Ишсизлик нафақалари оширилади

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Президент томонидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ–642 сонли Қонун имзоланди.

Қонун билан Меҳнат кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида кўпи билан 26 ҳафта давомида тўланиши белгиланди (амалда ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсларга 13 ҳафта, бошқа тоифадагиларга 26 ҳафта мобайнида тўланади).

Қонунга кўра, ишсизлик нафақаси миқдори қуйидагича оширилади:

  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) сўнгги 12 ойлик давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ – 679 330 сўм)дан оз бўлмаган миқдорда ( МҲЭКМнинг 35,2 фоизидан оз бўлмаган)
  • ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – МҲЭКМнинг 1 баравари миқдорида (амалда МҲЭКМнинг 26,5 ва 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорларда);
  • илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган шахсларга – МҲЭКМнинг камида 75 фоизи миқдорида (амалда МҲЭКМнинг камида 26,5 фоизи миқдорида).

Шунингдек, аҳолининг бандлигини таъминлашга оид қатор масалалар Қонун даражасида белгиланди. Жумладан:

  • аҳоли бандлигини рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидия, грант ва кредитлар ажратилади:
    • ҳар йили иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини шакллантириш;
    • маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;
    • иш қидираёган шахсларни маҳаллий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш тартиби;
    • “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини юритиш;
    • меҳнат стажини электрон тарзда ҳисобга олиш.

Президент Қарори: Ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлигига микрокредитлар ажратилади

Аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланиши, турмуш тарзини яхшилаши ва иш билан бандлигини ошириш учун махсус ўқитилади ва микрокредитлар берилади. Бу борада Президентнинг 13.10.2020 йилдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2020 йил 15 ноябрдан бошлаб:

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади:

  • аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади
  • Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар ва белгиланган талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун ўқитиш харажатларнинг 70% (1 битирувчига 1 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорида) давлат томонидан компенсация қилинади
  • юқоридаги курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун “Микрокредитбанк” АТБ томонидан микрокредитлар ажратилади:
    • 3 йил муддатгача
    • 6 ойгача имтиёзли давр билан
    • МБнинг асосий ставкасида (2020 йил 21 октябрь холатида 14%)
    • 33 млн сўмгача таъминотсиз микрокредитлар
    • махсус сертификат олган микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғрмасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 млн сўмгача миқдорда
  • бунинг учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан кредитлар ажратиш учун «Микрокредитбанк»га 90 млн доллар маблағ ажратилади.

2021 йил давомида:

  • республиканинг барча туман ва шаҳарларида микромолиявий хизматлар кўрсатиш имкониятини яратувчи банк инфратузилмалари тармоқлари ташкил этилади. Шунингдек «Микрокредитбанк» томонидан Микромолиялаш миллий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади, унинг ўзи операторлик вазифасини бажаради ва унда бошқа кредит ташкилотларининг манфаатдорлик асосида иштирок этишини таъминлайди.

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» ва бошқа оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида давлат мақсадли ресурслари ҳисобидан кредитлар “Микрокредитбанк” АТБ томонидан тегишли ўқув курсларини тамомлаган шахсларга ягона микрокредитлаш дастури асосида ажратилади.

2022 йилдан бошлаб Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади:

  • 2 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади
  • ННТларнинг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Жамғарма ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан 1 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4% ставкада қарз маблағлари ажратилади
  • ННТларга ажратиладиган қарз маблағларининг бир қисми микрокредит ташкилотларига берилади, улар томонидан, ўз навбатида, қарз маблағлари ҳисобидан микроқарзларни кенг аҳоли қатламларига, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга қуйидаги шартларда ажратилади:
    • қарз олувчи ННТларнинг молиявий саводхонликни ошириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурлари талабларига мос келиши лозим;
    • тадбиркорлик ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 млн сўмдан ошмаган миқдорда қарз ажратилади.

