Валюта олиб чикиш лимитлари узгарди

2020 йил 10 августда Вазирлар Махкамаси Узбекистон Республикаси «Валютани тартибга солиш тугрисидаги» конунига тегишли узгартиришлар киритиш тугрисида карор кабул килди.

Унга кура эндиликда жисмоний шахслар кушимча рухсатларсиз чет эл валютасини олиб чикиши ва олиб кириши мумкин булган лимитлар узгарди.

олдинги чекловянги чеклов (2020 йил 1 сенятбрдан бошлаб)
Декларациясиз олиб чикиш мумкин булган микдор2000 АКШ долларигача70 млн сумгача
Декларацияда курсатилиб, олиб чикиш мумкин булган микдор5000 АКШ долларигача100 млн сумгача

2020 йил 11 август холатида бу суммалар тегишли равишда 6800$ ва 9750$ атрофида булади. Банкларда валюта курси билан ушбу хаволада танишишингиз мумкин

Карор 1 сентябрдан кучга киради

Кредит, иктисодиёт янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг

Қудуқ қазиб, томорқа ерларига сув чикариш учун субсидия ажратилади

Президентнинг “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сон қарори асосида 2020 йил 30 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 459-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кура сув таъминоти оғир ҳудудлардаги ахоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга субсидия ажратади.

Субсидия шартлари ва туланадиган сумма куйидагича:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерни фойдаланишга киритиш учун (хар гектарига)
    • харажатларнинг 50 фоизи
    • 50 БҲМ (11 150 000 сум) дан ошмаган микдорда
  • аҳоли томорқа ерини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган вертикал қудуқни бурғyлаш ва ишга туширишга (ҳар бир қудукка)
    • хар метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан
    • 50 БҲМ (11 150 000 сум) дан ошмаган микдорда
  • камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга туширишга
    • харажатларнинг 70 фоизи
    • 120 млн сўмдан ошмаган микдорда

Субсидиялар 2020-2021 йилларда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси, 2022 йилдан бошлаб – Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Бундан ташкари ҳар йили 1 апрель ва 1 авryстга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида бурғyланадиган вертикал суғориш қудуқларининг манзилли дастурини шакллантирилади.

Батафсил маълумот билан Норма.уз сайтида танишишингиз мумкин.

Кредит, иктисодиёт янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг

1 августдан иқтисодиёт ва қонунчиликда нималар ўзгаради?

Онлайн-НКМ, солиқ имтиёзлари, туризм, автомобиль нархлари, УКХ – шу ва бошқа соҳаларда қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида Norma.uz шарҳида батафсил билиб олишингиз мумкин. 

Тушумингиз 5 млрд сўмдан ошдими – онлайн-НКМ ўрнатинг 

2019 йил якунлари бўйича йиллик айланмаси (тушуми) 5 млрд сўмдан ошган тадбиркорлик субъектлари 1 августдан онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга ўтадилар. Бундай ўтиш чоғида нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида илгари ёзган эдик.

Мавзуга оид қуйидаги амалий тавсияларни ҳам ўқинг:

Солиқ имтиёзлари қисман бекор қилинади

Қуйидагилар 1 августдан бошлаб амал қилмайди:

а) 28.07.2009 йилдаги ПҚ-1166-сон қарорда назарда тутилган қуйидаги муддатга озод қилиш шаклидаги солиқ имтиёзлари:

  • 5 йил муддатга – юридик шахслар тижорат банкларининг депозитларига ва қимматли қарз қоғозларига 1 йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинадиган фоизли даромадлари бўйича солиққа тортишдан; 
  • 3 йил муддатга – лизинг хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар фойда солиғи ва лизинг операцияларидан тушадиган даромадлар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан;

б) 06.04.2010 йилдаги ПҚ-1317-сон қарорда назарда тутилган АВ ва НМА бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш ҳуқуқи – банкрот корхоналар негизида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларга, улар янги инвесторларга сотилгунга қадар, бироқ улар давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга.

