Транспорт воситаларига давлат рақами белгиларини берганлик учун тўловлар миқдори:

  • Автотранспорт воситалари учун – 334 500 сўм;
  • Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун – 167 250 сўм;
  • Яроқсиз ҳолга келган давлат рақами ўрнига янги рақам берганлик учун –
    • бир жуфт рақам учун – 223 000 сўм;
    • бир дона рақам учун – 111 500 сўм.
  • Йўқотилган рақам ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 3 БАРАВАРИ миқдорида ундрилади –
    • 1 003 500 сўм;
    • 501 750 сўм.

Аукционда сотиладиган рақамлар нархи билан бу ерда танишинг

Туронбанкдан ипотека кредитлари

Туронбанк Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартиралар хариди учун ипотека кредитларини таклиф этади/

Ипотека кредити шартлари қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида:
    • Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
    • Фоиз: йиллик 19-20%;
    • Муддат: 20 йилга қадар
  • Бошқа шаҳарларда:
    • Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
    • Фоиз: йиллик 18-19%;
    • Муддат: 20 йилга қадар
  • Қишлоқ жойларида:
    • Бошланғич тўлов: уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
    • Фоиз: йилига 17-18%;
    • Муддат: 20 йилга қадар.

Уй-жойларнинг қиймати қуйидаги жадвал асосида квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати асосида белгиланади.

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
  • қарз олувчилар паспорти;
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • автомобиль хариди шартномаси;
  • кредит таъминотига тегишли хужжатлар.

Қўшимча талаблар: ипотека кредити 18 ёшдан катта ва 50 ёшдан ошмаган, мунтазам иш-жойига эга шахсларга ажратилади. Шунингдек талабгорнинг кредит тарихи ўрганиб чиқилиб, муддати ўтган қарздорлиги мавжуд потенциал қаздорларнинг аризалари инкор этилади.

Кредитлар Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига мувофиқ Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Аҳолига кўп қаватли уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш” ҳужжатига кўра ажратилади.

1 ноябрдан Саудия Арабистон ҳориж фуқароларига Умра ибодатиги амалга оширишга руҳсат берди

Саудия Арабистон салкам саккиз ойлик танаффусдан сўнг «Умра» ибодатини адо этиш мақсадида сафарга чиқганлар учун ўз эшикларини тўрт босқичли тизимда очишни бошлади. Унга кўра, 4 октябрдан кунига 6 минг нафаргача маҳаллий фуқаролар ва резидентларга ибодат амалларини адо этишга рухсат берилганди. 18 октябрда кунлик чеклов 15 мингга оширилди. Шунинг учун, 1 ноябрдан 60 мингга яқин мусулмонлар «Ҳаж» сафарини амалга ошириши мумкинлиги кутилмоқда.

Okaz газетасининг хабарига кўра, Қирол Абдулазиз номидаги Жидда халқаро аэропорти пандемия шароитада мижозлар ҳафсизлигини таминловчи чора-тадбирларни йўлга қўйди.

1 ноябрдан талабгорлар қуйидаги шартлар асосида Умра ибодатини амалга оширишлари мумкин:

  • Зиёратчининг ёши 18дан 50 ёшга қадар бўлиши зарур;
  • 72 соат ичида олинган ПЗР таҳлили, яьни коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижа;
  • «Умра қилдик» программаси орқали икки Ҳарамга кириш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишларни олдиндан онлайн тарзда буюртма қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат;
  • Зиёратчининг Саудия Арабистон меҳмонҳонасида 3 кунга жойлашганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши керак.

Яқин келажакда Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати эълон қилиниши кутилмоқда.

Hyundai автомобиллари учун акция

«Hyundai Auto Asia» Accent, Creta, Elantra, Tucson, Sonata, Santa Fe маркалари остидаги автомобиллар ҳаридага муддатли тўлов ва лизинг кўришинидаги акцияларни қуйидаги шартлар асосида таклиф этади:

13 ойлик муддатли тўлов шартлари:
  • 50% аванс тўлови билан – бир марталик комиссия 5%
  • 60% олдиндан тўлов билан – бир марталик комиссия 3%
  • 70% олдиндан тўлов билан – бир марталик комиссия 1%

Шунингдек, Mikro Leasing Uzbekistan компанияси ҳамкорлигида ушбу автомобиллар хариди учун лизинглар:

  • бошланғич тўлов – 20%
  • муддати – 36 ойгача

«Узавтосаноат» АЖ транформация қилиниши кутилаяпти

2020 йил 28-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» фармони имзолади. Фармонга биноан ЎзАвтоСаноат АЖ, ЎзбекТелеком АК, Ўзбекистон темир йўллари АЖ каби қатор ташкилотлар транформация қилиниши лозим.