2021 йил учун Давлат бюджети режалаштириляпти

2020 йил 19 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда бюджет тушумларини тўлиқ таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Энг муҳим бўлимлардан бири бу – бундан буён харажатлар таркиби ва натижадорлиги давлат идораларининг расмий сайтларида эълон қилиш тартиби жорий қилиниши бўлди. Буни Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашлар назорат қилади.

2021 йилда давлат бюджетига қуйидаги тушумлар кутиляпти:

  • иқтисодиётда камида 5,1 фоиз, жумладан, саноатда 5,8 фоиз, хизматлар ва қурилишда 6,5 фоиздан ўсиши ташкиллаштириш хисобидан
  • аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжини қоплаш, унинг ҳисоб-китобни тўғри йўлга қўйиш орқали акциз солиғидан қўшимча 500 млрд сўм, электр энергияси билан ички бозордаги эҳтиёжни таъминлаш ҳисобига ҚҚСдан 250 млрд сўм даромад хисобидан
  • Транспорт вазирлиги қатновларни тиклаш, янги маршрутларни очиш орқали бюджетга тушумларни 2019 йилдаги кўрсаткичларга етказиши ҳисобидан

Йиғилишда яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда 600 минг иш ўрнини легаллаштириш, 53 та идоранинг маълумотлар базасини интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.

2021 йилда ижтимоий соҳага ажратиладиган харажатлар 2020 йилга нисбатан камида 15 фоизга оширилади:

  • кейинги йилда мактабгача таълим қамрови даражасини 70 фоизга, бунда хусусий сектор улушини 25 фоизга етказилади
  • Халқ таълим вазирлигига бюджетдан ажратмалар 16 фоизга оширилади
  • Мактабларни тезкор интернетга улаш учун биринчи 100 миллиард сўм, жиҳозлашга 200 миллиард сўм йўналтирилади
  • илм-фанни ривожлантириш концепцияси доирасида инновацион ривожлантириш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджетдан 100 млрд сўм ажратилади
  • Соғлиқни сақлаш соҳасига қарийб 20 трлн сўм, шундан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 3 трлн сўм, дори-дармон харидига 1,8 трлн сўм ажратилади
  • онкогематология билан курашиш учун қарийб 90 млрд сўм ажратилади, тамаки савдосидан олинган акциз солиғининг 7 фоизи Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармасига ўтказилади
  • келгуси йилда гемодиализга муҳтож касалларга тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини 100 фоизга етказиш учун 130 миллиард сўм йўналтирилади

Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бўйича:

  • ижтимоий нафақа олувчи муҳтож оилалар сони жорий йил бошига нисбатан 2 бараварга оширилиши белгиланди
  • 2021 йил 1 январдан ягона ижтимоий реестрни барча ҳудудларда ишга тушириб, ижтимоий нафақалар ажратиш тизимини тўлиқ автоматлаштирилади
  • Тадбиркорлик дастурлари доирасида 3 трлн сўмдан ортиқ субсидиялар берилади
  • Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Жамоат ишлари жамғармасига 250 млрд сўмдан маблағ йўналтирилади;
  • келгуси йили чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш учун бюджетдан 30 млрд сўм ажратилади.

Чет элдан юбориладиган жўнатмаларнинг энг юқори меъёри 1 000 доллардан 200 долларгача туширилиши мумкин

2020 йил 8 октябрь куни мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибини соддалаштириш мақсадида Президентнинг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармонга кўра, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги биргаликда:

  • 2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида ажратилган бюджет маблағлари доирасида Тошкент шаҳрида ўтказилган QR коди ёки фискал белгиси асосида онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган совринли ўйинларни ўтказиш экспериментини амалга оширишни кенгайтириш бўйича
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб божхона тўловлари олинмайдиган халқаро курьерлик жўнатмаларида жисмоний шахснинг манзилига келиб тушадиган товарларни республикага олиб киришнинг энг юқори меъёрини, бир календарь чоракда биринчи қабул қилинганда, 1000 AҚШ долларидан 200 AҚШ долларигача тушириш ва брутто оғирлиги 10 килограммдан ошмаслиги бўйича;
  • Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига жисмоний шахслар томонидан республикага товарларни олиб киришнинг максимал меъёрлари ошиб кетганда олинадиган ягона божхона тўлови ставкасини пасайтириш бўйича;
  • Бюджет ташкилотлари томонидан 2021 йил 1 февралдан бошлаб гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, ташкилий техника ва транспорт воситаларининг бутловчи қисмлари давлат харидлари фақат қўшилган қиймат солиғини тўлаш билан амалга оширилиши тўғрисида.
  • Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси давлат харидлари мониторинги асосида Вазирлар Маҳкамасига фақат қўшилган қиймат солиғини тўлаш билан сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар рўйхатини янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритиши белгиланди.

Лойиҳа 23 октбяргача муҳокамада бўлади

Ерларни иккиламчи ижарага беришга рухсат берилди


2020 йилнинг 29- сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. Мирзиёев томонидан ЎРҚ–639 сонли ерларни иккиламчи ижарага берувчи қонуний ҳужжатлари имзоланди. Қонун билан Ер кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра:

  • Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари 1 йил муддатга қадар иккиламчи ижарага берилади
    • Шу тоифадаги иккиламчи ижара ерлари инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида, тарафларнинг келишуви орқали шартнома муддати кўра берилади.
  • Ер участкалари иккиламчи ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим
    • Ер участкасини ижарага бериш шартномасининг муддатидан илгари бекор қилиниши иккиламчи ижара шартномасининг ҳам бекор қилинишига сабаб бўлади.
    • Ер участкасини иккиламчи ижарага бериш шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тарафларнинг келишувига кўра ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади.

Иккиламчи ижарага берилган ерлар олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ман этилади.

  • “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ўзгартиришларига кўра, фермер хўжалигига берилган иккиламчи ер участкалари қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун 1 йилгача бўлган муддатга тақдим этилади.
  • “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ўзгартиришларига кўра, деҳқон хўжаликлари умрбод эгалик ва мерос қилиб қолдириладиган ер участкалари тарафларнинг келишуви асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида вақтинча фойдаланишга бериши мумкин.

Қонунчилик янгиликлари: 1 октябрдан нималар ўзгаради?

Алкоголь маҳсулотлари нархи ошади

  • “Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 3188-1 сонли қарорга асосан:
  • винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
    • энг кам чакана нархи – 11 200 сўм, энг кам улгуржи нархи – 9 400 сўм (олинги нархи мос равишда 10 200 ва 8 600 сўм)
  • коньякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:
    • энг кам чакана нархи – 39 000 сўм, энг кам улгуржи нархи – 33 000 сўм (олинги нархи мос равишда 36 600 ва 31 000 сўм)
  • 1 литр ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар учун:
    • энг кам чакана нархи – 28 500 сўм, энг кам улгуржи нархи – 24 000 сўм (олинги нархи мос равишда 26 000 ва 22 000 сўм)

Тадбиркорларга «Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси» берилади

Тадбиркорлик фаолиятида санитария нормалари мослигига кўра 1 йилгача муддатга яшил, сариқ ва қизил тоифали “Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси” берилади.

Яшил тоифа белгисига эга тадбиркорлар фаолияти Санитария-эпидемиология хизмати томонидан текширилмайди.

Ер участкаси эгалик ҳуқуқларини берувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ва бошқа ҳужжатлар Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга киради.

cooperation.uz тизими ишга тушурилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан рўйхати киритилади. Бюджет ва корпоратив буюртмачилар раҳбарлари харид қилишда ушбу рўйхатни мажбурий тартибда ўрганади.

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар таъсис этилишига қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:

  • битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркор фаолият юритиб келаётган соҳаларда
  • давлат органлари томонидан ўзларига лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган соҳаларда

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўлиқ тарзда ягона электрон тизими орқали амалга оширилади.