Алкоголь бозорида – янги қоидалар

2020 йил 1 августдан бошлаб:

  • алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқига рухсат берувчи гувоҳномалар чекланмаган муддатга берилади. Илгари ушбу ҳужжатлар 2 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилар эди;
  • ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишлардаги дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинган қадоқланмаган табиий вино маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солинади;
  • ишлаб чиқарувчилар истеъмол этил спиртининг 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шартларида реализация қилиш ҳуқуқига эга (илгари – 100%).

Карантин даврида туризм қўллаб-қувватланади 

Туризм – пандемиядан энг кўп азият чеккан соҳалардан бири. Шу сабабли 1 августдан бошлаб:

биринчидан, «Очиқ осмон» режимини қўллаш кенгайтирилади:

  • у рейслар сони ва йўналишлари бўйича чекловларни бекор қилган, хорижий авиакомпанияларга бешинчи даражадаги «ҳаво эркинлиги»ни тақдим этган ҳолда – «Андижон», «Бухоро» ва «Урганч» халқаро аэропортларида қўшимча равишда жорий этилади;
  • хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжудлигидан қатъи назар «Очиқ осмон» режими жорий этилган халқаро аэропортларга доимий қатновларни амалга ошира оладилар. Бунинг учун улар ИКАОнинг учиш хавфсизлиги ва авиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича стандартларига мувофиқ бўлишлари шарт;
  • «Очиқ осмон» режими билан аэропортларга қатновларни амалга ошираётган хорижий авиакомпанияларга 3 йил давомида Ўзбекистон резидентлари учун белгиланган тариф ва йиғимлар қўлланилади;

иккинчидан, қуйидагиларнинг харажатларини қоплаш механизмлари жорий этилади:

  • инвесторларнинг – йўловчи ташувчи янги дор йўлларини («Чорвоқ» эркин туристик зонасида ташкил этилаётганлардан ташқари) қуриш ва жиҳозлаш учун – уларни 2023 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш шарти билан ҳар бир 500 м йўл учун 1 млрд сўм. Дастлабки 50 та ана шундай лойиҳа компенсация олиши мумкин;
  • тадбиркорлик субъектларининг – намунавий лойиҳалар бўйича қишлоқ жойларда жойлаштириш воситаларини тез қуриладиган конструкциялар (ўтовлар, контейнерлар, сэндвич панеллар) билан қуриш учун – ҳар бир жой учун 5 млн сўмгача. Шундай типдаги жойлаштириш воситаларининг жойлари сони 50 мингтага етгунига қадар ёки 2023 йил 31 декабргача субсидиялар ажратилади (қайси бирига илгарироқ эришилишига қараб);
  • «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» реестридаги хўжалик юритувчи субъектларнинг – 2020 йил 31 декабрга қадар туризм ва ёндош инфратузилма объектларининг бино ва иншоотларида эпидемияга қарши курашиш профилактик тадбирларини амалга оширишга;

учинчидан, ўзини ўзи банд қиладиган жисмоний шахслар гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи хизматларини кўрсатишга ҳақли.

Акциз чегирилиб, утилизация йиғими қўшилади 

1 августдан қуйидагиларни мамлакатимизга олиб киришда акциз солиғи бекор қилинади:

  • тракторлар, шатакка олувчи машиналар ва скиддерлар (8701-гуруҳ ТИФ ТН коди);
  • двигатель ҳажми ва сиғими турлича бўлган моторли транспорт воситалари, шу жумладан дизель ва ярим дизеллар (8702-гуруҳ);
  • асосан йўловчи ташишга мўлжалланган енгил автомобиллар ва бошқа моторли транспорт воситалари, шу жумладан юк ва йўловчиларни ташиш учун фургонлар ва пойга автомобиллари (8703-гуруҳ);
  • юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (8704-гуруҳ).

Бекор қилинаётган ставкаларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда.

Айни пайтда 1 августдан утилизация йиғимининг тасдиқланган ставкалари амал қила бошлайди. Бу ҳолда сумма транспорт воситасининг тури, тоифаси ва техник тавсифларига қараб – 30 БҲМдан 1 500 БҲМгача миқдорда белгиланади. Ставкаларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда.

«Норма» экспертининг шарҳини ўқиб, акциз солиғининг бекор қилиниши ва утилизация йиғимининг жорий этилиши автомобиллар қийматига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида билиб олишингиз мумкин. 