Фармонда 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир кўрсатадиган имтиёзлар ва преференсияларни инвентаризация қилиш ва уларни бекор қилиш тўғрисида қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этиш кераклиги кўрсатилган.

2021 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини жаҳон стандарти форматига (IFRS) келтириш ва халқаро кредит рейтингларини олиш учун тайёрлаш кўрсатилган.

Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган даврга қадар корхонани транформация жараёнини амалга ошириш ва бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ва ушбу корхона фаолиятига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш белгиланганди.

Қуйида фармон билан трансформация қилинадиган ташкилотлар ва трансформация муддатлари билан танишишингиз мумкин:

ТашкилотМуддат
АК «Узбектелеком»2020й
АЖ «Узбeкистон тeмир йўллари»2020й
АЖ «Узмахсусмонтажкурилиш»2020й
АК «Уздонмахсулот»2020й
АЖ «Узбекозиковкатхолдинг»2020й
АЖ «Узавтосаноат»2021й
АЖ «Узагросаноаттеххолдинг»2021й
АЖ «Узагрокимёхимоя»2021й
АЖ «Тошшахартрансхизмат»2021й
АЖ «Узпахтасаноат»2021й
АЖ «Узагросервис»2021й
АЖ «Узкимёсаноат»2021й
«Узбеккино»2021й

Олдинроқ UzAvtoSanoat нинг автомобиль сотувида нархларни оширганлиги маълум бўлганди. Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда ташкилотнинг кўплаб имтиёзларга эгалиги, бу эса рақобат муҳитини яратишда тўсқинлик қилаятгани кенг муҳокама қилинганди. UzAvtoSanoatнинг ушбу рўйхатга киритилгани эса рақобат вужудга келиши ва ўз навбатида улар маҳсулоти сифатни оширишга олиб келиши қувонарли ҳол албатта.

Президент топшириғи: 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифлари оширилмайди!

Жорий йил 26 октябр куни президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини модернизация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоевнинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берган.

Президент 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмасликни бош масала қилиб қўйган ва бу борада “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти олдига бир қатор вазифалар қуйилган.

Йиғилишда энергия тизимини модернизация ва реконструкция қилиш тарифларни ошириб эмас, балки, таннархни пасайтириш орқали амалга оширилиши таъкидланган

Туронбанкнинг онлайн омонатлари билан танишинг

Ҳозирги пандемия шароитида чеки йўқ навбатларнинг ва пул билан мулоқотнинг олдини олиш мақсадида, АТБ «Туронбанк» ўз мижозларига қуйидаги онлайн омонатлар пакетини таклиф этади:

Миллий валютадаги омонатлар:

  • Мобил омонат.
    • Муддати: 3 ойгача
    • Фоизи: йиллик 16%
  • Онлайн омонат.
    • Муддати: 6 ойгача
    • Фоизи: йиллик 16%
  • Орзу онлайн.
    • Муддати: 36 ойгача
    • Фоизи: йиллик 17%
  • Қулай онлайн.
    • Муддати: 18 ойгача
    • Фоизи: йиллик 17%
  • Манфаатли онлайн.
    • Муддати: 12 ойгача
    • Фоизи: йиллик 17%
  • Мукофот онлайн.
    • Муддати: 12 ойгача
    • Фоизи: йиллик 17%
  • Омадли бонус. Акция
    • Муддати: 12 ойгача
    • Фоизи: йиллик 17%

Хорижий валютадаги омонатлар:

  • Stability.
    • Муддати: 30 ойгача
    • Фоизи: йиллик 3%
  • Онлайн хамён.
    • Муддати: 36 ойгача
    • Фоизи: йиллик 4%.

Омонатларни Турон банкнинг MyTuron мобил иловаси орқали расмийлаштирсангиз бўлади

Uzcard онлайн омонатлар учун комиссияларини бекор қиляпти

Uzcard хабар беришича, 2020 йил 1 ноябрдан Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази омонатга онлайн маблағ қўйиш учун банклардан 0,25 фоизни ундирмайди.