Тадбиркорлар электр ускуналарини тармоққа улаш харажатларини 1 йил давомида тўлашлари мумкин

Тадбиркорлар 140 киловаттгача қувватга эга электр ускуналарини тармоққа улаш харажатлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширишлари мумкин. Бунда, маблағлар 1 йил давомида фойдаланган электр энергияси қийматига қўшиладиган устамалар ҳисобидан 1 йил давомида ундириб олинади.

Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш нархларини давлат томонидан тартибга солиш амалиёти бекор қилинади.

Дон ва дон маҳсулотларини интервенцион харидлар тизими орқали сотиб олиш жорий этилади

2021 йил ҳосилидан бошлаб дон учун давлат буюртмаси ҳажмлари босқичма-босқич камайтирилади, эркин рақобатни таъминлайдиган бозор механизмлари жорий этилади ва давлат буюртмаси тизимидан давлат захирасидан фойдаланишга ўтиш механизмига ўтилади.

Ичимлик суви хизматлари учун нархлар маҳаллий Кенгашлар томонидан кўриб чиқилади

Сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, маҳаллий Кенгашлар қарори билан маъқуллангандан сўнг тасдиқланади.

Бюджет ташкилоти ходимларини моддий рағбатлантириш 1 январгача тўхтатилди

2020 йил 21 сенятбрда Вазирлар Маҳкамаси 575-сонли «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Унга кўра:

  • бюджет ташкилотлари ходимларини режалаштирилган моддий рағбатлантириш 2021 йил 1 январгача тўхтатилади (олдин 1 октябргача эди)
  • тиббиёт соҳаси, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлар бундан мустасно
  • бюджет харажатлари 1.9 трлн сўмга қисқартирилади, жумладан:
    • республика бюджети (848,9 млрд сўмга)
    • ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида (503,1 млрд сўмга)
    • маҳаллий бюджетлар (325,9 млрд сўмга)
    • фермер ва деҳқонларни қўллаб-қувватлаш фондига ажратилган маблағлар
  • қисқартирилган маблағлар Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади

2020 йилда нархларнинг ўсиши деярли 2 баравар секинлашди

Биринчи саккиз ойда инфляция 4,8 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида у 8,2 фоизни ташкил этди , деб хабар бермоқда Spot нашри ДСҚ асосланиб.

2020 йил август ойида ўртача нарх даражаси 0,5% га ўсди, бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан келиб чиқади. Январь-август ойларида инфляция 4,8 фоизни ташкил этди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг август ойида нархлар 2,9 фоизга, январь-август ойларида эса 8,2 фоизга ўсган.

Шунингдек, қўмита ўтган йилнинг август ойида нархларнинг кўтарилиши сезиларли даражада юқори бўлганига эътибор қаратди. Бу ўтган йили гўшт ва нон нархларининг юқори даражаси бўлганлиги, ёқилғи нархи сезиларли даражада ошгани ва уй-жой коммунал хизматлари тарифлари кўтарилганлиги билан боғлиқ.

2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон инфляцияни мақсадли йўналтиришга босқичма-босқич ўтишни бошлади. Бу истеъмол нархларининг барқарорлигини мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий ўсишига таъсир қилмасдан таъминлаши кутилмоқда.

Аввлароқ Марказий банк инфляция прогнозини 2020 йил охирига қадар ўзгаришсиз – 11-12,5% даражасида қолдирганлигини ёзган эди. Регулятор буни юзага келаётган иқтисодий вазият ва давом этаётган пандемия шароитидаги ноаниқлик билан боғлади.

Ўтган ҳафтанинг асосий янгиликлари

Байрам кунлари да метро текин бўлади

2020 йил 30 август кунидан Тошкент метрополитени янги йўналишлари ишга тушурилган эди. Транспорт Вазирлиги Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август, 1 ва 2 сентябрь кунлари метродан бепул фойдаланиш мумкинлигини маълум килди.