Маркировка қилинмаганми – сертификат расмийлаштирилмайди 

Давлат тилида (лотин ёзувида) маркировка қилинмаган истеъмол товарларига 1 августдан бошлаб мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмайди. Ушбу норма бир вақтнинг ўзида қуйидаги рўйхатларга киритилган товарларга тааллуқли:

  • Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхати;
  • Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати.

Илгари товарларни импорт режимида божхонада расмийлаштиришда уларнинг давлат тилида маркировкалангани текшириларди. 2018 йил 1 сентябрдан бундай маркировкасиз божхонада расмийлаштиришга рухсат берилди, бироқ талаб сақланиб қолди. Шу сабабли унга риоя этилиши устидан назорат ўрнатишнинг янги тартибини жорий этишга эҳтиёж туғилди.  

Янги механизм қуйидагича ишлайди:

  • товар давлат тилида лотин алифбосида маркировкаланмаган бўлса, унга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмайди;
  • товарларни сертификатланган маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Вагонлар ва контейнерлар ҳаракати – назорат остида 

1 августдан темир йўл транспорти ташкилотлари божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этишлари шарт. Бунинг учун ташувчилар ва божхона органларининг ахборот тизимларини интеграциялаш зарур.

«Яшил» энергия ишлаб чиқарувчиларга преференциялар  

Электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станциялари, қуввати 1 МВт гача бўлган микро ва кичик ГЭСлардан кафолатланган тарзда сотиб олиш бўйича тариф II тариф гуруҳи истеъмолчилари даражасида белгиланади. Айни пайтда бу – 1 кВт/с учун 450 сўм (ҚҚСни ҳисобга олганда). Сотиш, тарқатиш ва етказиб бериш харажатлари чегириб ташланади. Норма ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясига ҳам тааллуқли.

Судгача – апелляция кенгаши 

Энди фуқаролар ва ташкилотлар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низолар судгача ҳал қилиш бўйича махсус апелляция кенгашлари томонидан кўриб чиқилади. 1 августдан бошлаб улар эксперимент тариқасида ДБҚ, Ергеодезкадастрдавқўм, Пенсия жамғармаси ҳамда Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилади. Апелляция кенгашларининг фаолият юритиш тартиби ва уларнинг ваколатлари ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

МИБ ваколатлари қисқартирилади 

1 августдан бошлаб Мажбурий ижро бюросининг қуйидаги вазифалари ва ваколатлари бошқа муассасаларга ўтказилади. Хусусан:

а) Энергетика вазирлигига:

  • электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек муқобил энергия манбаларининг жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказиш;
  • энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ билан биргаликда – энергия ресурсларини эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

б) «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий корхоналарига ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига:

  • электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олиш;
  • тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда – электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш.

Кўп қаватли уйларни бошқариш – янги қонун бўйича 

2019 йил ноябрь ойида кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида янги қонун қабул қилинди. Бироқ у дарҳол амалга киритилмади. Аввал барча янгиликлар амалиётда қандай ишлашини таҳлил қилиш керак эди. 1 майгача қонун ишлашини синаб кўриш учун пойтахтнинг Яккасарой туманида, Жиззах ва Марғилонда ҳуқуқий эксперимент ўтказилди. Унинг якунларига кўра ҳужжат такомиллаштирилишига зарурат бор-йўқлигини ҳал этишлари керак эди. 

Натижада ҳеч қандай тузатиш киритилмади. Тегишинча, «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун 1 августдан бошлаб шу кўринишда кучга киради.

Режаларга карантин халал берди… 

2020 йил 1 августдан бошлаб қуйидагиларни ишга тушириш режалаштирилган эди:

  • А.Навоий номидаги ДАКТ ва Бухоро давлат музейида – блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда чипталарни харид қилиш бўйича операцияларнинг ягона электрон тизими;
  • Нукус ва вилоят марказларида – жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими.

