Пенсия, нафақа ва БҲМ оширилади

Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори оширилади

Фармонга кўра 2023 йил 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га оширилади. 2023 йил 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда. Натижада қуйидаги базавий миқдорлар кучга киради:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм этиб белгиланади
  • ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм

2023 йил 1 майдан эса меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7%га оширилади ва энг кам миқдори 980 000 сўм этиб белгиланади. Базавий ҳисоблаш миқдори эса 330 000 сўм қилиб белгиланади.

bankxizmatlari.uz портали ишга туширилди

Жисмоний шахслар учун Марказий банк томонидан банкларнинг молиявий хизматлари ахборот портали ишга туширилди.


https://bankxizmatlari.uz cайти фуқароларга тижорат банклари хизматларни танлаш, таҳлил қилиш ва таққослаш имкониятини беради.
Порталда аҳоли учун банк хизматлари, жумладан, кредитлар, омонатлар, пластик карточкалар, валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари, банкомат манзиллари ва бошқалар ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Шунингдек порталда сиз хизматларни солиштириш ва дастлабки ҳисоб-китобларни амалга оширишингиз мумкин.


Лойиҳа вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган:

  • молиявий хизматларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш
  • банкларнинг энг яхши таклифлари билан ҳар куни танишиш имкониятини бериш
  • истеъмолчи вақтни тежаш
  • молиявий саводхонлигини ошириш. 

Янги 50 ва 100 минг сўмлик банкноталар чиқарилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 50 000 ва 100 000 сўмлик банкноталарнинг янги кўринишини тақдим этди.

Улар 2021 йилнинг 22 декабридан бошлаб муомалага чиқарилиши кутиляпти. 2017 йил намунасидаги 50 000 сўмлик ва 2019 йил намунасидаги 100 000 сўмлик банкнотлар ўз кучида қолади ва тўлов қобилиятини йўқотмайди.

«Буюк Ипак йўли» тематикасида чиқариладиган банкноталарла Сурхондарё ва Хоразм вилоятларининг тарихий обидалари акс эттирилган.

50 минг сўмлик банкнота:

Банкнотанинг олд томонида Сурхондарё вилоятида жойлашган XI-XII асрларга тегишли Абу Исо Термизий мақбараси, орқа томонида милоддан аввалги III-I асрларга тегишли бўлган Сурхондарё вилояти ҳудудидаги қадимий ёдгорлик – Фаёзтепа ёдгорлиги тасвирланган.

100 минг сўмлик банкнота:

Банкнот олд томони Хива шаҳрида жойлашган Ичан қалъа тарихий музейи тасвирланган. Банкнот орқа томонида III-IV аср Хоразм давлатининг пойтахти – Ангка Қалъа ёдгорлиги тасвирланган.

ЯТТ солиғи қанча?

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар солиқларни тўлаш тартиби билан танишамиз.

Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн. сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар даромад солиғини икки хил усулда тўланади.

Т/рРеализация тушумлари миқдориСолиқ туриСолиқ ставкасиСолиқларни тўлаш тартиби
1.100 млн.сўмгачаДаромад солиғи12 %
ёки
қатъий миқдордаги суммада
Солиқларни йиллик даромади тўғрисидаги декларация асосида;
—————————————
Қатъий белгиланган миқдордаги суммада.

Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн. сўмдан ошган бироқ 1 млрд. сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқни (аввалги ягона солиқ тўлови) тўлашга ўтказилади.

Т/рРеализация тушумлари миқдориСолиқ туриСолиқ ставкасиСолиқларни тўлаш тартиби
2.100 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгачаАйланмадан солиқ
————ҚҚС ва Фойда солиғи
4 %
—–
15 %
100 млн.сўмдан ошган суммадан айланмадан солиқни тўлашга ўтади;
————————————
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ўтиши мумкин.

Календарь йилида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 1 млрд.сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтади. Бундай тадбиркорлар ҳам икки хил усулда солиқларни тўлашни танлаши мумкин.

Т/рРеализация тушумлари миқдориСолиқ туриСолиқ ставкасиСолиқларни тўлаш тартиби
3.1 млрд.сўмдан ортиқҚҚС ва Фойда солиғи15 %ҚҚС ва фойда солиғини
тўлашга ўтади
———————————————-
фойда солиғини соддалаштирилган тартибда тўлашни танлаши мумкин.

Солиқларни юридик шахслар учун белгиланган тартибда тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорларга фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида тўлаш тартиби белгиланди.

Якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

Якка тартибдаги тадбиркор аризасига қуйидагилар илова қилинади:

  • паспорт;
  • 3х4 см ҳажмдаги 2 дона фотосурат;
  • давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати.