Қирғизистон чегараларини очмоқда

Kun.uz нашри маълумотига кўра, 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Қирзиғистонга чекловларсиз киришлари мумкин. Бунга Кирғизистон махсус комиссиясининг Ўзбекистонни барқарор эпидимеологик давлатлар қаторига қушгани асос бўлган.

Президент лицензилаш бўйича фармон имзолади

“Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонда бир неча фаолият турлари учун лицензия олиш талаби бекор бўлиши келтирилган. Жумладан:

  • 2021 йил 1 январдан бошлаб
    • 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади;
    • 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан бекор қилинади
    • 17 та лицензия ва 13 та рухсатномалар хабардор қилиш тартибига ўтказилади
    • 14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилади
    • 115 та лицензия ва рухсат бериш амалиёти соддалаштирилади
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб
    • кредит бюроларига кредит алмашинувини амалга оширишга рози банклар сони бўйича чеклов бекор қилинади
    • дори-дармон сотувчи юридик шахслар хар бир филиали учун лицензия олмай, филиал манзилини асосий лицензияда кўрсатиш орқали расмийлаштирилади
    • алкоголь маҳсулотлари сотувчи дўконлар учун, овқатланиш жойларида алкоголь сотиш ҳуқуқи учун рухсатнома Давлат Солиқ қўмитасини хабардор қилиш тартибига ўтказилади

Хабардор қилиш тартибига ўтказилган йўналиш бўйича фаолият юритятган субъектлар кайта хабардор қилиши шарт эмас

Ёш оилаларга уй-жой ажратиш тартибига ўзгаришлар киритилди

2020 йил 27 август куни “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 521-сон ҳукумат қарорига қабул килинди

Унга кўра ёш оилаларга уй-жойларга:

  • имтиёзли давр 1 йил этиб белгиланди (олдин 3 йил)
  • дастлабки 5 йилда ҳар йили кредит фоизи ставкаси 7 фоиздан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида 20 йил муддатга берилади
  • ссуда ва фоизларни қайтармаган ёш оилаларга бир иш кунида нотариус орқали ёзма билдиришнома юборилиш тартиби белгиланди. Талабнома бажарилмаганда, нотариус МИБга ундириш учун ижро хати юборади.

Транспорт вазирлиги таклифи: хизмат автомобилларидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади

2020 йил 12 август куни Транспорт вазирлиги томонидан «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори лойихаси мухокамага куйилди.

Лойихада куйидаги таклифлар берилган:

  • йўл босиш йиллик лимити киритиш
  • автотранспортни янгисига алмаштириш камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга ошириш
  •  автотранспортлар  “E-IJRO AUKSION” оркали аукционда сотилиши
  • ортиқча хизмат авторанспортлари 2021 йил 1 январгача аукционда сотилиши
  • 2021 йил 1 январгача автотранспортлар GPS навигатор билан таъминлаш
  • куйиладиган лимитларни кузатиб бориш буйича дастурий таъминот ишлаб чикилади
  • 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бундан мустасно) ва республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа махсус транспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилиши

ва бошка таклифлар берилган.

Таклиф килинган йўл босиш йиллик лимитилари куйидагича:

Хизмат кўрсатиш туриИшнинг сменалиги (соатларда)йиллик лимит
Шахсан бириктирилган автотранспортда 2 сменада1436 500 км
Шахсан бириктирилган автотранспортда 1,5 сменада1027 720 км
Шахсан бириктирилган автотранспортда 1 сменада724 640 км
Навбатчи автотранспортда 1,5 сменада1024 640 км
Хокимлар учун 54 020 км
Хоким ўринбосарларига36 036 км

Карор лойиҳаси 2020 йил 27 августга қадар муҳокамада бўлади. Ушбу карор лойихасига уз муносабатингизни ушбу хавола оркали утиб колдиришингиз мумкин.

Сўнги янгиликларни телеграм каналимизда кузатиб боринг.