Бироқ карантин 15 августгача узайтирилди, унинг доирасида, бошқалардан ташқари, оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш ва жамоат транспортининг ҳаракатланиши тақиқланди

Айрим соҳаларда пластик карталар орқали килинган тўловлар даромад солиғидан озод этилиши мумкин

2020 йил 27 июльда президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартириш, божхона ва солиқ тизими бўйича олиб борилаётган ишлар ва масалалар тугрисида йиғилиш ўтказди. Куйида куриб чикилган масалалар билан кискача танишишингиз мумкин:

  • Тошкент шаҳрида йил охиригача “Инсофли солиқ тўловчи” тизими шакллантириб, намуна сифатида синаб курилади
  • Савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида пластик карталар ва бошқа турдаги контактсиз тўловларни айланма даромад солиғини ҳисоблаш базасига киритмаслик таклифи билдирилди
  • 43 та идоранинг 270 та назорат функциясини танқидий ўрганиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатларини қисқартирилади
  • яширин иқтисодиётни таҳлил қилиш даражасини ошириш максадида халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда бир вилоят мисолида яширин иқтисодиётнинг статистик ҳисоботи жорий этилиши белгиланди.
  • ҳар бир инвестиция лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши белгиланди
    • 2021 йилдан бошлаб ушбу тизим марказлашган маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган барча лойиҳаларга татбиқ этилади
  • коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинг методикаси ишлаб чиқилади
    • 2021 йилдан бошлаб давлат органлари, корхоналар ва ҳудудларлар рейтинг натижалари эълон қилиб борилади

Божхона масалаларида:

  • Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси импорт товарларининг кириб келиши, божхонадан ўтказилиши ва сотилиши бўйича ягона базасини ишга туширади
  • 2021 йил 1 январдан “Божхона аудити” ахборот тизимини жорий этилади
  • контрабанда ва маҳсулотларнинг божхона қийматини сунъий пасайтириш ҳолатлари устидан божхона назоратини кучайтириш лозимлиги айтилди

Норасмий бандлик юзасидан:

  • Уз-узини банд қилиш тизими соддалаштирилгани натижасида июль ойининг ўзида 184 минг фуқаро расмий секторда иш юрита бошлаган
  • иқтисодиётда банд бўлган 10,5 миллион аҳолининг атиги 4,9 миллиони даромад солиғи тўлаятгани айтилди. олдинрок, иқтисодиёт ва саноат вазири, Ботир Хўжаев хам яширин иқтисодиёт 45-46 фоизни ташкил этишини айтиб утган эди.
  • Курилиш, савдо ва умумий овқатланиш, транспорт ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида норасмий бандлик даражаси юқорилиги такидланди
  • норасмий фаолият юритаётган субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш кераклиги айтилди.

Бундай ташкари, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти маъмуриятчилигини соддалаштириш максадида 100 та лицензия ва 34 та рухсатномани қисқартириш, хабардор қилиш тартибига ўтказиш, 14 та ҳужжатни бериш муддатларини 2 бараваргача қисқартириш мумкинлиги айтиб утилди

“Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас. Бу, айниқса, пандемия даврида катта аҳамиятга эга. Жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали майда коррупцияга ҳам қатъий чоралар кўриш зарур”

Шавкат Мирзиёев

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги фонддан имтиёзли кредитлар

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш фонди янги иш ўринлари яратилишини таъминлайдиган кичик лойиҳалар учун имтиёзли микрокредитлар ажратмоқда.

Агробанк билан хамкорликда бериладиган кредитлар куйидаги шартлар асосида ажратилади:

  • 3 йилгача муддатга
  • 6 ой имтиёзли давр билан
  • Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси бўйича (15%)
  • Базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаригача (111 500 000 сум)

Кредит ажратиладиган йуналишлар:

  • хизмат кўрсатиш соҳасида, маиший, таъмирлаш, таълим, тиббиёт, ахборот-коммуникация ва бошқа соҳаларда ишлайдиган корхоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш учун
  • аёлларнинг хунармандчилигини ривожлантириш учун

Кушимча маълумотларни Тошкент шахар хокимлиги сайти, Агробанк алока маркази +998 (71) 202-80-08 ва Янги иш ўринлари яратилишини рағбатлантириш жамғармаси телефонлари +998 (71) 239-41-36 оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?

Субсидия ўзи нима?

Ипотека субсидияси – ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқарога бериладиган маблағлардир.