Оилавий тадбиркорлик субъекти учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • паспортлар нусхалари ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
  • давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимни рўхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатлар:

  • хусусий тадбиркор ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси нусхаси;
  • ходимнинг 3х4 см ҳажмдаги 2 дона фотосурати;
  • ёлланган ходимнинг паспорт нусхаси.

Ишсизлар учун “Mening ishim” буюртмалар биржаси яратилди

Президентнинг 2021 йил 28 апрелдаги ПҚ–5094-сонли қарорга мувофиқ “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилди.

Майдонда ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус масофадан туриб, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ва фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқалар жойлаштирилади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари, хизматларнинг рекламаси ва ушбу турдаги ишчиларга эҳтиёжи бор бўлган иш берувчилар бўйича маълумотлар акс эттирилади. Майдон орқали кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш ҳам мумкин. Кунлик эълонлар “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн майдони орқали бепул тақдим этиб борилади.

2021 йил 1 июлгача янги иш ўринлари ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси билан мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилади.

2021 йил ўртача маош кўрсатгичи: 2,8 миллион сўм

Давлат статистика қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ўртача ойликнинг энг паст миқдори соғлиқни сақлаш соҳасида ходимлари маошида кузатилди. Кўрсатгиққч 2,04 млн сўмни ташкил этади.

2021 йил январь-март ойида корхона ишчиларининг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари 2,87 млн сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3% юқори.

Ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсагичлари:

  • Молиявий ва суғурта иқтисодий фаолиятида – 6,46 млн сўм
  • Ахборот  ва алоқа – 4,83 млн сўм соҳаларида кузатилди.

Энг ками маош кўрсатгичлари:

  • Таълим – 2,24 млн сўм
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 2,04 млн сўм соҳаларида кузатилди.

Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига қўшимча тўловлар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация ва ишламаган вақти учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва касаба уюшмасига ажратмалар киради.

Шавкат Мирзиёев бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни тасдиқлади

Президентнинг «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорига мувофиқ тадбиркорлар солиқ ва бошқа давлат тўловларини бўлиб тўлаш имконига эга бўлишди.

1 майдан бошлаб:

  • Кичик бизнесга кредит фоизларини қоплаш бўйича миллий валютада  Марказий банк фоиз ставксининг 1,75 бароваридан ошмайдиган ҳолда компенсация ажратилади;
  • Ижтимоий ҳимоя реэстрида рўйхатдан ўтган фуқаролар бизнес учун 75% кредитлар бўйича кафолатлар олишлари мумкин;
  • Экспорт қилувчилар айланма маблағларни тўлаш учун муддати чўзилган кредитларни олишлари мумкин. Бунда чўзилган муддат фоиз ставкаси 4%дан, экспорт қилинган маҳсулотдан келиб чиқган ҳолда белгиланади.

1 июндан бошлаб саноат лойиҳалари учун онлайн ким ошди савдолари орқали фойдаланилмай қолган қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилади. Шунингдек, 3 йилдан ортиқ фаолияти даомида вқтида солиқларни тўлаб борган, аммо ҳозир қарздорликка эга тадбиркорларга тўловларни бўлиб тўлаш имкони берилади.

1 майдан бошлаб валюта келишини тўхтатиб қўйган экспортчилар ва товарлар киргизишни вақтинча импортчилар учун жарима ставкаси пасайтирилади. Бундан ташқари, кечиктирилган дебиторлик қарздорлиги мавжуд компаниялар жаримага солинмайди. Жаримага солиш 2021 йил 1 майидан бошланади. Маҳаллий Кенгашлар чекка ҳудудлардаги ер жойларини 50% ли чегирма билан сота бошлашади.

Ихтиёрий суғуртанинг афзалликлари қандай?

Кўплаб фуқароларни суғурта турлари, мажбурий ва ихтиёрий суғарта афзалликлари, расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган саволлар қизиқтиради. Ушбу мақолада суғурта билан боғлиқ барча саволларга равшанлик киритамиз.

Суғурта нима учун керак?

Суғурта – мол-мулк, соғлиқ ёки ҳаёт, бизнес, ва қийматга эга бўлган бошқа йўналишдаги хатарларнинг молиявий ҳимоясидир.

Суғурта компаниялари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган асосий хизматларидан бири:

  • Транспорт воситаларини суғурталаш;
  • Тиббий суғурта;
  • Юкларни суғурталаш;
  • Ипотека суғуртаси;
  • Мол-мулкни суғурталаш ва бошқалар.

Илгари айтиб ўтанимиздек суғуртанинг мажбурий ёки ихтиёрий турлари мавжуд. Автомобиль мажбурий суғуртаси бировнинг автомобил ва шахсларга етказилган зарурни бўйича жавобгарлигингизни суғурта қилишдир.

