставкаси: 2022 йил 1 январга қадар Марказий банкнинг асосий ставкаси белгиланади;
  • Муддати: 3 йилгача;
  • Имтиёзли давр: 6 ойга қадар.

Кредитлар Микрокредитбанк, Агробанк ва Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Аёллар дафтари»да ҳисобда турган хотин-қизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатъий навбат асосида ажратилади.

Президентнинг 2020 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига кўра, махсус сертификат олган ёшларга «Микрокредитбанк» томонидан қуйидаги шартлар асосида микрокредитлар ажратилади:

Миқдори:

  • Таъминотсиз – 33 миллион сўмгача;
  • Учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, жамғарма кафиллиги ва бошқа таъминот билан – 225 миллион сўмгача.
  • Фоиз ставкаси: МБнинг асосий ставкасида;
  • Муддати: 3 йилгача;
  • Имтиёзли давр: 6 ойга қадар.

Тижорат банклари томонидан ёшларга балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда фаолиятларини ташкил этиш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратилади.

Kia автомобиллари учун автокредит таклифи

2020 йил октябрь ойида Тошкентдаги Kia дилерлик марказида Kia – К5 ва Seltos автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтган эди. Ўтган йилнинг декабридан бошлаб ушбу моделлар ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилмоқда.

Яқинда қуйидаги банклар билан ҳамкорликда Kia автомобиллари учун автокредитлар таклифи йўлга қўйилди:

  • «Трастбанк»
  • «Равнақ-банк»
  • «Давр банк»
  • «ASIA ALLIANCE BANK»
  • Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ру (Ўзмиллийбанк)
  • «Капиталбанк»
  • «Асака»
  • «Алоқабанк»
  • «Ипак Йули»

Автокредит шартлари:

  • Фоиз ставкаси: йиллик 19%;
  • Бошланғич тўлов: 30%;
  • Муддат: 1 йилдан 4 йилгача.

Kia маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар қатори янги моделлар билан тўлдирилиши кутилмоқда. Янги автомобиллар ҳақидаги маълумотларни Kia расмий сайти орқали билиб олишингиз мумкин.