Янги тартиб асосида уй-жой сотиб олишдаги субсидия масаласига боғлиқ бази саволларга Марказий Банк мутахассиси жавоб берди:

  • Кимларга берилади?
    • кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
  • Қайси турдаги уй-жой учун?
    • бирламчи бозордан сотиб олинадиган уй-жойлар учун
  • Бошланғич бадал учун бериладиган субсидия қанча миқдорда ва қандай кўринишда тақдим этилади?
    • уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида берилади
  • Фоиз учун субсидия қанча миқдорда ва муддатга тақдим этилади?
    • Қишлоқ ва шаҳарларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити учун фоиз тўловларини қоплаш учун 10 фоиздан
    • Тошкент шаҳрида 12 фоиздан ошган қисми учун ҳар ойнинг 25-санасигача берилади
  • Субсидия олиш учун ариза топширган шахс сўровини кўриб чиқиш учун қанча ҳақ тўлаши лозим?
    • уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида маълумотлар истисно тариқасида бепул амалга оширилади.
  • Уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилади?
    • субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади.
    • ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра, 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади
  • Хозирда хорижий давлатда меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб боряпман, уй-жойга этиёжманд оиламиз. Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
    • субсидия олиш тўғрисидаги аризани меҳнат мигрантлари номидан унинг оила аъзолари бериши мумкин
  • Иккиламчи бозордан квартира сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
  • Илгари кредит олган шахслар бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми?
    • Илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда субсидия тўланиши рад этилиши мумкин.
    • потенциал қарз олувчиларга ўрнатилган мувофиқлик мезонларига жавоб берадиган, қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаган, ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаган шахслар янги тартиб асосида ипотека кредитлари олиши мумкин.

Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки сайти ва телеграм каналидаги маълумотлари асосида тайёрланди.

Халк банкидан “Нано” микрокредит таклифи

Халк банки мижозларига киска муддатли янги кредит турини таклиф этади.

Кимларга:

Доимий иш жойига эга ва Халқ банки мижози бўлган жисмоний шахсларга

Муддати ва фоизи:

  • 1 ойга йиллик 28%
  • 2 ойга йиллик 29%
  • 3 ойга йиллик 30%

Микдори:
ўртача бир ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 13,5 баробаридан ошмаган суммада

Афзалликлари:

  • таъминот талаб этилмайди
  • Xalq Mobile иловаси оракали онлайн расмийлаштирилади

Кредит суммаси қарз олувчининг номига очилган асосий ойлик иш ҳақи ўтказиладиган пластик картасига ўтказиб берилади.

Туликрок маълумотни банкнинг телеграм канали оркали олишингиз мумкин

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

“Рақамли Тошкент” дастури доирасида 2020 йилда қандай ишлар амалга оширилади

“Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4642-сон, 17.03.2020 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, “Рақамли Тошкент” комплекс дастури амалга оширилади.

Шаҳар хизматларини бошқариш, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш, йўл транспорт ва коммунал инфратузилманинг интеграциялашган ахборот муҳитини яратиш ва кейинчалик муваффақиятли тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларида татбиқ этиш Дастурнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Дастурга асосан, 2020 йилда: ⬇️

  • 1 майгача авиа, темир йўл ва бошқа транспорт хизматларига электрон чипталарни онлайн сотиб олиш ягона ахборот тизими жорий этилади;
  • 1 сентябргача барча мактабларда журнал ва ўқувчиларнинг кундаликларини қоғоз шаклида юритиш бекор қилинади ҳамда уларни электрон тарзда юритишга мўлжалланган ягона ахборот тизими ишга туширилади;
  • 1 ноябргача коммунал хизматлар бўйича тўловларни онлайн тўлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи “Менинг уйим” ягона ахборот тизими жорий этилади;
  • 1 декабргача “Ягона электрон тиббий карта” ахборот тизими жорий этилади ва “Электрон поликлиника” ахборот тизимига 62 та оилавий поликлиника уланади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAuto Motors” АЖ томонидан нархларнинг оширилиши бўйича изох берди

Бугунги кунда жамоатчилик томонидан “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган енгил автомобиллар нархларининг оширилиши муносабати кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Биринчидан, “UzAuto Motors” АЖ енгил автомобилларни ишлаб чиқариш бўйича устун мавқега эга бўлиб, корхонага йиллар давомида имтиёзлар ва преференциялар берилиши қарамасдан, давлат томонидан яратилган имкониятлардан корхонанинг
етарли даражада самарали фойдаланмаган.