Автомобилни ихтиёрий суғурта қилиш афзалликлари қандай?

  • йўллар, автомобиллар тураргохи ва бошқа жойларда ҳар қандай йўл ҳодисалари туфайли автомобилингизга етказилган зарарни сизнинг айбингиз бўлганлиги ёки бўлмаганлигидан қатъий назар қоплашни таъминлайди;
  • автомобил эгаларининг мулкий ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қўриқлаш орқали уларнинг шахсий манфаатлари ҳимоясида туради;
  • полис нархи турли ташқи ўзгарувчан омилларга қараб белгиланмайди;
  • суғурта қопламаси суғурта шартномасининг миқдорига боғлиқ, аммо суғурталанган транспорт воситасининг тўлиқ қийматидан ошиб кета олмайди.

Суғурта компаниясини танлашда нималарга эътибор бериш керак?

  • Суғурта компаниясининг суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши керак. Ушбу маълумотни очиқ маълумотлар портали сайти орқали билиб олиш мумкин. 
  • Суғурта компаниялари томонидан турли тарифлари таклиф этилиб, улар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бериши керак. Шартномада назарда тутилган рисклар қанча кўп бўлса, суғурта нархи шунча юқори бўлади.
  • Суғурта шартномасидаги шартлари ва полисини кўздан кечираётганда суғурта ҳодисаси белгилари келтирилган бандига алоҳида эътибор бериш маслаҳат берилади. Бундан ташқари, турли вазиятларда зарарни қоплаш тартиби ва компенсация тўлаш муддатини аниқлаштириш тавсия этилади.

Uzcard ва HUMO ҳамкорликда иш юритишларини эълон қилишди

Uzcard ва HUMO ўртасида ҳамкорлик тўғрсидаги меморандум имзолангани муносабати билан терминаллар ҳар иккала картани ҳам қабул қила бошлайди.

Компаниялар бир нечта қўшма лойиҳаларни ишга туширади, биринчи навбатда инфратузилмаларнинг босқичма-босқич интеграцияси олиб борилади. 2021 йил охирига қадар терминаллар иккала турдаги карталарни ҳам қабул қилиши кутилмоқда.

HUMO директори Шухратбек Курбановнинг фикрига кўра бу тарзда истеъмолчилар, банклар ва тадбиркорларга қулайлик яратилади. Харидорлар савдо нуқтаси қайси терминалдан фойдаланаётгани ҳақида қайғуриши шарт эмас. Тадбиркорлар эса ҳар иккала картадан савдо қилишлари мумкин бўлади. Бироқ, Uzcard ва HUMO рақобат муҳитини яратишда давом этишади.

«Ҳамкорлик молиявий хизматларни фуқаролар учун қулай ва осон қилади. Бу, ўз навбатида, компанияни янги технологияларни ишлаб чиқишга, тўлов бизнесини ривожлантиришга ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ундайди», – дейди Uzcard директори Фарруҳ Зиаев. Унинг сўзларига кўра, бу рақобатни янада ривожлантириш ва бозорда янги иштирокчиларни пайдо бўлишига ҳам ёрдам беради.

Давлат бюджетининг 1 кунлик даромада ва xаражатлари қанча?

Ўзбекистоннинг бир кунлик даромад ва харажатлари 2020 йилги кўрсатгичлар билан солиштирилди. Маълум бўлишича, 6 апрел куни солиқлар, божхона тушумлари, соликдан ташқари йиғимлар, давлат кредитларидан тушган пул, давлат мулкини сотишдан ёки ижарага беришдан келган давлат маблағ ва тушумлари 299 миллиард 500 миллион сўмни, харажатлари 701 миллиард 800 миллион сўмни ташкил этган.

2020 йилнинг 6 апрелидаги давлат даромадлари 1 триллион 116 миллиард 800 миллион сўмни, харажатлари эса 986 миллиард 200 миллион сўмни ташлакил этганлиги ҳақида Молия вазирлиги хабар берди.

Давлат буюртмачилари томонидан ийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт ва транспорт воситалари, техник асбоб-ускуналар ва бошқа маҳсулотлар электрон давлат харидига 5 миллиард 187 миллион 600 минг сўм сарфланган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 март куни давлат харажатлар 1 триллион 410 миллион 900 минг сўмни бўлиб, 402,9 миллиард сўмли даромадга нисбатан анча баланд.

2021 йилда республика консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 триллион сўмни, харажатлари 216,2 триллион сўмни бўлиши тахмин қилинмоқда. Бюджет тақчиллиги эса 37,5 триллион сўм бўлиши кутилмоқда.