2020 йилнинг 1 майдан Uzcard онлайн омонатлар учун банклардан 0,25% коммиссия талаб қилишини эълон қилган эди. Бу хабар мижозлар томонидан норозилик билан қабул қилиниб, омонатга онлайн маблағ қўйиш ҳажмини пасайиб кетишига олиб келди.

Эндиликда, масофавий банк хизматларига эътиборни жалб этиш, шунингдек, аҳолининг бўш пул маблағларини рағбатлантириш мақсадида Uzcard омонатлар учун 0% ли комиссиясини эълон қилади. Бундан ташқари, онлайн омонатлар нақд пул билан камроқ алоқада бўлишни таъминлайди, бу эса ҳозирги пандемия даврида муҳим аҳамиятга эга.

Аниқ бўлишича, Uzcard ва Humo компаниялaри келгусида ҳамкорликда ишлашни режалаштиришaяпти. Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратовнинг таъкидлашича, ҳозирда икки компания амалдаги тўлов воситаларининг ўзаро интеграциясини амалга ошириляпти. Яқинда Uzcard ва Humo тўлов карталари фойдаланувчилари умумий терминаллар, банкоматлар ва хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Саноат Қурилиш Банкдан автокредит акцияси!

АТБ «UzSanoatQurilishBank» банкнинг туғилган куни муносабати билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил машиналар хариди учун қуйидаги шартлар асосида автокредит акциясини эълон қилади:

Муддати: 60 ойгача (автомобиль моделига боғлиқ)
Фоизи:
йиллик 19,8% 
Бошланғич тўлов:
автомобиль нархининг 30% миқдорида

Қўшимча шартлар: автокредит ва автомобил суғурта қилинади. Кредит ижобий кредит тарихига эга 18 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

Акцияда иштирок этаятган автомобиллар

АвтомобильНархи, сўмБошланғич тўловМуддати
Spark (M300M2/GC/A-125)92 821 00030%24
Spark (M-ELEGANT/AT PLUS)94 249 00030%24
Spark (R2-ELEGANT/AT)95 895 00030%24
Spark (R2-COMFORT/AT)82 770 00030%24
Spark (R2-OPTIMUM/AT)86 782 00030%24
Nexia-3 (AV-GX16/AT)106 429 00030%36
Nexia-3 (AV-ELEGANCE/AT)108 785 00030%36
Nexia-3 (AV-ELEGANCE/AT PLUS)109 025 00030%36
Nexia-3 (AV-ELEG-AT/SKD)108 850 00030%36
Tracker MT189 838 00040%48
Tracker AT222 151 00040%48
Malibu 2,0 LT311 124 00040%48
Malibu 1,5 LT278 322 00040%48
Trailblazer398 000 00040%60

Акция 2020 йил 1 ноябргача давом этади

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • қарз олувчилар паспортлари
  • автомобиль хариди шартномаси
  • қарз олувчи даромадлари тўғрисида маълумотнома

Сотиб олинаятган автомобиль гаров таъминоти сифатида қабул қилинади

Тўликрок маълумотни банкнинг расмий сайтителеграм канали ёки +998 (71) 200 43 43 ракамлари орқали олишингиз мумкин.

1 ноябрдан кутилаётган ўзгаришлар билан танишинг

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, 2020 йил 1 ноябридан кучга кириши кутилаётган муҳим ўзгаришлар қуйидагилар:

Онлайн омонатлар учун комиссия бекор қилинади

Uzcard 2020 йил 1 майдан онлайн омонатлар учун киритган 0.25% комиссияни бекор қилади – батафсил

Мобил қурилмалар рўйхатга олинади.

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали 1 ноябрдан бепул, 1 декабрдан эса пуллик асосда рўйхатга олинади.

Ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади

1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

  • юридик шахслар учун — 4 йил;
  • жисмоний шахслар учун — 8 йилни ташкил этади.

Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этаётган фуқароларни тайёрлаш мақсадида «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошади.

         Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 1 ноябрдан 1,1 ва 2021 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига иш ҳақи оширилади.

Сув қудуқларини қазиш учун рухсатнома тегишли идоралар билан келишилгандан кейин берилади

2020 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида сув олиш учун қудуқларни қазишга рухсатнома (аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган қудуқлардан ташқари) Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан мутассадди идоралар билан келишилган ҳолда берилади.

Юқори туристик салоҳиятли фуқаролар йиғинларининг рўйхати тузилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари рўйхатини шакллантиради. Шунингдек, ушбу фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари кўрсатилган тақдирда уларга «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомини беради.