Корхона томонидан маҳсулот таннархини камайтириш юзасидан кўрилаётган чоралар самараси паст, хусусан рақобатбардошликни ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида маҳсулот таннархи фақатгина 2 фоизга пасайтирилишига эришилган.

Бундан ташқари, сўнгги уч йил давомида корхона томонидан 167 та янги ускуна ва технологиялар ишга туширилган, бу корхонада мавжуд технологияларнинг атиги
2,1 фоизини ташкил қилган, 2017-2018 йилларда янги иш ўринлари яратилмаган.

Иккинчидан, корхона томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомобилларнинг ички бозордаги нархлари ташқи бозордаги нархларидан сезиларли даражада қиммат.

Масалан, экспортга йўналтириладиган RAVON R2 (SPARK), RAVON R3 (Nexia), RAVON R4 (Cobalt) Россия бозорларида чегирмалар билан сотилмоқда, бу эса ички нархлар билан 20-50 фоизгача тафовут қилмоқда. Солиштириш учун, “АвтоВАЗ” АЖ (Россия) маҳсулотларининг ички бозордаги нархлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги нархларидан 30-40 фоизга арзон.

Бундан ташқари, ички бозордаги енгил автомобиллар нархи жаҳон бозоридаги рақобатчи корхоналар нархларидан қимматлиги кузатилмоқда.

Мисол учун, Tracker Premier моделининг нархи 20 минг долларни ташкил этса, ташқи бозорларда шу синфдаги Hyundai Creta моделининг нархи 15 минг долларни, Nissan Terrano моделининг нархи 15,5 минг долларни ташкил этмоқда.

Учинчидан, монопол мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда корхона томонидан истеъмолчи ҳуқуқларини камситиш ҳолатларига йўл қўйилиб келинган.

Жумладан, автомобилларнинг базавий комплектациясида кўзда тутилган айрим бутловчи қисмларсиз сотилиши, маҳсулотни шартномада кўзда тутилган муддатларда етказиб берилмаслиги, маҳсулот учун олдиндан тўлов қабул қилинган ҳолда нарх ошиши муносабати билан қўшимча тўловлар тўланиши ва ҳоказо.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2019 йилда базавий комплектацияда кўзда тутилган, лекин амалда истеъмолчилар томонидан харид қилинган 6,5 минг дона автомобилга қўйилмай сотилган 2,7 млрд сўмлик туманга қарши ёриткичлар истеъмолчиларга етказиб берилиши ёки қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Тўртинчидан, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва юқори нарх сегментидаги автомобилларнинг олиб кирилишида хўжалик юритувчи субъектларга тенг бўлмаган рақобат шартлари вужудга келган.

2019 йилда амалда бўлган барча хўжалик юритувчи субъектларга автомобилларни импорт қилишда тенг шартлар таъминлаш имкониятини берган имтиёзли тартиб
2020 йил 1 январидан бекор қилинган, бироқ “UzАuto Motors” АЖ томонидан Single Unit Package (тайёр ҳолда) шаклида олиб кирилаётган ёки амалда импорт қилинаётган, республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган енгил автомобилларга акциз солиғи ва божхона ставкаларига бўлган имтиёз сақланиб қолинган.

Бешинчидан, республика ҳудудига олиб кириладиган автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш ва климатик синовлар тартибининг мураккаблиги.

Хорижий корхоналар дилерлари томонидан импорт автомобилларга Ўзбекистон ҳудудида стандартлаштириш ва климатик синов талаблари меъёридан ортиқ қўйилганлиги, хусусан:

  • расмий дилер бир йилда битта моделдаги автомобилни бир дона миқдорида олиб кириши мумкинлиги, бир донадан ортиқ олиб кириладиган бўлса, модель махсус синовлардан, яъни сертификатлаштириш ва климатик синовдан ўтказилиши лозимлиги, бунда ҳар бир модель 2 донадан тест синови учун берилиши ва 15 минг км масофани республика ҳудудида босиб ўтиши лозимлиги, шунингдек, ҳар бир тест синови учун ўртача 30 млн сўм тўланиши, стандартлаштириш ходимларини ишлаб чиқарувчининг заводига дилер ҳисобидан юборилиши кераклиги;
  • эҳтиёт қисмларни сертификатлашда, жумладан автотранспорт воситаси шиналарини “Ўзстандарт” агентлиги синов лабораторияларига мувофиқлик сертификатини олиш учун берилганда айрим кўрсаткичлар бўйича лаборатория синовлари ўтказиш имкониятининг йўқлиги билдирилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш, бизнес юритишда тенг шароитлар яратиш ва соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Қўмита томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига енгил автомобилларга амалдаги импорт божи ва акциз солиғини ставкаларининг пасайтирилиши ва импорт асосида олиб келинган енгил автомобиллар учун сертификатлаштириш ва климатик синовлар жараёнларининг ўтказилиши тартибини соддалаштириш масаласини Ташқи савдони тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича Республика Кенгашининг йиғилишида кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилинди.

Олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги 3386-сонли қарори билан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб товарларга чегараланган нархлар белгилаш амалиёти бекор қилинган (Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати белгиланадиган ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар ва уларнинг стратегик турлари бундан мустасно).

Шунга кўра “UzAuto Motors” АЖ томонидан 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун нархларни мустақил белгилайди. Бунда, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарорига мувофиқ корхона ҳар чоракда монополияга қарши органга қўлланилаётган нархлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб борадилар, ушбу орган ўз навбатида монопол турдаги товарлар нархларининг ўзгаришини таҳлил қилиб боради.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни олдиндан келишилиши кўзда тутилмаган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “UzAuto Motors” АЖ томонидан янги нархларнинг киритилиши билан боғлиқ дастлабки ҳисоб-китоб маълумотларни ўрганиб чиқди. Маълумотларда нарх ошиши маҳсулот таннархининг ўсиши билан боғлиқлиги ҳамда корхона томонидан 2017 йилнинг август ойидан нархларни оширмасдан келганлиги билан изоҳланган.

Ушбу ҳисоб-китоб маълумотлар қай даражада иқтисодий асосланганлиги ва адолатли шаклланганлиги аниқлаш учун корхонанинг тадбиркорлик фаолиятини ўрнатилган тартибда текшириш ўтказиш тақазо этади.

Ҳозирда ваколатли органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида текшириш ўтказишнинг янги тартиби ишлаб чиқилаётган бўлиб, ушбу янги тартиб жорий қилиниши билан юқоридаги ҳолатлар қўшимча равишда чуқур ўрганилиши маълум қилинади.

Шу билан бирга, ишчи гуруҳ тузган ҳолда монопол мавқега эга бўлган “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомобиллар нархининг шаклланишини таҳлил қилиш, уни пасайтириш бўйича қўшимча заҳираларни аниқлаш ҳамда маҳсулотлар нархларнинг асосли қўлланилиши юзасидан текшириш ўтказишга рухсат олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Кичик саноат зоналарида ер участкалари 10 йилгача ижарага берилади

Ҳукумат қарори (134-сон, 09.03.2020 й.) билан Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар берди Huquqiy axborot

Низомга мувофиқ, кичик саноат зонаси (КСЗ) фақат муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд бўлган ёки ўтказиш осон бўлган фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари негизида ташкил этилади.

Битта туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган бир нечта ишлаб чиқариш майдонларини битта КСЗда бирлаштиришга рухсат этилади.

КСЗ ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти КСЗнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилади.

КСЗ фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган давлат муассасаси шаклидаги дирекциялар томонидан бошқарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳудудларда КСЗни ривожлантириш учун шахсан масъул ҳисобланади.

КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ишлаб чиқиш ва инвесторларни топиш дирекциянинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Низом билан инвестиция лойиҳаларини КСЗ ҳудудида жойлаштиришнинг асосий мезонлари белгиланди.

Низомга мувофиқ КСЗ ҳудудида ер участкалари 10 йилгача узоқ муддатли ижарага берилади.

Ижарага олинган ер участкасини ёки унинг қисмини субижарага бериш тақиқланади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари).

Ер участкасининг ижара тўлови қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғини тўлаш муддатларида ва ставкалари бўйича тўланади.